Самарқанд—Наманган—Самарқанд йўналишидаги илк мунтазам парвозлар 2021 йил 28 мартдан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Парвозлар Uzbekistan Airways томонидан ҳафтанинг ҳар куни А-320 самолётида амалга оширилади. Чипта нархи 163 минг сўмдан бошланади.
Наманган халқаро аэропорти матбуот хизматига кўра, апрель ойидан бошлаб Наманган—Тошкент—Наманган авиарейси ҳам тикланиши кутилмоқда. Парвозлар ҳафтасига икки бор, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Чипталар баҳоси эса тегишли равишда 124 минг ва 149 минг сўмдан бошланади.
Маълумот учун, Наманган халқаро аэропортидан мунтазам авиарейслар 2020 йил 16 март кунидан бери амалга оширилмаётган эди.
Бундан аввал Uzbekistan Airways 29 мартдан бошлаб Самарқанддан Истанбулга мунтазам авиақатновларни амалга ошириши, Uzbekistan Airways Урганч ва Фарғонадан Истанбулга мунтазам қатновларни йўлга қўйиши ҳамда Тошкентдан Олмаотага парвозлар 28 мартдан ҳар куни амалга оширилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)