• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллаб, соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай инқирозларга шай туришга тайёргарлик кўриш вақти келганини маълум қилди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters
    Жаноби олийлари!

    2020 йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) тақдим этганингиз учун сизга миннатдорчилик билдириш шарафига муяссарман.

    COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб ҳамжамиятлар ва мамлакатларга талафот етказишда давом этмоқда. Ўткир халқаро инқирозга дуч келиб, мен фавқулодда глобал етакчилик ва бирдамликка, имкон қадар кенг доирадаги шерикларни бирлаштиришга, кўп томонлама саъй-ҳаракатларни ишга солиш ва ҳеч кимнинг орқада қолиб келмаслигини таъминлашга чақирдим. Салкам бир йилда биз илм-фан, вакциналарни ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш амалиётидаги мисли кўрилмаган ютуқлар, жамоатчиликни сафарбар қилиш ва сиёсий собитқадамлик туфайли кучли етакчиликка эришишнинг имкони борлигини кўрдик.

    Пандемия соғлиқни сақлаш тизимларимиз заиф эканини кўрсатди, тиббий ва ижтимоий тенгсизликни кучайтирди ҳамда соғлиқни сақлаш иқтисодий тараққиёт ва хавфсизликда марказий ўрин эгаллашини намойиш этди. Пандемияни назоратга олиб, тикланишга инвестиция йўналтираётган эканмиз, келажакка ҳам тайёргарлик кўришимиз лозим. Бундай вазият яна такрорланишига йўл қўёлмаймиз.

    Жаноби олийлари, Халқаро кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласида узоқни кўзлаганингиз ва бу жараёнда етакчилик қилганингиз учун сиздан миннатдорман. Биз ҳужжатни диққат билан ўрганиб чиқдик. Унда қўйилган вазифаларнинг кўлами ва таклиф этилган амалий ечимлар менда катта таассурот қолдирди. Кодекс лойиҳаси тақдим этилгани ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлди.

    Ўтган йили биз пандемиядан кўп сабоқ чиқардик ва эндиликда келажакка назар ташлашимиз керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг COVID-19га қарши чоралар бўйича WHA73.1 резолюциясига мувофиқ мен 2020 йил сентябрь ойида иш бошлаган Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг (2005 йил) амал қилишини ўрганиш қўмитасини чақирдим ҳамда Пандемияга шайликни таъминлаш ва жавоб чоралари бўйича Мустақил гуруҳни таъсис этдим.

    Бундан ташқари, аъзо давлатлар томонидан амалга оширилаётган жараён доирасида Халқаро тиббий-санитария қоидаларига қўшимчалар киритиш мақсадида пандемияга шайлик ва жавоб чоралари тўғрисида глобал ҳадли конвенцияни ишлаб чиқиш имконияти юзасидан мунозаралар давом этмоқда. Мазкур масала 2021 йил 18 март куни ўтган ЖССТнинг ташкилотга аъзо давлатлар учун мўлжалланган ахборот сессиясида муҳокама қилинди, бу кўплаб мамлакатларда қизиқиш уйғотди ва кейинги муҳокамалар учун қадам бўлиб хизмат қилди.

    Барчанинг хавфсиз келажагига сармоя киритиш, барқарор ва ишончли соғлиқни сақлаш тизимларини барпо этиш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай инқирозларга шай туришга тайёргарлик кўриш вақти келди. Жаноби олийлари, сиёсий етакчилигингиз туфайли сизнинг бу борадаги иштирокингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Сиз тақдим этган Халқаро кодекс лойиҳаси пандемияни ўрганиш бўйича амалдаги жараёнларга ва пандемияга қарши курашиш бўйича ҳар қандай бўлажак халқаро ҳужжатни режалаштиришга бевосита боғлиқ. Сиз ушбу саъй-ҳаракатларда шахсан иштирок этишда давом этишингизга умид қиламан.

    Жаноби олийлари, COVID-19 пандемиясини олдини олиш ва барчанинг соғлом ва хавфсиз келажагини таъминлаш ишига содиқлигингиз учун сизга яна бир бор ташаккур билдираман. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жамоат саломатлиги соҳасидаги ушбу глобал фавқулодда вазиятда сиз билан ҳамжиҳатдир.

    Жаноби олийлари, сизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Энг эзгу тилаклар ва миннатдорлик билан

    Доктор Тедрос Аданом Гебрейесус, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори

    Мавзуга доир: ЖССТ раҳбари бу пандемия инсоният учун охиргиси бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди

    Ўзбекистонда 26 март куни 186 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, инфекция қайд этилганларнинг умумий сони 82 146 кишига, ҳозирга қадар касалликдан вафот этганлар сони 625 нафарга етди.

    27.03.2021, 15:53   Изоҳ (0)   24102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

    27.03.2021, 15:10

    Ўзбекистонда ўзини ўз банд қилганларга электрон тижорат билан шуғулланишга рухсат этилиши мумкин

    27.03.2021, 14:52

    «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида содир бўлган кўчки юзасидан қўшимча маълумот берилди

    27.03.2021, 14:11

    28—29 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига қор ёғиши кутилмоқда

    27.03.2021, 13:11

    Намангандан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилади. Апрель ойидан Наманган—Тошкент рейси ҳам тикланиши кутилмоқда

    27.03.2021, 12:50

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 2021 йилги кунлик антирекорд янгиланди. Яна бир киши COVID-19 қурбонига айланди

    27.03.2021, 12:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.