• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида содир бўлган кўчки юзасидан қўшимча маълумот берилди

    Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида содир бўлган кўчки юзасидан қўшимча маълумот берди.

    Фото: Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

    Фото: Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

    Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Тошкент вилоятидаги «Амирсой» сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлда чўкиш ҳолати кузатилгани сабаб автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.

    Маълум қилинишича, 2021 йилнинг февраль ойида Бўстонлиқ туманнинг тоғли ҳудудларида ёғингарчиликлар йиллик меъёрнинг 366 фоизи миқдорида (304 миллиметр), март ойида йиллик меъёрнинг 229 фоизи миқдорида (275 миллиметр) ёғингарчилик ёғиши натижасида мазкур йўлнинг 15—21 пикети оралиқларида йўл қатнов қисмида дастлабки кичик ёриқлар ва чўкишлар пайдо бўла бошлаган.

    «2021 йил февраль ойининг биринчи ва иккинчи декадасида ҳарорат бирдан исиб кетиши, қорнинг тез эриши, мавжуд қор уюмлари устига ёмғир ёғиши ва февраль ойининг учинчи декадасида қор ёғиб, ернинг музлаб қолиши оқибатида ёғингарчилик миқдори кўпайиши ҳамда ер ости сувларининг кўтарилиши кўчки ҳодисаларининг фаоллашишига олиб келган», — дейилади хабарда.

    Бўстонлиқ тумани хавфли геологик жараёнларни кузатиш станцияси мутахассисларининг олиб борган кузатиш ва ўрганиш ишлари натижаларига кўра, йўлнинг 15—16 пикети ҳамда 19—21 пикети оралиқларида ҳаракатдаги кўчки ёриқларининг узайиш, кенгайиш, чўкиш, силжиш ҳодисалари фаоллашган.

    25 март куни мутасадди ташкилотлар мутахассислари томонидан эрталаб ҳаракатдаги кўчкининг визуал ҳажми — 50 000 метр куб, кечга яқин эса тахминан 100 000 метр куб ҳажм атрофида бўлган.

    «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлининг 2—3 пикети оралиқлари йўлнинг четки қисмларида 200 метр куб ҳажмда тупроқ силжиши кузатилган. Шунингдек, йўлнинг 33—34 пикети оралиқларида 600 метр куб тупроқнинг сурилиши ва силжиши оқибатида темир-бетон тўсиқ деворининг қисман шикастлангани кузатилган.

    Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остига олинган бўлиб, 3-4 кунлик кузатувлар ва ёмғирли кунлардан кейин кўчки ҳудудида лойиҳа асосида йўлни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

    Аввалроқ Автомобиль йўллари қўмитаси мазкур ҳолатга изоҳ бериб, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида бу каби жараёнлар мунтазам содир бўлишини билдирганди.

    27.03.2021, 14:11   Изоҳ (0)   29362
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    28—29 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига қор ёғиши кутилмоқда

    27.03.2021, 13:11

    Намангандан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилади. Апрель ойидан Наманган—Тошкент рейси ҳам тикланиши кутилмоқда

    27.03.2021, 12:50

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 2021 йилги кунлик антирекорд янгиланди. Яна бир киши COVID-19 қурбонига айланди

    27.03.2021, 12:14

    Тошкентнинг 10 та марказий кўчасида пулли автомобиль тўхташ жойлари тармоғи пайдо бўлади

    27.03.2021, 12:10

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистондаги иккита ОТМга раҳбар тайинланди

    27.03.2021, 11:11

    Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан 28 март куни айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

    27.03.2021, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.