• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Bloomberg: Эмлаш суръатларининг сустлиги Евроиттифоққа 100 млрд евро зарар келтириши мумкин

    Европада коронавирусга қарши эмлаш суръатининг «сустлиги» инвесторларни хавотирга солмоқда, чунки бу Европа Иттифоқининг иқтисодий тикланиши ва бизнесни қайта йўлга қўйишни кечиктириши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ҳозирга қадар Европа фонд бозори айниқса, АҚШдаги технологик акцияларнинг пасайиши фонида вакцинациядан сўнг яхши натижаларни кўрсатаётган эди. Бироқ Европа фондлари кетма-кет учинчи ҳафта давомида бозордан капиталнинг чиқиб кетишини қайд этмоқда, дея таъкидлади агентлик. Ўз навбатида Bank of America ва BlackRock Investment коронавирус билан касалланиш ҳолатининг давом этиши инвесторларнинг ҳозирги стратегиясига путур етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    Principal Global Investors бош стратеги Сима Шоҳнинг сўзларига кўра, Европадаги вакцинация ишларига бюрократия ва расмийларнинг қарама-қарши баёнотлари тўсқинлик қилмоқда. Бунга сиёсий курашлар, таъминотдаги узилишлар ва жамоатчиликнинг қаршилиги ҳам халақит беради, деб таъкидлади Bloomberg.

    Агентлик маълумотларига кўра, Евроиттифоқда ҳар 100 кишига ўртача 8,96 доза вакцина тўғри келмоқда. Таққослаш учун, АҚШда бу кўрсаткич 26,48, Буюк Британияда 34,26, Россияда 5,11 дозани ташкил қилади. Эмлаш бўйича етакчи мамлакат Исроилда ҳар 100 кишига 95,35 дозадан вакцина тўғри келади.

    «Ваҳимачи бўлиб кўриниб қолсак-да, афсуски, эмлаш ставкаларининг сустлиги евроҳудуднинг қайта тикланишига тўсқинлик қилишда давом этишини такрор айтишга тўғри келади», — деди ING Бельгия бош иқтисодчиси Питер Ванден Ховт. Bloomberg Economics’нинг ҳисоб-китобларига кўра, бизнесни қайта бошлашни бир-икки ойга кечиктириш Европа Иттифоқи иқтисодиётига 50-100 миллиард евро зарар етказиши мумкин.

    Вакцина ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва етказиб бериш бўйича янги шартномалар билан Евроттифоқ август ойининг охирига келиб — кутилганидан тахминан, икки ой олдин катта ёшли аҳолини 75 фоизини эмлаш имкониятига эга бўлади, дея тахмин қилмоқда Аirfinity тадқиқот компанияси. Бироқ инвесторлар учун бу ҳам кеч: ёз ойларида жуда муҳим ва кетма-кет иккинчи марта сайёҳлик мавсумини ўтказиб юбориш Евроиттифоқ учун хавф туғдиради, дейди Америка банки стратеги Атанасиос Вамвакидис.

    Март ойининг биринчи ҳафтасида Италия ҳукумати Австралияга коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасини етказиб беришни тўхтатди. Партия маҳаллий заводда ишлаб чиқарилган ва 250 минг дозани ташкил этган эди. Италия ташқи ишлар вазирлиги бу Италия ва бошқа Евроиттифоқ мамлакатларига етказиб бериладиган дори миқдори билан солиштирганда жуда катта деб ҳисоблади.

    Италиянинг қароридан сўнг, Франция ҳукумати ҳам Евроиттифоқ ташқарисига COVID-19’га қарши вакцина етказиб беришни чеклашга рухсат берди.

    Февраль ойи охирида, AstraZeneca 2021 йилнинг иккинчи чорагида Европа мамлакатларига вакцинанинг режалаштирилганидан ярмини — шартномага мувофиқ 180 миллион дозанинг ўрнига 90 миллиондан камини етказиб бериши маълум бўлди. Бир ой олдин компания техник носозликлар сабабли ишлаб чиқариш белгиланган муддатдан икки ой орқада қолаётгани ҳақида хабар берган эди.

    Аввалроқ пандемия фонида 2020 йилда дунё бўйлаб глобал эркинлик даражаси пасайгани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда дунё аҳолисининг 20 фоизидан камроғи «эркин» мамлакатларда, 38 фоизи «эркин бўлмаган» давлатларда яшайди.

    Шунингдек, пандемия оқибатида дунё бўйлаб 250 миллион киши ишсиз қолган. Мазкур кўрсаткич 2008—2009 йиллардаги молиявий инқирозга қараганда тўрт баравар кўп.

    Мавзуга доир:

    • Европа Иттифоқи коронавирусга қарши вакциналарни шошилинч тарзда маъқуллаш масаласини кўриб чиқмоқда
    • Евроиттифоқ Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларини ривожлантириш учун 7 млрд евро ажратади

    08.03.2021, 14:27   Изоҳ (0)   20866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экваториал Гвинеядаги базада юз берган портлашлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлиб, 400 дан зиёд одам жароҳатланди (видео)

    08.03.2021, 13:31

    NYT: АҚШ Афғонистонга толиблар билан бирга ҳукумат тузиш режасини таклиф қилди

    08.03.2021, 12:50

    Швейцарияда жамоат жойларида паранжи ва ниқоб тақиш тақиқланади

    08.03.2021, 11:34

    Елизавета II ўз ҳукмронлиги давридан буён биринчи марта шахсий самолётсиз қолади

    07.03.2021, 23:38

    Трамп Республикачилар партиясидан унинг номидан фойдаланишни бас қилишни талаб қилди

    07.03.2021, 22:17

    NASA Ойга биринчи аёл кишини яқин 10 йил ичида юборишни режалаштирмоқда

    07.03.2021, 19:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.