Ўзбекистонлик футболчи Икром Алибоев Жанубий Кореянинг «Тежон Ситизен» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳанда тежонликлар матбуот хизмати хабар қилди.
Аввалроқ Алибоев «Сеул»ни этгани маълум қилинганди.
«Тежон Ситизен» Жанубий Кореянинг иккинчи дивизионида ҳаракат қилади. Жамоа 2021 йилги мавсум 4-туридан кейин 6 очко тўплаб, 3-ўринда бормоқда.
27 ёшли футболчи 2019 йил бошида «Локомотив»дан сеулликлар сафига йўл олганди. У Сеул клубида 2 мавсум ҳаракат қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)