АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг адвокатлари учта Республикачилар партиясининг учта ташкилотига даъво юбориб, маблағ йиғиш бўйича хабарномалар ва эсдалик совғаларида унинг сурати ва исмидан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ» Reuters ва Politico’га таяниб.
ОАВлар эътироз учта гуруҳга: партия бошқарувини амалга оширувчи Республикачилар партияси миллий қўмитаси, республикачиларни АҚШ Конгресси ва унинг юқори палатасига номзодларини илгари сурувчи кампанияларга юборилганини келтирган.
Трамп маслаҳатчисининг Reuters агентлигига билдиришича, собиқ президентга ушбу ташкилотлар 2021 йилда унга импичмент эълон қилишга овоз берган республикачиларни қўллаб-қувватлагани ёқмаган.
Дональд Трамп президентлик лавозимидан кетганидан сўнг март ойида қилган биринчи чиқишида демократларни учинчи маротаба мағлуб этиши мумкинлигини маълум қилди. Бу билан у 2024 йилда мамлакат президентлиги учун номзодини қўйиши мумкинлигига ишора қилди. У Республикачилар партиясининг қўллаб-қувватлашига умид қилишини таъкидлади ва янги сиёсий партия тузилишини рад этди. Январь ойида The Wall Street Journal Трампга яқин одамлар орасида янги партия тузиш бўйича муҳокамалар ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга доир: Трамп «собиқ президент девони»ни очди
Изоҳ (0)