• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркияда яна комендантлик соати жорий қилинди, Покистон президенти вакцинанинг биринчи дозасидан кейин COVID-19’га чалинди, Исроилда янги штамм аниқланди. Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Туркияда дам олиш кунлари амал қиладиган комендантлик соати жорий қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди. Чекловлар 12 апрелдан 12 майгача — Рамазон ойи давомида амал қилади.

    Кафе ва ресторанлар таомларни фақат уйга олиб кетиш учун ишлайди. Ушбу муассасалар ишчилари учун ҳукумат манзилли кўмак тақдим этиб, чекловлар даврида ҳар бир киши учун 1,5 минг лира (180 доллар)дан тўланади.

    Президент таъкидлашича, коронавирус билан касалланиш хавфининг энг юқори даражасини англатувчи қизил тоифага аллақачон 58 та шаҳар кирган, у ерларда Туркия аҳолисининг 80 фоизи истиқомат қилади.

    «Агар беморлар ва ўлимлар сонини биз гуманитар ва тижорий алоқалар олиб борувчи мамлакатлардан кўра тезроқ қисқартира олмасак, глобал нормаллашув жараёнида ортда қолиб кетамиз», — деди Эрдўғон.

    Туркияда баъзи йирик шаҳарларда, шу жумладан, Истанбул ва Измирда коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошлангани ҳақида ноябрь охирида маълум қилинган эди. Ўша пайтларда мамлакатда дам олиш кунлари амал қилувчи комендантлик соати киритилган эди. Шунингдек, Янги йил байрамлари даврида ҳам комендантлик соати эълон қилинган эди. Март бошида эса Туркияда баъзи чекловлар бекор қилинганди. Сайёҳлик мавсуми Туркияда апрель ойида очилиши режалаштирилмоқда.

    Ариф Алви

    Ариф Алви
    Фото: Global Look Press

    Покистон президенти Ариф Алви Хитойнинг SinoPharm компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олганидан кейин COVID-19 билан касалланди. Унинг Twitter’да ёзишича, у вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган, аммо антитаналар иккинчи дозадан кейин ишлаб чиқарилишни бошлайди, иккинчи компонентни у бир ҳафтадан кейин олиши керак эди. Алви SinoPharm’нинг биринчи дозаси билан 15 март куни эмланган.

    Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳам коронавирусга қарши вакцина олган эди. Март бошида давлат раҳбарларидан Украина президенти  Владимир Зеленский коронавирусга қарши эмлангани, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди коронавирусга қарши мамлакатда ишлаб чиқарилган COVAXIN вакцинасининг биринчи дозасини олгани, шунингдек, дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири, Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет Pfizer/BioNTech компаниясининг вакцинаси билан коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабарлар берилган.

    Февраль ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон унга коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозаси юборилганини маълум қилган, у вакцинанинг биринчи дозасини 14 январда қабул қилиб олганди.

    Бундан аввал Шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси, БМТ бош котиби, миллиардер Билл Гейтс, Аргентина президенти ҳамда Жанубий Корея президенти ва унинг рафиқаси коронавирус вакцинаси билан эмланган.

    Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертлари ва шифокорлари коронавируснинг мамлакат ҳудудида пайдо бўлган янги штаммини аниқлади. Тадқиқот натижалари medRxiv сайтига жойланди. P681H деб ном берилган янги мутация намуналарининг 70 фоизи Исроилда, қолгани — Фаластин ва Буюк Британияда олинган. 2020 йил ноябридан 2021 йил январигача янги вариантни юқтириб олган жами 181 киши аниқланган.

    P681H намуналари Исроилнинг тўққизта ҳудудида оқова сувларда аниқланган. Намуналар 2020 йил августидан 2021 йил январига қадар тўпланган, мутацияга учраган вирус излари эса уларда биринчи марта октябрда аниқланган.

    Янги штамм вакциналарга нисбатан барқарор эмас ва касалликнинг оғирроқ кечишига олиб келмайди, деб ҳисоблайди мутахассислар. Янги мутация касалланиш ва касалхонага ётқизилиш кўрсаткичларига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум, аммо уни ўрганиш давом этмоқда.

    Исроил вакцинация суръатлари бўйича бошқа мамлакатларни ортда қолдирмоқда. 28 март ҳолатига, аҳолининг 52 фоизи эмланиб бўлган.

    Аввалроқ Чехияда COVID-19’нинг янги штамми аниқланган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги мутация коронавируснинг «британча» ёки Жанубий Африка штаммидан хавфли эмас. Ҳозирда янги штамм устида текширишлар олиб борилмоқда, деб хабар берган олимлар.

    Шунингдек:

    • Канада Иммунизация миллий маслаҳат қўмитаси 55 ёшдан ошган кишиларни эмлашда коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасидан фойдаланмасликни тавсия қилди. Ушбу огоҳлантириш Европада эмланганлар орасида тромбоз ҳолатларининг яна пайдо бўлаётгани билан боғлиқдир, аммо бундай ҳолатлар Канадада қайд этилмаган.
    • Молдовада мансабдорларнинг навбатсиз эмланаётгани ҳақидаги хабарлар туфайли можаро юзага келди. Ўзгаришлар партияси етакчиси ижтимоий тармоқда ёзишича, баъзи ҳудудларда «VIP-вакцинация» бўлиб ўтмоқда: собиқ президент Игор Додоннинг Социалистлар партиясидан чиққан туман маслаҳатчилари ҳамда уларнинг яқинлари Pfizer вакцинаси билан эмланмоқда. Молдова президенти Майя Сандунинг маслаҳатчиси эмланишга ёзилган шифокорлар вакцина ололмаётгани ҳақида шикоят қилаётганини тасдиқлаган.
    • Лондонда ўтган олти ой ичида биринчи марта бир кеча-кундузда коронавирус билан боғлиқ бирорта ҳам ўлим қайд этилмади. Таъкидланишича, ўтган йили апрелда, эпидемиянинг биринчи тўлқини авж олган пайтда, Лондонда ҳар куни COVID-19’га боғлиқ 230 га яқин ўлим кузатилар эди. 20 январь куни эса энг кўп ўлим қайд этилган — 1820 киши. Пандемия бошидан буён Лондонда 708 минг киши коронавирусни юқтириб олган, шуларнинг 15 минг нафари вафот этган.

    30.03.2021, 10:45   Изоҳ (0)   22548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда муҳожирлар учун алоҳида давлат хизматлари портали очилади

    30.03.2021, 09:10

    Венесуэла президенти коронавирусга қарши вакцина учун нефть билан ҳақ тўлашни таклиф қилди

    30.03.2021, 06:16

    Сувайш канали орқали кемалар қатнови уч кундан кейин тўлиқ тикланади

    29.03.2021, 23:34

    Алексей Навальний ахлоқ тузатиш колониясида икки ҳафта ичида олтита танбеҳ олди

    29.03.2021, 21:46

    Словакия бош вазири молия вазирига лавозимлар билан алмашишни таклиф қилди

    29.03.2021, 20:33

    Австралия бош прокурори ва мудофаа вазири зўрлашга оид можаролар туфайли истеъфога чиқди

    29.03.2021, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.