Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2021 йил 29 март куни рэпер Алишер Моргенштерннинг севгилиси Дилара Зинатуллина 21 ёшини нишонлади. Ҳамиша ажаблантиришни хуш кўрувчи рэпер унга бошқа кўплаб қизлар орзу қиладиган совға тақдим этишга қарор қилди. Бунинг учун у қизил Range Rover автомобилини сотиб олди. Машинанинг нархи ўртача 80-90 минг долларни ташкил этади, деб ёзади Grazia.

Фото: Instagram / @morgen_shtern

Фото: Instagram / @morgen_shtern

Шунингдек, рэпер қизга ичида 5 миллион рубль, яъни 66 минг доллари бўлган кумуш чамадон ҳам ҳадя қилди. Ўзининг Instagram саҳифасида эса Диларага: «Сен Алишер то Моргенштерн бўлгунча унинг ёнида қолган аёлсан, энди эса бутун дунё бизники!», − дея мурожаат қилган.

Фото: Instagram / @morgen_shtern

Фото: Instagram / @morgen_shtern

Интернет фойдаланувчилари рэпернинг табригига қўшилди. Кўпчилик жуфтликнинг бир-бирига бўлган муҳаббатини қадрлашини тилаб қолди. Баъзи фолловерлар эса Моргенштерн билан учрашишни исташларини ҳам ёзиб қолдирган.

Фото: Instagram / @morgen_shtern

Фото: Instagram / @morgen_shtern

Маълум бўлишича, Алишер ва Диларанинг муносабатлари 2017 йилда бошланган. 2019 йилда рэпернинг муносабатларни эълон қилиш таклифи Диларага ёқмаган ва улар барчасига нуқта қўйган. 2020 йилга келиб эса жуфтлик қайта топишган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар