• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ воситачи давлатлар орқали Эрон ядровий келишувига қайтиши мумкин

    Эрон ядровий келишувига аъзо давлатлар АҚШнинг ушбу битимга қайтишига ёрдам бермоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсати хизматининг Қўшма комиссия йиғилиши якунлари бўйича баёнотида эълон қилинди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хабарга кўра, ядро шартномаси бўйича музокаралар келаси ҳафта Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтади. Музокаралар давомида «санкцияларни бекор қилиш ва ядровий мажбуриятларни бажариш» сингари келишувни амалга ошириш бўйича чораларни белгилаб олиш кутилмоқда. «Шу муносабат билан координатор Венада қўшма ҳаракат режасининг барча иштирокчилари АҚШ билан индивидуал алоқаларни кучайтиради», — дейилади Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат хизматида.

    АҚШ Венадаги музокараларда воситачилар орқали иштирок этиш режаларини тасдиқлади. «АҚШ Давлат департаменти ҳозирча Эрон билан тўғридан-тўғри музокараларга умид боғламайди, аммо бу имкониятга очиқ бўлиб турибди», — дейди департамент вакили.

    Эрон ядро дастури бўйича кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси бўйича Қўшма комиссия йиғилиши 6 апрель куни кундузи Венадаги сиёсий директорлар даражасида бўлиб ўтади», — деди Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Улянов «РИА Новости»га. Унинг сўзларига кўра, музокаралар АҚШнинг ядровий келишувга қайтиши бўйича «масалани экспертиза асосида ўрганиш»ни ўз ичига олади.

    Маълумот учун, 2015 йилда АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия ва Эрон ядро дастури бўйича қўшма ҳаракатларни имзолаган эди. Шартномага биноан, Теҳроннинг ядро қуролидан воз кечиши эвазига мамлакатлар унга қарши санкцияларни қўлламасликка ваъда берди. 2018 йилда Дональд Трамп даврида Қўшма Штатлар Эронни келишувни бузганликда айблаб, шартномадан чиқди ва унга қарши санкцияларни қайта тиклади. Теҳрон, ўз навбатида, келишувнинг айрим шартларини бажаришдан бош тортди.

    Bloomberg АҚШнинг янги президенти Жо Байден маъмурияти ядровий келишувни қайта тиклашга қадам қўйиш ниятидалигини айтганди. Шу билан бирга, Вашингтон Теҳронга қарши санкциялардан ҳали воз кечмоқчи эмас, аммо унга Халқаро валюта фондидан олинган кредитлар ва COVID-19’га қарши курашиш учун гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақида ўйламоқда, деб хабар беради агентлик манбалари. Эрон расмийлари, ўз навбатида, санкцияларни бекор қилишни талаб қилмоқда.

    Аввалроқ Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши санкциялари бекор қилинмагунча уранни бойитиш даражасини 20 фоиздан туширмаслигини маълум қилганди. «Ураннинг 20 фоизга бойитилиши ядровий битимнинг 36-бандига мос келади ва агар АҚШ барча санкцияларни бекор қилсагина, бу фоиз пасайтирилади», — деди ҳукумат вакили.

    Шунингдек, Европа Иттифоқининг доимий вакиллари қўмитаси Эронда инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниш ҳолатлари кузатилган деб гумон қилган ҳолда саккиз нафар жисмоний ва уч юридик шахсга нисбатан чеклов чораларини қўллаш ҳақида қарор чиқарди. Санкциялар Евроиттифоқ кенгаши томонидан расман тасдиқланганидан кейин, яқин кунлар ичида кучга киради. Чекловлар Эронда 2019 йилда бўлиб ўтган норозилик намойишларини аёвсиз бостириш билан боғлиқ ҳаракатлар сабаб жорий қилинади.

    Мавзуга доир:

    • WSJ: Эрон ядро битими бўйича АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортди
    • ОАВ: Эрон янги ядро объекти қуришни бошлади
    • Трамп Эронга ядро қуролисиз кучли давлат бўлишни тавсия қилди

    03.04.2021, 14:15   Изоҳ (0)   14747
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь давлат хавфсизлик қўмитаси Тихановскаяни террорчиларга алоқадор одамлар рўйхатига киритди

    03.04.2021, 10:28

    Тайванда поезд ҳалокати қурбонларининг сони 51 киши экани маълум бўлди

    02.04.2021, 21:10

    Дунёда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 130 миллионга етди. Бразилия касаллик ўчоғига айланди

    02.04.2021, 20:47

    Жо Байден АҚШни Иккинчи Жаҳон Урушидан кейинги энг йирик модернизациялаш режасини эълон қилди. Транспорт, коммуникацияларни янгилаш ва инновациялар учун 2 трлн дол...

    02.04.2021, 19:23

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия шароитида Рамазон ойини ўтказиш бўйича тавсиялар берди

    02.04.2021, 15:12

    Сувайш каналини тўсиб қўйган Ever Given кемасининг эгаси ишни судга оширмаслик учун зарарни қоплаб бермоқчи

    02.04.2021, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.