• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    AstraZeneca вакцинаси атрофидаги шов-шув давом этмоқда, Париж касалхоналарида жой қолмади, Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинади. Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Нидерландия ҳукумати икки ҳафтага, 28 мартга қадар мамлакатда AstraZeneca Британия-Швеция фармкомпаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишни тўхтатиб қўйди. Бундай қарор Дания ва Норвегиядан келиб тушган эҳтимолий иккиламчи таъсирлар ҳақидаги хабарлардан кейин қабул қилинди. Гап эмланганларда тромблар ҳосил бўлиши хавфи ҳақида бормоқда. Ҳукумат баёнотида айтилишича, Нидерландияда бундай ҳолатлар қайд этилганича йўқ, тромблар айнан вакцина оқибатида юзага келиши борасида ҳам далиллар ҳозирча йўқ. Нидерландия ҳукумати Европа дори воситалари агентлиги (EMA) текшируви натижаларини кутмоқда. Вакцинадан фойдаланишни тўхтатиб туриш қарори туфайли вакцинацияга ёзилган 43 минг кишини қайтариб юборишга тўғри келади.

    Ирландия Иммунизация кенгаши ҳукуматга AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни кечиктиришни маслаҳат берди. Бундай тавсия эмлашдан кейин тромблар пайдо бўлиши бўйича янги ҳолатлар ҳақидаги хабарлардан кейин берилди. Расман Ирландия ҳукумати AstraZeneca’дан фойдаланишни тўхтатганича йўқ, аммо шу пайтгача доим Иммунизация кенгаши тавсияларига риоя қилиб келган.

    Эслатиб ўтамиз, эмланганларда тромблар пайдо бўлиши билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар ҳақидаги маълумотлардан кейин Дания AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни икки ҳафтага тўхтатиб қўйган эди. Даниянинг ортидан, AstraZeneca дориси билан эмлашни тўхтатиш ҳақидаги қарорларни Норвегия ва Исландия ҳам қабул қилди. Ушбу мамлакатлар ҳукуматлари қайд этишича, у ерларда иккиламчи таъсирлар билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаган, эмлашнинг тўхтатилиши эса Даниядан олинган маълумотга асосланган. 11 март куни Италия ҳам AstraZeneca’дан фойдаланишни тўхтатиб қўйди. Бу 43 ёшли эркакнинг ўлимидан кейин юз берди: у вакцинациянинг эртаси куни юрак тўхтаб қолишидан вафот этди — ҳукумат ушбу икки воқеанинг бир-бирига боғлиқлигини аниқлаштирмоқчи.

    AstraZeneca компанияси эса ўзида бор маълумотлар эмланганларда тромблар ҳосил бўлишига унинг вакцинаси сабабчи бўлганини тасдиқламаслигини таъкидлади. Компания Евроиттифоқ ва Буюк Британияда эмланган 17 миллиондан ортиқ кишининг соғлиғи билан боғлиқ маълумотларни батафсил ўрганиб чиққан. У ерларда шу пайтгача 15 та чуқур веналар тромбози, 22 та ўпка артерияси эмболияси ҳолатлари қайд этилган. «Бу аҳоли ўртасида умуман кутилиши мумкин бўлганидан анча кам», — деган компаниядагилар. AstraZeneca учун одамларнинг хавфсизлиги биринчи ўринда экани, аммо тромблар пайдо бўлишига вакцина сабабчи эмаслиги қайд этилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Франция ҳукумати Париж касалхоналаридаги COVID-19’га чалинган беморларни мамлакатнинг бошқа шаҳарларига кўчириш қарори ҳақида эълон қилди. Бир ҳафта ичида Иль-де-Франц пойтахт минтақасидан 100 га яқин бемор бошқа жойларга кўчирилади. Бошқа шаҳарларга пойтахт касалхоналарининг интенсив даволаниш бўлимларидаги одамлар эвакуация қилинади. Бунинг учун ҳукумат махсус жиҳозланган поездлардан фойдаланади.

    Айни пайтда Францияда тахминан 4,1 минг COVID-бемор интенсив терапия бўлимларида адаволанмоқда, уларнинг 1,1 минг нафари Париж ва унинг атрофларига тўғри келади. Францияда бир неча ойлардан буён кучли чеклов чоралари амал қилаётганига қарамай, сўнгги бир неча ҳафта давомида коронавирус тарқаилиши суръатлари ошиб кетди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Молдовада ҳам коронавирус тарқаилиши билан боғлиқ вазият ёмонлашуви туфайли, Олий хавфсизлик кенгаши ҳукуматга ва парламентга мамлакатда икки ҳафтага фавқулодда ҳолат эълон қилишни тавсия этди. Кенгаш мажлисида коронавирус оқибатидаги талафотлар ҳар куни самолёт ҳалокатга учрашидан кўриладиган талафотга қиёсланди. Уч кун ичида янги фавқулодда ҳолат режаси ишлаб чиқилади ва парламентга тақдим этилади. У янги, янада қатъийроқ чекловлардан иборат бўлиши кутилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • МДҲдаги энг оммабоп вакциналар, Британияда аниқланган яна янги штамм, Хитой вакцинаси билан эмланадиган Олимпиада иштирокчилари. Коронахабарлар
    • Рус рулеткасига қиёсланган «Спутник V», Хитойда жорий қилинган вакцина паспортлари, коронавирусга қарши курашда ёрдам берадиган суперкомпьютер. Коронахабарлар

    15.03.2021, 11:22   Изоҳ (0)   26500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қатар, Саудия Арабистони ва Хитойга қум бўрони ёпирилди (видео)

    15.03.2021, 09:50

    ОАВ: Британияда Сурия президентининг рафиқасига нисбатан суриштирув бошланди

    14.03.2021, 21:14

    Испанияда наркотикларни ташишга мўлжалланган сувости кемаси ушланди

    14.03.2021, 20:34

    Туркияда туризм ходимлари коронавирусга қарши навбатдан ташқари эмланмоқда

    14.03.2021, 20:13

    Аргентина президентининг автомобили тошбўрон қилинди (видео)

    14.03.2021, 19:33

    Россиянинг «Союз» ракетаси тарихда биринчи марта бошқача рангларга бўялади. У энди Гагариннинг биринчи ракетасини эслатади (фото)

    14.03.2021, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.