• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Топ-11: Ўзбекистоннинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари

    Футболга қизиққан, уни томоша қилишни ёқтирган инсон борки, ўйинчиларнинг трансфер бозоридаги нархини кузатиб боради. Аксарият ҳолларда барчамиз дунё трансфер бозоридаги вазиятни муҳокама қиламиз: Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланднинг нархи кўтарилгани ёки Кришитину Роналду ҳамда Лионель Мессининг нархида пасайиш кузатилгани ҳақида гапирилади. Ўзбекистонлик футболчилар-чи? Уларга ҳам трансфер нархи қўйиладими, агар шундай бўлса, энг қиммат ўзбек футболчисининг бозордаги қиймати қанча? Қуйида айнан шу саволларга жавоб берган ҳолда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари ҳақида фикр юритамиз.

    Ҳожиакбар Алижонов — 900 минг евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Ҳожиакбар Алижонов 2016 йилдан бери «Пахтакор»нинг асосий таркибига жалб этиб келинади. Алижонов «Пахтакор»даги кучли рақобатни енгиб ўта олди ва ҳозирда асосий таркибнинг муҳим футболчиси ҳисобланади. Ҳожиакбарнинг тезкорлиги, мунтазам равишда ҳужумларга қўшилиши ва ўйинни ўзига олишдан чўчимаслиги пойтахт клубининг сўнгги йиллардаги ғалабаларида муҳим рол ўйнагани ҳеч кимга сир эмас. Алижонов агар шу йўсинда давом этса, яқин йиллар ичида терма жамоа учун ҳам кўп нарса бера олиши мумкин.

    Бобур Абдухолиқов — 900 минг евро

    Фото: «Рух» ФК

    Фото: «Рух» ФК

    Ўзи тарбияланган «Насаф» таркибида миллий чемпионатдаги ёрқин ўйинлари ва голлари орқали яхши танилган Бобур Абдухолиқов 2021 йилнинг февраль ойида легионерга айланди. Ҳужумчи Украина чемпионати вакили «Рух» билан шартнома имзолади, эндиликда у ўз омадини Европада синаб кўради.

    Одилжон Ҳамробеков — 1 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    «Насаф» академияси тарбияланувчиси бўлган Одилжон Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб қаршиликларнинг асосий жамоасига жалб этила бошлаган. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларидаги ўйини орқали ҳам мухлис ва мутахассисларнинг эътиборини ўзига қаратган. Ҳамробеков ҳозирда «Пахтакор» таркибида ўз ўрнига эга бўлган асосий футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг майдондаги асосий вазифаси жамоанинг янги ҳужумини бошлаб бериш ва рақиб ўйинчиларини зарарсизлантиришдан иборатдир.

    Достон Ҳамдамов — 1,20 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Достон профессионал фаолиятини «Бунёдкор» сафида бошлаб (2014 йилда), қисқа вақт ичида асосий таркиб футболчисига айланади ва ёрқин ўйинлар кўрсата бошлайди. Айнан шу сабаб у 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотини ҳам қўлга киритганди. 2018 йилда эса у Россиянинг «Анжи» клубига ўтди. Афсуски, Махачқалъада унинг омади юришмади, шундан сўнг (2019 йилнинг январь ойида) Достон Тошкентнинг бошқа бир клуби «Пахтакор» сафига келиб қўшилди. «Шерлар» билан шартномаси якунига етгач, эркин агент сифатида БАА чемпионатига йўл олди. Дубайнинг «Ан-Наср» клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган Достон янги жамоасида кўп вақт ўтказмади. «Ан-Наср» уни мавсум сўнггигача аутсайдер «Ҳатта«га ижарага бериб юборди.

    Одил Аҳмедов — 1,20 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Осиё Кубоги—2011 дан кейин легионерга айланган Одил Аҳмедов роппа-роса 10 йилдан бери Ўзбекистондан ташқарида тўп тепмоқда. Бу вақт оралиғида у «Анжи», «Краснодар», «Шанхай СИПГ» каби жамоаларда ҳаракат қилди. Ҳозирда эса Ўзбекистон терма жамоаси сардори ижара асосида «Тянсзин Тайгерс» (собиқ «Тяньцзинь Тэда») шарафини ҳимоя қилмоқда. Сўнгги хабарларга кўра мазкур клуб банкротлик ёқасида турибди ва катта эҳтимол билан тарқатиб юборилиши кутилмоқда.

    Остон Ўрунов — 1,50 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    2020 йилнинг ёзида Россия футболида катта шов-шув кўтарган ҳолда «Уфа»дан «Спартак»ка ўтган Остон Ўрунов Москва клуби сафида ўзининг нималарга қодир эканини исботлай олмади. Пойтахтликлар эса уни қишки трансферлар вақтида яна эски жамоасига қайтариб юборди. Тўғри, Остонга кам имконият берилди, аммо у бундан фойдаланиши ва ўзини кўрсатиши шарт эди. Боиси исталган чемпионатда легионер футболчи маҳаллий ўйинчилардан бир бош устун бўлиши керак. Шу тариқа Остоннинг Россия пойтахтидаги саргузаштлари якунланди ва у эндиликда ҳаммасини бошидан бошлашига тўғри келади.

    Мавзуга доир: «СУМ»даги харид, Юраннинг айблови ва «Родина»га урилган ягона гол. Остон Ўруновнинг «Спартак»даги ярим йили ҳақида

    Игор Сергеев — 1,50 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Узоқ йиллар давомида «Пахтакор» сафида (орада икки бор легионер бўлишга ҳам улгурди) тўп тепган Сергеев Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоада муваффақиятсиз ўйинлар кўрсатиб, мухлислар билан «чиқишмай» қолганди. Аммо бугунги кунга келиб, у ўз позициясини тиклаб бормоқда. Суперлиганинг ўтган мавсумида 16 та гол билан тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган (Драган Черан («Пахтакор») 20 ва Бобур Абдухолиқовдан («Насаф») 17 кейин) футболчи 2021 йилнинг февраль ойида Қозоғистоннинг «Актобе» клуби футболчисига айланди. Умуман олганда, Сергеевни яхши даражадаги ҳужумчи дейиш мумкин, шунчаки у ўзига мос келадиган жамоа ва мураббий топиши керак, холос.

    Азиз Ғаниев — 1,80 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги «Насаф» сафида анчайин ёш пайтида етишиб чиққан Азиз Ғаниев Қарши жамоасининг асосий ўйинчиси ҳисобланарди. Ўйинни ўзига олишдан қўрқмайдиган ва узоқ масофадан зарба беришга тортинмайдиган кам сонли ўзбекистонлик футболчилардан бири «Шабоб Ал-Аҳли» клубига йўл олди. Азиз БАА чемпионатида барқарор ўйин кўрсатаётганди, аммо биринчиликнинг 16-туридан ўрин олган учрашувда жароҳат олгани туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди.

    Жалолиддин Машарипов — 2 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги йиллардаги энг ёрқин ўйинчиси Жалолиддин Машариповнинг Европага кетиши кераклиги ҳақида жуда кўп гапирилди. Аммо яшил қитъа клубларидан жўяли таклиф бўлмаганидан кейин (тўғри, орада Туркиядан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди, аммо бу хабардан нарига ўтмади) унда араб жамоаларидан бирини танлашдан бошқа чора қолмади. Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига ўтган Машарипов янги жамоасида бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан туриб, БААнинг «Шабоб Ал-Аҳли» жамоасига 2021 йилги мавсумнинг охирига қадар ижарага бериб юборилди. Саудия клубининг бу қарорга келишига легионерларга қўйилган тақиқ бўлгани айтилди. Шу тариқа бир пайтлар катта умид билдирилган ва ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиши кутилган футболчи бугун БААнинг ўртамиёна жамоасида жавлон урмоқда.

    Отабек Шукуров — 2,50 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларидаги ўйинлари орқали ўзини яхши томондан намоён эта олган Отабек Шукуров ҳам мана неча йилдирки, БАА чемпионатида тўп суриб келмоқда. Шукуров «Шаржа»нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланса-да, мухлислар унинг ҳам нисбатан кучлироқ чемпионатларда ўйнашини истаганди. Аммо Отабек катта эҳтимол билан легионер сифатидаги фаолиятини Арабистон ярим оролида тугаца керак. БАА биринчилигини ерга урмаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, креатив узатмаларни амалга ошириш ва майдонни яхши кўра олиш қобилияти Отабекка у ерда ортиқча қийинчиликларсиз тўп суришга имкон бермоқда.

    Элдор Шомуродов — 6,50 миллион евро

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Бугунги кунда Элдор Шомуродов, шубҳасиз, ўзбек футболининг фахри бўлиб турибди. «Ростов»даги 3 йиллик фаолиятдан сўнг Италияга йўл олган Элдор тезда янги чемпионатга мослашиб кетди ва маҳаллий мухлисларнинг меҳрини қозонди. Тўғри, у 16 та ўйинда атиги 3 та гол урди, аммо шунинг ўзи ҳам ўзбек футболи учун катта натижа ҳисобланади. Элдор айни пайтда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. ЖЧ—2022 саралаш босқичида Вадим Абрамов ҳам ўйинни айнан Шомурод атрофида қурса керак.

    Мавзуга доир: Италиядан Польшагача. Ўзбекистонлик легионер футболчилар қайси давлатларда тўп сурмоқда?

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    24.02.2021, 17:17   Изоҳ (0)   83145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Енгилмас чемпионлар. Футбол тарихида бир мавсум давомида умуман мағлубиятга учрамаган чемпион жамоалар ҳақида

    24.02.2021, 16:00

    Роберт Левандовски Чемпионлар Лигаси тўпурарлари рўйхатида Раулни ортда қолдирди. Фақат икки футболчи ундан олдинда

    24.02.2021, 13:26

    Томас Тухель: Месси ва Роналду ўз ўрнини Мбаппега шунчаки бўшатиб бермайди

    24.02.2021, 12:49

    Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорнинг келажаги ҳақида: Одамда ҳеч қачон 2 та «пик» бўлмайди

    24.02.2021, 11:58

    Қатар ЖЧ—2022 мезбонлигини қўлга киритганидан буён 6700 дан ортиқ меҳнат муҳожири вафот этгани маълум бўлди

    24.02.2021, 11:00

    Фазлиддин Ғоибназаров MMA’да жанг қиладими? Боксчининг ўзи жавоб берди

    24.02.2021, 10:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда Қурбон ҳайити бошқа санада нишонланади

    Афгонистон | 3 июн, 15:20

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Лайфстайл | 3 июн, 15:05

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.