Енгил вазн тоифасида UFC жангчиси Дастин Порье собиқ чемпиони Конор Макгрегорга қарши кечадиган учинчи жанги санасини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жанг 10 июлда (Тошкент вақти билан 11 июль) бўлиб ўтади.
10 июль кунига UFC 264 мусобақаси режалаштирилган.
Аввалроқ Порье Конорга қарши учинчи жангни ўтказиш учун енгил дивизион вакант камари учун кечадиган жангдан воз кечгани маълум бўлганди.
Порье UFC 257 мусобақасида Макгрегорни иккинчи раундда нокаутга учратганди. Ундан аввал яккакурашчилар 2014 йилда ҳам ўзаро тўқнаш келган ва унда ирландиялик спортчи биринчи раундда Порьени нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)