• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Прокурор суддан Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўради

    Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ҳамда бошқа мансабдор шахсларга нисбатан навбатдаги суд мажлиси 4 март куни бўлиб ўтди. Унда давлат айбловчилари Ниғмонов ва Қурбонбоев сўзга чиқиб, музокаралар якуни бўйича суддан айбланувчиларни маълум моддаларда айбли деб топиб, жазо тайинлашни сўраган. Бу ҳақда Йўлдошеванинг адвокати Хушнуд Ахроровга асосланиб «Gazeta.uz» маълум қилди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Таъкидланишича, давлат айбловчиси Ниғмонов айбланувчига жазо қўллашда унинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олишни сўраган.

    «Давлат айбловчиси судга раислик этувчидан Гулжаҳон Йўлдошевага Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди (мансабга совуққонлик билан қараш одам ўлишига сабаб бўлиши), 209-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран содир этилган мансаб сохтакорлиги) ва 167-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган (жуда кўп миқдордаги маблағни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, узил-кесил 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлашни сўради», – дея унинг сўзларини келтирмоқда адвокат Хушнуд Ахроров.

    Ўз навбатида Йўлдошеванинг ҳимоячилари Ахроров ва Маҳмудов ҳам «айбловга нисбатан ўзининг асосли эътирозини билдирган».

    «Ҳар битта эпизодни битталаб, ҳаммаси асоссиз эканини исботлаб бердик. Тергов томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар, олинган ашёвий далиллар ва қон таҳлили китоби сохталаштирилганини, жиноят ишига киритилиши тўғрисида баённомалар қалбакилаштирилганининг ўзи терговчи томонидан ‘мансаб сохтакорлиги’ деб уюштирилгани, ёлғон гувоҳларга таянилганини ҳам исботладик», — деди Ахроров.

    Адвокатлар Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан сунъий равишда жиноят иши қўзғатилгани ҳамда бунда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи (Тўрақул Орзиқулов) ва Чирчиқ шаҳар прокурори (собиқ прокурори Бахтиёр Иброҳимов) ташаббус кўрсатганини таъкидлади.

    Навбатдаги суд мажлиси 15 март кунига белгиланган.

    Озодликдан чеклаш бу — суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини ёки сутканинг муайян вақтида тарк этишни бутунлай тақиқлашдан иборат. Озодликни чеклаш 1 ойдан 5 йилгача тайинланади. Суд чеклаш билан бирга оммавий тадбирларда қатнашиш, интернетдан фойдаланиш каби бошқа тақиқларни ҳам қўйиши мумкин. Маҳкум ушбу жазони ўташдан қасддан бўйин товласа, ўталмаган муддат бошқа турдаги жазо билан алмаштирилиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинган бемор ўлими ва 250 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланиб, қамоққа олинган Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан жиноят иши 2020 йил 11 августда Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган. 8 сентябрга келиб, эҳтиёт чораси сифатида айбланувчи қамоққа олинган эди.

    Унинг қамоққа олиниши жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотларнинг раҳбарлари, хусусан, Сенат раиси Танзила Норбоева, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия аъзоси Саида Мирзиёева мазкур ҳодисага муносабат билдириб, прокуратурани шифокорга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини ўзгартиришга чақирган. Шундан сўнг Гулжаҳон Йўлдошева 6 октябрь куни уй қамоғига ўтказилганди.

    Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан суд жараёнлари 27 ноябрь куни бошланган.

    Мавзуга доир:

    • Иши судда кўриб чиқилаётган Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева фарзандларига босим бўлганлигини маълум қилди
    • Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева судда беморнинг ўлимига алоқаси йўқлигини таъкидлади
    • Гулжаҳон Йўлдошева иши: Диспансер бош шифокори марҳумни кўчиришда вилоят ССБдан топшириқ бўлганини айтди

    05.03.2021, 19:51   Изоҳ (0)   33080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ўсмир йигит мурдаси икки ойдан ортиқ вақт ўтиб топилди

    05.03.2021, 19:25

    Ўзбекистонда Қозоғистоннинг QazCovid-in вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин

    05.03.2021, 19:13

    «У барчани масофада сақларди, ҳатто энг яқинларини ҳам» — Содиқ Сафоев Ислом Каримов ҳақида

    05.03.2021, 18:44

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди

    05.03.2021, 18:11

    Тошкентда TUMO креатив технологиялар маркази очилади

    05.03.2021, 17:22

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    05.03.2021, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.