Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2020 йилда Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмалари 5,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида сўз боради.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бу ундан олдинги тўрт йилда қайд этилган кўрсаткичлардан юқори, бироқ 2013 ва 2014 йилгидан кам — ўшанда мамлакатда мос равишда 7,5 миллиард ҳамда 6,5 миллиард долларли ўтказмалар амалга оширилган.

Шундай қилиб, прогнозларга қарамай, пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг қисқаришига таъсир кўрсатмаган. Жаҳон банки таҳлилчилари, ўрта ва паст даражадаги даромадга эга мамлакатларга пул ўтказмалари ҳажми 19,7 фоизга қисқаришини прогноз қилганди.

Прогнозлар бўйича, коронавирус пандемияси ва 2020 йилда нефть нархининг тушиб этиши таъсирида минтақадаги пул ўтказмалари қарийб 28 фоизга қисқариши керак эди. Россиядан амалга ошириладиган пул ўтказмаларига кучли боғлиқ бўлган мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам ташқи шоклар салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилганди.

Аввалроқ Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари оқимида ўсиш кузатилгани, энди меҳнат муҳожирлари кўпроқ маош ола бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар