• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    2001 йилда «Узуклар ҳукмдори» ва «Гарри Поттер» фильмлари экранга чиққан эди. Орадан 20 йил ўтиб Рэдклифф ва Вуд уларни муҳокама қилиш учун учрашди

    2001 йилда «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» ва «Узуклар ҳукмдори» фильмлари намойиш этилган. Дунё бўйлаб машҳурликка эришган фильмларнинг 20 йиллиги шарафига Empire журнали Гарри Поттер ва Фродо Бэггинс ролини ижро этган Дэниэл Рэдклифф ва Элайжа Вуд билан суҳбатлашди. Бу ҳақда «Кинопоиск» маълум қилди.

    Фото: «Кинопоиск»

    Фото: «Кинопоиск»

    Фродо ва Гарри бир-бирини танийдими?

    Рэдклифф ва Вуд Empire’га интервью беришдан олдин фақатгина бир марта «Гарри Поттер» фильмининг суратга олиш майдончасида кўришган. Ўшанда Вуд Питер Жексон билан ташриф буюрган эди. Рэдклиффнинг ёши 13, Вудники 22 да бўлган.

    https://www.instagram.com/p/CLMzZb0BOc4/?utm_source=ig_embed

    «Гарри Поттер» ва «Узуклар ҳукмдори» фильмлари мусобақалашгани ростми?

    Оммавий ахборот воситалари доимий равишда иккита франшизани бир-бирига қарши қўйиб, томошабинлар ўртасида рақобат туйғусини пайдо қилди. Бироқ актёрлар ҳеч қачон рақобатни сезмаган. Тўғри, кўплаб томошабинлар 2000 йилларнинг бошларида параллел равишда чиқарилган франшизаларни чалкаштириб юборган ва актёрларни ҳам бир-бири билан адаштирган. Рэдклиффнинг таъкидлашича, иккисининг ҳам бўйлари паст, мовий кўз ва жигарранг соч бўлса-да, уларни аслида бир-бирига ўхшаш жиҳати йўқ. Японияда бўлиб ўтган тақдимотда Рэдклифф ҳаттоки «Узуклар ҳукмдори» фильми суратига «Мен Элайжа Вуд эмасман» деб ёзган эди.

    Фото: «Кинопоиск»

    Фото: «Кинопоиск»

    «Гарри Поттер» Рэдклиффнинг болалигини ўғирладими?

    Реклиффнинг сўзларига кўра, у ва унинг ҳамкасблари шу қадар кўп ижод қилганидан машҳурликнинг ҳаётига таъсирини англашга ҳам улгурмаган. Актёр суратга олиш ишларидан кейин бор-йўғи бир чоракка бўлса ҳам мактабга қайтишни ёмон кўрар эди. «Менинг болалигим одатдагидек ўтган, деб айта олмайман, лекин у жуда қизиқарли ва муҳаббатга тўла эди. Мен ўрта синф инглиз боласи эдим ва бошқа болалар қатори мактабга борардим. Суратга олиш майдончасида эса умуман бошқа табақадаги одамлар бор эди ва бу менга дунёни янада кенгроқ тушунишга ёрдам берди».

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Гарри Поттер ҳақидаги «Афсунгарлар тоши» фильми суратга олинишдан аввал Рэдклифф дастлаб икки картина учун шартнома имзолаган. Ўша вақтда унинг ўзи ҳали Ж.К. Роулингни китобларини ўқимаган эди. Актёр узоқ ва кенг кўламли лойиҳанинг бир қисмига айланаётганини сезмаган, бироқ йиллар давомида у асарни ёқтириб қолди. Ҳар йили унинг ота-онаси суратга тушишни давом эттирасанми, дея сўрар, актёр «ҳа» деб жавоб берар эди.

    Рэдклиффнинг сўзларига кўра, «Гарри Поттер» унга ҳаётда нима хоҳлаётганини эрта англаб етиши учун ниҳоятда фойдали бўлган. Бироқ баъзи саҳналарни ижро этишдан ҳам уялган. Шунингдек, дастлабки муваффақият унга молиявий мустақиллик ва турли хил лойиҳаларда иштирок этиш имкониятини берган.

    Фото: «Кинопоиск»

    Фото: «Кинопоиск»

    Қайси саҳналарни суратга олиш қийин бўлган?

    Рэдклифф учун франшизанинг энг қийин қисми тўртинчи фильмдаги сувости саҳналари бўлган. Ушбу жараённи суратга олиш 6 ҳафта давом этган. Чунки техник гуруҳ ҳар куни 10 сонияни суратга олишга муваффақ бўлган. Умуман олганда, актёр фильмни суратга олишда 41 соат сув остида бўлган, бундан олдин у дайвинг курсини ҳам тугатган.

    Рэдклифф «Узуклар ҳукмдори», Вуд эса «Гарри Поттер» ҳақида қандай фикрда?

    Дэниэл Рэдклифф «Узуклар ҳукмдори» фильмини Гарри Поттер ижодкорлари учун махсус намойишда томоша қилди ва ҳамкасбининг ижросига қойил қолди. Вуд эса Янги йил байрами арафасида оила даврасида Гарри Поттер фильмини томоша қилди ва фильм унга ёқди.

    Актёрларнинг 11 сентябрь воқеалари ҳақидаги хотиралари қандай?

    Иккала фильм ҳам 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин экранларга чиққан. Фожиа содир бўлган куни Вуд Шон Бин ва Oрлондo Блум билан Нью-Йоркдан Лос-Анжелесга учиб келган ва дераза орқали осмонўпар бинонинг қандай ёнаётганини кўрган. Учувчи йўловчиларга самолётлар террорчилар томонидан ўғирлаб кетилгани ва Синсиннати шаҳрига қўнганини айтган. Шунинг учун ҳам барча рейслар бекор қилинганлиги сабабли актёрлар бир ҳафта давомида қолиб кетган. Фожиадан кейин Warner Bros «Гарри Поттер» актёрлари учун шахсий самолётларни ёллаган.

    Фото: «Кинопоиск»

    Фото: «Кинопоиск»

    Ҳозирда франшиза актёрларда қандай ҳис-туйғуларни уйғотмоқда?

    Актёрлар фильмлар одамларга ёрдам беришда давом этаётганидан мамнун. Рэдклиффнинг сўзларига кўра, Гарри Поттер ҳақидаги фильмнинг еттинчи қисмидаги муваффақиятсиз трюкдан сўнг фалаж бўлган каскадёр – Дэвид Холмснинг бир ойлик оғир операциясига «Узуклар ҳукмдори» ёрдам берган. Вуднинг танишига эса Голлумнинг ҳикояси гиёҳвандликнинг енгишга ёрдам берган.

    Вуд ва Рэдклифф уларнинг иштирокисиз яратилган кейинги лойиҳалар ҳақида қандай фикрда?

    Amazon’нинг «Узуклар ҳукмдори»деб номланган янги сериали Вуд учун жуда ғалати туюлди. «Бу ‘Узуклар ҳукмдори’ эмас. У иккинчи асрда, биз айтган воқеалардан минг йил аввал содир бўлади», − дейди Вуд. Шунингдек, у испан режиссёри Хуан Антонио Баённи ёқтиргани ва ижодкорлар трилогияга нисбатан давомийликни сақлаб, суратга олиш ишларини Янги Зеландияда ташкил этишини таъкидлади. Рэдклифф эса «Гарри Поттер» дунёси кенгайишда давом этаётганидан хурсанд. Лекин иккала актёр ҳам яқин йилларда франшизага қайтишни режалаштирмаяпти.

    Мавзуга доир:

    • «Узуклар ҳукмдори» фильми актёрлари 19 йил ичида қандай ўзгарди? (фото)
    • HBO Max «Гарри Поттер» фильмлари асосида сериал суратга олади
    • «Гарри Поттер» фильми актёрлари 20 йилдан сўнг қандай кўринишга эга? (фото)

    25.02.2021, 17:35   Изоҳ (0)   21213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йоханссондан попкорн, Клунидан текила: Голливуд юлдузларининг қўшимча даромадлари

    24.02.2021, 17:34

    Орасида катта ёш фарқ бўлса-да, севишган жуфтликлар ролини ижро этган Болливуд юлдузлари (фото)

    24.02.2021, 16:35

    «Олтин глобус» мукофоти ташкилотчилари коррупцияда айбланди

    24.02.2021, 15:58

    «Кул, бахтли бўл! Ким билади, эрта келадими, йўқми?». Болливуд қироли Шоҳрух Хон иштирокидаги фильмлардан энг яхши иқтибослар

    24.02.2021, 14:33

    «Аватар 2» фильмининг суратга олиш жараёнида Кейт Уинслетнинг ўлишига бир бахя қолди

    24.02.2021, 12:58

    Интернетда «Титаник»нинг муқобил якуни кенг муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)

    22.02.2021, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.