ESPN нашри MMA тарихидаги энг яхши оғир вазн эгаларини аниқлади.
Нашр топ-4 лигидан UFC собиқ чемпионлари Стипе Миочич, Кейн Веласкес ва Даниэль Кормье, шунингдек, россиялик MMA афсонаси Фёдор Емеляненко ўрин олди.
44 ёшли Емеляненко MMA’даги фаолияти мобайнида 39 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган.
Фаолиятини давом эттираётган 38 ёшли Миочич 20 марта ғалаба қозониб, 4 бор ютқазган. Стипе сўнгги жангини 28 март куни Френсис Нганнуга қарши ўтказиб, иккинчи раунддаёқ нокаутга учради.
38 ёшли Веласкес 14 ғалаба ва уч мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 2019 йилда ўтказиб, Нганнуга мағлуб бўлганди.
42 ёшли Кормье фаолияти мобайнида 22 марта ғалаба қозониб, 3 марта ютқазган. У сўнгги жангини 2020 йилнинг августида ўтказиб, унда Миочичга ютқазганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)