Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ақтау—Урганч—Ақтау йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлаши ҳақида хабар қилинганди. Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу парвозлар 2021 йил 8 мартдан бошлаб амалга оширилади.

Фото: «Inbusiness.kz»

Таъкидланишича, авиақатновлар ҳафтасига икки марта — душанба ва чоршанба кунлари Б-737 самолётларида амалга оширилади.

Маълумот учун, SCAT — 1997 йилда ташкил этилган хусусий авиакомпания бўлиб, бугунги кунда ушбу авиакомпания паркида Ғарбда ишлаб чиқарилган 60 дан ортиқ самолётлар мавжуд. Авиакомпания томонидан 80 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро ҳаво йўллари эксплуатация қилинмоқда.

Бундан аввал Uzbekistan Airways Урганч ва Фарғонадан Истанбулга, март ойидан бошлаб Ҳиндистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши ҳамда 28 мартдан бошлаб Самарқанддан янги маҳаллий йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берилганди.