• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    2021 йилда тақдим қилинадиган турк сериаллари

    Турк киносаноати вакиллари мавжуд пандемия вақтида ҳам янги сериал ва фильмларни суратга олишдан тўхтатгани йўқ. 2021 йилда 41 та лойиҳа тақдим этиш режалаштирилган бўлиб, улардан 18 таси телевидение, қолганлари эса рақамли платформа орқали эфирга узатилади.

    «Қизил юк машинаси»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Севиндик Геркем, Чақир Усхан ва Шаҳин Баҳор иштирокидаги сериал сюжетини ўт ўчирувчиларнинг хавфли иш жараёни ва у билан боғлиқ воқеалар ташкил қилади. Шунчаки ҳамкасб эмас, бир оилага айланган жамоа аъзолари ҳаётини хавф остига қўйиб, инсонлар ҳаётини сақлаб қолади. Оддий одамларнинг қаҳрамонларча қанчадан қанча одамларга берадиган ёрдами давомида турли стресс, қийинчилик ҳамда кутилмаган ҳолатлар кузатилади.

    «Маъсумлик»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Кинотанқидчилар томонидан ҳозирдан яхши баҳо берилган сериал премьераси 24 февраль куни бўлиб ўтди. 19 яшар қизи бор жуфтлик, Чақир Дениз, Гюлеч Толга, Данер Мирай, Серкай Тутунжи роль ижро қилган сериалнинг бош қаҳрамони саналади. Кунларнинг бирида бош қаҳрамоннинг собиқ севгилиси пайдо бўлади. Шундан кейин воқеалар чигаллашиб, оила ажралиш ёки муносабатларини сақлаб қолиш ҳақида қарор қилишига тўғри келади.

    «Барбарос»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Айсан Жунет, Аксунгур Ўзан, Аяз Ўғуз, Алтан Дузятан суратга тушадиган мазкур сериал 2021 йилда экран юзини кўради, аммо аниқ санаси маълум эмас. Сериал Усмонли империянинг энг нуфузли пошоларидан бири Ҳайриддин Барбарос ҳақида ҳикоя қилади. Унда ушбу инсонни нафақат обрўли давлат фаоли, балки оддий инсон сифатидаги хусусиятлари, оила аъзолари билан муносабатларига ҳам урғу берилади.

    «Разведка»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Сериалнинг бош қаҳрамонлари миллий разведка ташкилотининг ходимлари ҳисобланади. Сўнгги вақтда турк киносаноати вакиллари жосус ва агентлар ҳаёти ҳамда фаолиятига асосланган лойиҳаларни экранлаштирмоқда. Янги сериал разведкада фаолият юритадиган ходимларнинг қийинчилиги, муваффақиятлари ва ватанига бўлган муҳаббатини ўзида мужассам этади. Унда Чағлар Эртуғрул ва Дениз Байсал суратга тушади.

    «Қардошларим»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Март ойида экран юзини кўриши режалаштирилаётган сериалда Ягту Аху, Сари Халит Озгур, Жошкин Су Бурсу суратга тушади. Сериал сюжети оддий турк оиласининг ҳаёт тарзи, муаммоларга ечим топиши ва бахтли онларни ўзида акс эттиради. Сюжетга кўра автоҳалокат туфайли ота-онасидан айрилган фарзандлар, бир-бирининг дардига малҳам бўлиши, муаммоларни мустақил ҳал қилишига тўғри келади.

    «Бир куни Кипрда»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Март ойида эфирга узатилиши кутилаётган ушбу сериалда Чайоғлу Серкан, Курал Аҳмет ва «Муҳташам юз йил»даги ижроси билан яхши таниш бўлган Пелин Қорахон суратга тушади. 26 қисмдан иборат лойиҳанинг 2 ёки 3 фасл давом этиши кутилмоқда. Ҳаётий воқеаликка асосланган мазкур сериалда 1963 йилда юз берган ва тарихда Қонли Рождество сифатида қолган воқеаларни кўриш мумкин. Унда Кипрда яшайдиган турк ва юнонлар ўртасидаги кураш ҳамда муносабатларга гувоҳ бўлиш мумкин.

    «Яшил қарағай»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Ўзбек мухлисларига «Ичкарида» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган Чиғатай Улусой, шунингдек, Афра Сарачоғлу ва Шекержи Селин иштирок этадиган мазкур сериал турк киносаноатининг «олтин асри» бўлган 1951—1974 йиллардаги воқеаларни ўзида мужассам қилади. Мухлислар уни томоша қилиш орқали машҳурлик, муваффақият ва томошабинлар севгисини қозониш осон бўлмаслиги, бунинг учун баъзида қурбонлик қилиш, қарашлар ва принципларни ўзгартиришга тўғри келишини тушуниб етиши мумкин бўлади.

    «Қонунсиз ерлар»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Гунеш Угур, Авшар Хуля ўзбек мухлисларига «Зулейҳа» сериали билан таниш. Ушбу жуфтлик иштирокидаги сериални томошабинлар қонунлар амалда бўлмагани сабаб инсонлар ҳаёти барбод бўладиган Туркиянинг «қора томони»ни кўриши мумкин бўлади. Воқеалар эски анъаналарга мувофиқ ҳаёт кечирадиган мамлакатнинг шарқий қисмида юз беради. Сериал қаҳрамони ноҳақликларга қарши адолат, ҳаққонийлик билан қарши чиқадиган, ўзи ҳамда яқинларини ҳимоя қилиши учун бир қанча қийинчиликларни босиб ўтишига тўғри келадиган ва бу йўлда ўз севгисини учратадиган инсон бўлади.

    «Ойна ортидаги қиз»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Ушбу сериалда Буржу Бирижик билан бирга «Элчининг қизи» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган Ураз Кайгилароғлу бош қаҳрамон ролини ижро қилиши керак бўлган. Аммо актёр Эршан Кунерининг Netflix учун суратга олинадиган лойиҳасида иштирок этиш учун бундан бош тортган. «Ойна ортидаги қиз» машҳур психотерапевт Гулсерен Будайижиўглунинг китоби асосида суратга олинади. Гулсерен қаламига мансуб OGM Pictures томонидан суратга олинган «Маъсумлар хонадони» ва «Қизил хона» сериаллари машҳурликка эришишга муваффақ бўлган. Унда нафақат қизиқарли воқеалар ривожи, балки ҳар бир инсон ҳаёти давомида дуч келиши мумкин бўлган психологик муаммоларга эътибор қаратилади.

    Мавзуга доир:

    • Машҳур турк актёрлари суратга тушаётган янги фильмлар (фото)
    • «Муҳташам юз йил»ни севиб томоша қилганларга манзур бўладиган тарихий сериаллар (видео)
    • «TBWorld 2020» танлови энг гўзал турк актёр ва актрисаларининг рейтингини эълон қилди (фото)
    • Машҳур сериалларда бир рол учун курашган турк актёрлари (фото)

    27.02.2021, 19:53   Изоҳ (0)   58667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    50 дан ошса-да, киноларда навқирон йигитлар ролини ижро этадиган Болливуд актёрлари (фото)

    26.02.2021, 11:59

    «Ўргимчак одам»нинг янги қисми кадрлари билан бўлишган Том Холланд, Зендея ва Жейкоб Баталон фильм номи юзасидан тортишиб қолди

    25.02.2021, 20:34

    2001 йилда «Узуклар ҳукмдори» ва «Гарри Поттер» фильмлари экранга чиққан эди. Орадан 20 йил ўтиб Рэдклифф ва Вуд уларни муҳокама қилиш учун учрашди

    25.02.2021, 17:35

    Йоханссондан попкорн, Клунидан текила: Голливуд юлдузларининг қўшимча даромадлари

    24.02.2021, 17:34

    Орасида катта ёш фарқ бўлса-да, севишган жуфтликлар ролини ижро этган Болливуд юлдузлари (фото)

    24.02.2021, 16:35

    «Олтин глобус» мукофоти ташкилотчилари коррупцияда айбланди

    24.02.2021, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.