• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: «Меҳрибонлик уйлари битирувчиларига берилаётган турар жойларнинг ҳаммаси ҳам талаб даражасида эмас»

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати

    Йиғилишда сенаторлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Сенат кенгаши қарори билан тасдиқланган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Унда мамлакатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатлам, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таълим бериш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича муайян ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

    Хусусан, давлат раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, шу жумладан, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилиши, бунда 2021 йилда биринчи марта 900 нафар чин етим ёшни уй-жой билан таъминлаш учун 50 миллиард сўм маблағ ажратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати

    Тадбирда сўз олган Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова 2020 йилда унинг бошчилигида олиб борилган мониторинг ташрифлари ҳамда бола ҳуқуқлари бўйича юборилган мурожаатлар таҳлили «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларининг турар жой билан таъминланиши борасида камчиликлар борлигини қайд этди.

    Олинган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларининг 610 нафари турар жой билан таъминланган, 578 нафар эса бугунги кунда ҳам турар жойга муҳтож бўлиб турибди.

    Бундан ташқари, 2020 йил давомида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда «Меҳрибонлик» уйлари битирувчилари томонидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига турар жой берилмаганлиги ёки берилган турар жойлар уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги борасида 20 га яқин мурожаат келиб тушган.

    Қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга асосан берилаётган турар жой бўш, алоҳида, қулай ва шинам бўлиши, белгиланган санитария ва техник меъёрларга, қонун ҳужжатларининг бошқа талабларига жавоб бериши лозимлиги ҳам белгиланган, бироқ кўп ҳолатларда ушбу норма талаблари бузилиши кузатилмоқда.

    Ҳар бир келиб тушган мурожаат юзасидан муаллиф истиқомат қилувчи туман (шаҳар) ҳокими билан ўтказилган суҳбатда турар жой билан таъминлаш учун маблағлар йўқлиги (етишмаслиги) важ қилиб келтирилмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 11 октябрдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет маблағларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 86-сонли буйруғида ушбу масала ўзининг ечимини топган.

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати

    Шу билан бир қаторда, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда «Меҳрибонлик» уйлари битирувчиларини турар жой билан таъминламаслик, ўз навбатида, бу тоифа шахслар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши, иш жойи билан таъминланиши ва тиббий ёрдам олишида ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

    Йиғилишда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил мазкур масала бўйича прокуратура органлари ходимлари назоратни кучайтириши ва барча турар жойга муҳтож «Меҳрибонлик» уйлари битирувчиларини белгиланган талабларга мос уй-жой билан таъминлашга эришилиши кераклигини қайд этди.

    Бундан ташқари, йиғилишда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ушбу соҳани комплекс ўрганишни ташкил этиш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

    Шунингдек, 2021 йил 5 майга қадар етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги умумлаштирилган таклифлар ишлаб чиқилиши келишиб олинди.

    Бундан аввал Президент Намангандаги «Меҳрибонлик» уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтгани ҳамда Ўзбекистонда фарзанд асраб олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилиши ҳақида хабар берилганди.

    02.04.2021, 06:52   Изоҳ (0)   10304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғоналик фуқаро хонадонида қиймати 60 млн сўм бўлган 355 дона телефон ноқонуний сақлаб келинаётгани маълум бўлди

    02.04.2021, 06:21

    «Халқаро журналист Агнешка Пикулицканинг Миразиз Бозоров атрофида бўлаётган ишлар тўғрисида Twitter’даги постлари ҳақиқатга мутлақо мос келмайди» — ИИВ

    02.04.2021, 00:59

    Ўзбекистонда бошланган вакцинация, маошидан норози шифокорлар, Биринчи рақамли бортдаги президент. 1 апрель суратлари

    01.04.2021, 23:58

    Ўзбекистонда вакцинациянинг биринчи кунида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди

    01.04.2021, 23:58

    Пахтачида сел бузиб юборган «яп-янги қурилган» кўприк аслида 50 йиллик эски кўприк экани маълум қилинди

    01.04.2021, 23:46

    Эркинжон Турдимов: «Самарқанд миллионли шаҳар бўлади»

    01.04.2021, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.