Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (9-1, 5 КО) «Sports.uz»га берган интервьюсида ўзини MMA’да синаб кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди.
Билмадим, насиб қилган бўлса иштирок этаман. Яхши таклифлар бўлса, нега йўқ дейишим керак. Гарчи кураш тушишни яхши кўрсам ва боксчи бўлсамда, MMA — бу буткул бошқа дунё. Бунинг учун ҳамма нарсани йиғиштириб қўйиб, бошидан бошлаш керак.Сўнгги бор Ғоибназаров 2020 йилнинг декабрь ойида жанг ўтказган ва унда арманистонлик Манук Диланянни мағлуб этганди.Фазлиддин Фоибназаров, боксчи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)