• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Раҳбарни ишдан олиш учун менда етарли факторлар бўлган». Алишер Саъдуллаев агентликнинг Қашқадарёдаги масъули йўл қўяётган хатоларга нега кўз юмаётгани сабабини айтди

    Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев агентликнинг Қашқадарё вилоятидаги масъули, бошқарма бошлиғи Шоҳжаҳон Омоновни ишдан бўшатиш учун етарли факторларга эга бўлганини, бироқ унга имконият бераётганини маълум қилди. Бу ҳақда агентликнинг вилоят бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, агентликнинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан 5 март куни пресс-тур ташкил этилган. Пресс-тур якунида агентлик директори Алишер Саъдуллаев, вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ҳамда агентликнинг вилоятдаги масъули Шоҳжаҳон Омоновлар жураналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берган.

    Матбуот анжуманида сўз олган Алишер Саъдуллаев «Дарё» мухбирининг «Агентликнинг Қашқадарё вилоятидаги масъуллари ОАВлар учун ёпиқлиги ва қилаётган ишлари сабаб журналист ва блогерлар орасида, жамоатчилик ўртасида салбий қиёфада гавдаланади ва ҳар доим салбий муносабат билан тилга олинади? Хўш, агентликнинг вилоятлардаги барча масъуллари худди Қашқадарёдаги вакиллари сингари салбий имиж яратганми? Ёки фақат Қашқадарёда шундайми?», деган саволига Қашқадарёда ҳолат ҳақиқатан ҳам ёмонлигини таъкидлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Агентликнинг Қашқадарё вилоятидаги раҳбарининг имижи ҳақиқатан ҳам паст. Боиси вилоятдаги вакилимиз, биринчидан, дипломатияни йўлга қўёлмаган. Иккинчидан, фаолияти жуда суст. Учинчидан, раҳбарни ишдан олиб ташлаш учун менда етарли факторлар бўлган, лекин унга имконият беришга қарор қилганман. Балки уни бугун ишдан олиб ташларман, балки эртага ёки индинга. Лекин ишдан олиб ташлаш осон. Бунга битта буйруқ етарли. Аммо уни тарбиялаш, хатоларидан хулоса чиқаришга имконият бериш ҳам керак. Шу нуқтаи назардан биз Шоҳжаҳон Омоновга имконият бердик. Бошқа вилоятдаги раҳбарларимизнинг иш фаолияти бундай эмас. Улар ишга бутун борлиғини бағишлаган. Шоҳжаҳон Омонов ҳам ҳаракат қиляпти. Аммо иш тажрибаси етмаяптими ёки жамоатчилик билан очиқ ишлашга мослашиб кетолмаяптими, ҳозирча ўхшамаяпти», — деди Алишер Саъдуллаев.

    Агентлик директори вилоятдаги вакилининг ижтимоий тармоқлардаги танқидий чиқишларга ҳам ўз вақтида муносабат билдирмаслигини танқид қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шахсан ўзим агентлик директори этиб тайинланган куним Facebook’да пост қолдирганман ва барчанинг фикрини ўрганганман. Ҳозир ҳам ҳар бир блогернинг биз ҳақимизда ёзаётган постларини диққат билан ўқийман. Шу менга қизиқ. Ҳатто изоҳларини ҳам бирма-бир ўқиб, муносабат билдираман. Ўша пайтда нега Шоҳжаҳон Омонов шу фикрларга, танқидий чиқишларга фирк билдирмаяпти деб ўйлайман. Балки у ўша фиркларни кузатар, аммо фикр билдириб, хатоси бўлса, уни тан олиб, тузатишга киришинини айтиши ва изоҳ қолдириши керак», — деди Алишер Саъдуллаев.

    Алишер Саъдуллаев, шунингдек, журналист ва блогерлар билан мулоқотда агентликнинг вилоят бошқармаси фаолиятига оид хато-камчиликларни эшитиб, изза бўлаётганини таъкидлади.

    «Ҳозир бу ердаги муаммолар ва масалаларни эшитиб, тўғриси, ер ёрилмади ерга кириб кетмадим. Қанийди, мана шу хатолар республика раҳбарида бўлса-ю, бошқарма бошлиғи республикадаги раҳбаримизда шунча хатолар бор, у тизимни йўлга қўёлмаяпти, у билан ишлаш қийин, деса. Бу бошқача бўларди. Менинг вилоятга келишимдан ҳам мақсад Шоҳжаҳон Омоновнинг қўлидан тутиб, мана шундай ишлайсан ва мана шундай мулоқот қиласан, деб кўрсатиш. Хатоларининг бўлса, тузатасан ва жавоб берасан. Муҳими, ишни тўғри йўлга қўясан, деб ўргатишдан иборат», — деди Алишер Саъуллаев.

    Алишер Саъдуллаев журналист ва блогерларга мурожаат қилиб, бошқарма фаолиятига доир хато-камчиликларни фош қилишда давом этиш лозимлигини, ишлолмаган раҳбар бир куни, албатта, ишдан кетишга мажбур бўлишини қўшимча қилди.

    Мавзуга доир: 

    • Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарёдаги мансабдори огоҳлантирилди, ходимлар бўйича масъули интизомий жазо олди
    • «Қашқадарёда аҳвол бу даражага етганидан хабарим йўқ экан». Алишер Саъдуллаев «Дарё»даги мақолага муносабат билдирди
    • Қашқадарё ёшлар ишлари бошқармаси республика ташкилоти суҳбатидан ўтган раҳбарликка номзодларни «тажрибасиз, режасиз, ёшларнинг муаммоларидан бехабар» деб атади
    • Қашқадарёдаги айрим туманларда Ёшлар ишлари бўлимларига агентлик тавсия қилган номзодлар эмас, бошқалар тайинланди. Чунки агентликнинг хати «юридик кучга эга эмас»

    05.03.2021, 20:47   Изоҳ (0)   23826
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғоналик эркак ҳомиладор хотини ва қайнотасини чопиб ташлади

    05.03.2021, 20:23

    Наманган шаҳри таркибида яна бир туман ташкил этиладиган бўлди

    05.03.2021, 20:14

    Прокурор суддан Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўради

    05.03.2021, 19:51

    Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ўсмир йигит мурдаси икки ойдан ортиқ вақт ўтиб топилди

    05.03.2021, 19:25

    Ўзбекистонда Қозоғистоннинг QazCovid-in вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин

    05.03.2021, 19:13

    «У барчани масофада сақларди, ҳатто энг яқинларини ҳам» — Содиқ Сафоев Ислом Каримов ҳақида

    05.03.2021, 18:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.