Франция терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаш босқичи 2-тури доирасида 28 март куни бўлиб ўтган ўйинда Қозоғистонни мағлубиятга учратди (2:0).
Дидье Дешам қўл остидаги жамоа сафар ўйинларидаги кетма-кет еттинчи ғалабани қўлга киритди. Умумий ҳисоб — 13:1.
Бу французлар учун сўнгги 30 йилдаги энг яхши кўрсаткич бўлди. 1990 йилнинг январидан 1991 йилнинг октябригача Франция терма жамоаси кетма-кет еттита меҳмондаги ўйинни ғалаба билан якунлаганди.
Сўнгги бор Франция 2019 йилнинг июнида сафарда ғалаба қозона олмаганди. Ўшанда жамоа Евро—2020 саралаши доирасидаги ўйинда Туркияга енгилганди (0:2).
Амалдаги жаҳон чемпиони кейинги сафар ўйинини 31 март куни Босния ва Герцеговинага қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)