• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жо Байден АҚШни Иккинчи Жаҳон Урушидан кейинги энг йирик модернизациялаш режасини эълон қилди. Транспорт, коммуникацияларни янгилаш ва инновациялар учун 2 трлн доллар сарфланади

    АҚШ президенти Жо Байден мамлакатни модернизациялаш режасини эълон қилди. Унга кўра, Америка инфратузилмасини модернизациялаш сўнгги ўн йилликлардаги энг катта лойиҳа бўлади. Байден шу орқали АҚШнинг доимий глобал етакчилигини сақлаб қолишни режалаштирмоқда, деб ёзади Meduza.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Байден модернизациялаш режасини Пенсильвания штатида — ўзининг 2019 йилги сайловолди кампанияси бошланган Питцбург шаҳрида эълон қилди. Associated Press’нинг ёзишича, президент ўз режасини «Америкага бир авлодда бир марта киритиладиган сармоя» деб атади ва уни Иккинчи Жаҳон Урушидан бери иш ўринларига илк энг катта сармоя сифатида баҳолади.

    «Ушбу режа юқорига кўтарилишга бўлган уриниш эмас. Бу бир авлодда бир марта киритиладиган йирик ҳажмдаги сармоядир. АҚШнинг космик мусобақадаги иштирокидан бери бундай иш амалга оширилмаган. Ҳозир айни ҳаракатни бошлайдиган вақт. Ишончим комилки, буни ҳозир қилсак, 50 йилдан кейин одамлар орқага қараб: ‘Ўшанда Америка келажакни яратган эди’, дейишади», — деди Байден.

    Байден назарда тутганидек, ушбу сармоялар АҚШга биотехнология ва тоза энергия манбалари билан боғлиқ энг истиқболли соҳаларда етакчи бўлиш имконини беради. Унинг фикрича, вақти келиб буларнинг барчаси АҚШга Хитой билан глобал рақобатда ғалаба қозонишда ёрдам беради.

    Байденнинг 2 триллион долларлик режасидаги барча харажатлар тўртта тоифага бўлинади — транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, турмуш даражасини яхшилаш, бизнес самарадорлигини ошириш ҳамда касаллар ва қарияларни қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий дастур.

    • Транспорт инфратузилмасига 621 миллиард доллар сарфланади. Шулардан 174 миллиарди электр транспортини ривожлантиришга, 115 миллиарди магистраллар, йўллар ва кўприкларни модернизация қилишга, 80 миллиарди темир йўлларга, 42 миллиард доллари аэропорт ва денгиз портларини модернизациялашга йўналтирилади.
    • Режага кўра маиший инфратузилмани яхшилаш учун 650 миллиард доллар ажратилади. Хусусан, сув таъминоти тизимларини янгилаш учун 111 миллиард, юқори тезликдаги интернет ва электр тармоқларини ривожлантириш учун 100 миллиард, мактабларни таъмирлаш ва қуриш учун 137 миллиард доллар сарфланади.
    • Бизнес самарадорлигини оширишга 580 миллиард доллар ажратиш режалаштирилган. Шулардан 180 миллиард доллари илмий-тадқиқот ишланмаларига, 100 миллиард доллари мутахассисларни қайта тайёрлаш дастурларига, яна 300 миллиард доллари кичик бизнесни ривожлантиришга сарфланади.
    • Кексалар ва ногиронлар учун ёрдам ва кўникма дастурларига 400 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилган.
    Бу маблағларнинг барчаси келгуси саккиз йил ичида — Байденнинг биринчи муддати ва агар у қайта сайланса иккинчи муддати (президент илгари иккинчи муддатга номзодини кўрсатишни режалаштираётганини тасдиқлаган) давомида сарфланиши тахмин қилинмоқда.

    Модернизациялаш режаси юқори корпоратив солиқлар ёрдамида молиялаштирилади. Республикачилар эса бунга қарши

    Байденнинг таъкидлашича, АҚШ режани амалга ошириш учун катта миқдорда ташқи қарз олиб, давлат қарзларини кўпайтириш усулини қўлламайди.

    Солиқларни, биринчи навбатда, корпоратив даромад солиғини ошириш орқали зарур маблағни йиғиш режалаштирилмоқда. Солиқнинг мазкур тури 2017 йилда Дональд Трамп маъмурияти даврида 35 фоиздан 21 фоизгача камайтирилган эди. Байден уни яна 28 фоизга кўтаришни режалаштирмоқда. АҚШ президенти корпорацияларни «бундан шикоят қилмасликка» чақирди, чунки солиқ ҳажми барибир аввалги ўн йилликлардагига қиёслаганда пастроқ бўлади.

    Бундан ташқари, президент маъмурияти хорижий корпоратив даромад солиғини оширишни таклиф қилмоқда. Режани эълон қилишда Байден солиқларни кўпайтириш билан бир қаторда, қонунчиликда йирик корпорацияларнинг чиқиб кетиши билан юзага келадиган бўшлиқлар бўлмаслигини таъминлашини айтиб ўтди.

    Шу билан бирга, яқин келажакда режага сезиларли ўзгаришлар киритилиши мумкин. Режанинг амалдаги вариантини ҳатто Конгрессдаги Демократик партия аъзоларининг ҳам ҳаммаси қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Уларнинг баъзилари кўзда тутилган ҳаракатлар хусусан, глобал иқлим ўзгариши таҳдиди фонида зарарли саноат тармоқларидан сақланиш учун етарли эмас, деб ҳисобламоқда. Бошқалари солиқ қонунчилигидаги режага кўпроқ ўзгартириш киритишни хоҳласа, баъзилари  умуман олганда бу режа етарлича глобал эмас ва харажатларни кўпайтириш керак, деган фикрда.

    Бироқ, модернизациялаш режаси Конгресс томонидан қабул қилиниши ва қонунга айланиши учун Байденга деярли барча демократларнинг овози керак бўлади, айни пайтда режа иккала палатадан унчалик кўп бўлмаган овозга эга.

    The Washington Post хабарига кўра, президентнинг солиқларни ошириш режасини республикачилардан бирортасининг қўллаб-қувватлаши эҳтимоли деярли йўқ. Сенатдаги озчилик республикачилар етакчиси Митч Макконнел Байденнинг ваъдаларини «троя оти» деб атади ва унинг мақсади солиқларни ошириш, дея даъво қилди. Ваёминг штати сенатори Жон Барассо режани «маблағларнинг назоратсиз социалистик исрофгарчилиги» деб атади. Собиқ президент Дональд Трамп эса Байденнинг таклифини «ўзига ўзи етказилган тарихдаги энг катта иқтисодий жароҳатлардан бири» деб таърифлаган.

    Байденнинг ўзи республикачиларни қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашга ишонтириш учун «ҳалол музокаралар» олиб боришини ваъда қилди, аммо барибир режанинг қабул қилиниши зарурлигини ва демократлар бунинг учун етарли овозга эга бўлишини қатъий таъкидлади.

    Аввалроқ The Washington Post газетаси АҚШда 10 йиллардан буён молиялаштирилмаган инфратузилма ачинарли аҳволга келгани ҳақида хабар берганди.

    Маълум қилинишича, сўнгги йилларда на республикачилар, на демократлар Оқ уй ва Конгрессни бошқариш пайтида, хусусан, аэропортлар, кенг полосали тармоқлар, транспорт тизимлари, электр узатиш линиялари, портлар ва канализация каналларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун зарур миқдорда маблағ сарфламаган.

    Мавзуга доир:

    • Bloomberg: АҚШда солиқларни кенг кўламда ошириш режалаштирилмоқда
    • АҚШ Сенати Жо Байденнинг иқтисодиётни қутқариш бўйича 1,9 трлн долларлик режасини маъқуллади

    02.04.2021, 19:23   Изоҳ (0)   9620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия шароитида Рамазон ойини ўтказиш бўйича тавсиялар берди

    02.04.2021, 15:12

    Сувайш каналини тўсиб қўйган Ever Given кемасининг эгаси ишни судга оширмаслик учун зарарни қоплаб бермоқчи

    02.04.2021, 14:57

    Россия Олий суди ниқоб режимини бекор қилишни рад этди. Даъвогарларнинг бир қисми ниқоб тақмагани учун судга киритилмади

    02.04.2021, 12:46

    Мьянмада ҳарбийлар 2 ой ичида 40 дан ортиқ болани ўлдирган, энг кичик қурбон 6 ёшда бўлган

    02.04.2021, 11:59

    Дунёда COVID-19 билан касалланиш рекорд даражада ўсди, пандемия 2021 йилда тугамайди, Исроилда COVID-бўлимлар ёпиляпти. Коронахабарлар

    02.04.2021, 10:58

    Тайванда поезд рельсдан чиқиб кетди, 36 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    02.04.2021, 10:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.