• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Енгилмас чемпионлар. Футбол тарихида бир мавсум давомида умуман мағлубиятга учрамаган чемпион жамоалар ҳақида

    Англиянинг «Престон Норт Энд» клуби 1888/89 йилги мавсумда бир йилги чемпионатни мағлубиятсиз ўтказиб, ғолибликни тантана қилганди. Ўшандан кейин миллионлар ўйини сезиларли даражада ўзгарди, аммо футболда ҳар доим ҳам мукаммал жамоалар бўлавермаган, бу каби натижалар эса жуда камдан кам қайд этилган. Демак, қуйида миллий чемпионат доирасида бирорта ҳам ўйинда мағлубиятга учрамасдан ғолибликни тантана қилган жамоалар ҳақида фикр юритилади.

    «Арсенал» — 2003/04 йилги мавсум

    Фото: The Telegraph

    Фото: The Telegraph

    «Канонирлар» ҳанузгача Премьер Лиганинг бутун мавсумини бирорта ҳам мағлубиятсиз ўтказишга муваффақ бўлган ягона жамоа бўлиб турибди. Чемпионат бошланишидан олдин инглиз матбуотининг асосий мавзуси «Челси»нинг россиялик тадбиркор Роман Абрамович томонидан сотиб олингани бўлганди. Журналистлар фақат Лондоннинг «кўк» қисми ҳақида гапираётган бир пайтда афсонавий мураббий Арсен Венгер тарихдан жой олишга тайёрланаётган эди. Эътиборлиси, ўшанда «Арсенал»нинг таркиби ҳақиқатан ҳам мавсум бошида оптимал даражада эди. Клуб фақат «Боруссия Д»дан Йенс Леманнни сотиб олди ва ёш Сеск Фабрегасни «Барселона»ни тарк этишга кўндирди.

    «Арсенал» ва «Челси» мусобақанинг асосий фаворитлари қаторида эди. Жамоалар имконияти мавсумнинг биринчи ярмида тенг даражада эди, аммо кейинчалик Венгер шогирдлари кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозонади. Уларга етиб олиш эса аллақачон имконсиз ишга айланганди. «Тўпчилар» асосий рақиблари билан баҳсларда ҳам жуда ишончли ўйин кўрсатади: «Челси»(2:1, 2:1) ва «Ливерпуль» (2:1, 4:2) устидан икки мартадан ғалаба, «Манчестер Юнайтед» билан эса шунча дуранг (0:0; 1:1). «Арсенал» умумий ҳисобда 90 очкони қўлга киритади ва 38 учрашувнинг 26 тасида ғалаба қозонади. Ушбу ютуқ учун клуб Премьер Лига кубогининг махсус олтин нусхасини олган.

    «Милан» — 1991/92 йилги мавсум

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Машҳур Арриго Сакки ишдан бўшатилгандан сўнг «Милан»ни бунгача клуб маъмурий штабида ишлаб келган ҳеч кимга номаълум Фабио Капелло ўз қўлига олди. Мухлислар ва аксарият ўйинчилар Капеллони хушламайгина кутиб олади. Катта тажрибага эга бўлмаган мутахассис юлдузлар жамоасига тушиб қолади. Матбуот ва ҳатто баъзи мухлисларининг шубҳаларига қарамай, Фабио дастлабки ўйинларданоқ шундай ўйин кўрсата бошладики, «Милан»ни мағлуб этиш деярли имконсиз вазифага айланади. Миланликлар А Серияда ғалаба қозониш билан бирга чемпионатнинг 34 та ўйинида атиги 21 та гол ўтказиб юборади. «Қизил-қоралар» айниқса асосий рақобатчилари билан ўйинларда ижобий натижалар қайд этади: «Ювентус» — 1:1; 1:1, «Торино» — 2:0; 2:2, «Наполи» — 5:0; 1:1.

    Таркибида Алессандро Костакурта, Паоло Мальдини ва Филиппо Галли бўлган миланликларнинг ҳимоясига фақат ҳавас қилиш мумкин эди. Клубнинг Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз серияси эса 58 учрашувга етади. Шундай экан, «Милан»нинг яна икки мавсум чемпион бўлганлиги ҳам ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Шунингдек, 25 та гол билан 1991/1992- йилги мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланган ва жамоанинг А Сериядаги ғалабали юришини безаб берган Марко ван Бастенни ҳам эслатиб ўтиш жоиздир.

    «Аякс» — 1994/95 йилги мавсум

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўтган асрнинг 90 йилларда Амстердам клубининг порлаши бевосита Луи ван Гал номи билан боғлиқ эди. Ҳали кўпчиликка номаълум бўлган мураббий «Аякс» билан барча совринларга эга чиқади. 1991—1995 йилларда «Аякс» Нидерландия чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубоги, УЕФА Кубоги ҳамда Суперкубоги, қитъалараро Кубок ва, албатта, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонади.

    Жамоа учун 1994/95 йилги мавсум айниқса, муваффақиятли ўтади. Ўша йили ван Гал ажойиб футболчилар тўпламини бирлаштира олганди: Эдвин ван дер Сар, Франк Райкард, ака-ука Бурлар, Кларенс Зеедорф, Эдгар Давидс, Патрик Клюйверт ва бошқа бир қатор юлдузлар. Жамоа жуда тезкор ва ҳужумкор футбол ўйин кўрсатарди. Ван Галнинг қўл остида «Аякс»нинг қанчалик яхши ўйнаганини тўплар нисбати ҳам исботлаб турибди — 106:28. Голларнинг учдан бир қисми Патрик Клюйверт ва Яри Литманеннинг ҳиссасига тўғри келганди — 35 та. Ўша йили ҳатто энг яқин таъқибчилар ҳам «Аякс»га яқин кела олмайди: ПСВ (4:1; 1:0) ва «Фейеноорд (4:1; 5:0). Фақатгина «Рода» (1:1; 1:1) мағлубиятдан қутулиб қолади.

    «Ювентус» — 2011/12 йилги мавсум

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2006 йилда Турин клуби келишилган ўйинларда иштирок этгани учун иккинчи дивизионга бадарға қилинади. Иккита чемпионлик унвони эса қайтариб олинади ва «Интер»га топширилади. Б Серияга тушириб юборилганидан сўнг «Ювентус» яна беш мавсум давомида чемпионликни кутишга мажбур бўлди. Клуб қуйи лигага тушиб кетганидан кейинги олтин медалини 2011 йилда Антонио Конте бошчилигида қўлга киритилади.

    Гарчи жамоанинг ўйини мукаммал бўлмаса ҳам «Юве» чемпионатнинг бирорта ҳам ўйинида мағлубиятга учрамайди. Ҳимояда ҳаммаси жойида бўлса (20 та ўтказиб юборилган гол), ҳужумдагиларнинг иши унчалик юришмайди. Мавсум якунида жамоанинг бирорта ҳам футболчиси мавсумнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида кучли ўнликка ҳам кира олмайди. Шунга қарамай Конте шогирдлари 38 учрашувнинг 23 тасида ғалаба қозонади, яна 15 та ўйин эса дуранг билан якунланади. Таққослаш учун иккинчи ўринни эгаллаган «Милан» 24 ғалаба ва 8 дуранг қайд этади. Аммо 6 та мағлубият чемпионлик учун курашда асосий ролни ўйнайди.

    Ҳужумдаги камчиликларга қарамай «Юве» 2011/12 йилги мавсумда асосий рақибларига қарши жуда яхши ҳаракат қилади: «Милан» 2:0; 1:1, «Удинезе» 0:0; 2:1 ва «Лацио» 1:0; 2:1. Конте ишдан бўшатилишидан олдин ҳам кетма-кет яна икки марта чемпионликни қўлга киритади. «Ювентус» А Серияда 2012 йилдан бери етакчиликни бой бермаяпти.

    «Порту» — 2010/11 йилги мавсум

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Аждарлар» XXI аср бошларида Жозе Моуриньо қўл остида ўз тарихидаги энг яхши натижани намойиш этганди. Аммо Андре Виллaш-Боаш ҳам Португалия гранди тарихида ўзининг ўчмас изини қолдира олган ва чемпионат тарихида бирорта ҳам ўйинни ютқазмасдан чемпионликни қўлга киритган биринчи мураббийга айланган. «Порту» ҳақиқатан ҳам 2010/11 йилги мавсумда ўз тарихидаги энг яхши натижалардан бирини кўрсатади. Жамоа ўтказилган 30 ўйиннинг 27 тасида ғалаба қозониб, ишончли тарзда чемпионликни қўлга киритади. Асосий рақиблар «Бенфика» (5:0; 2:1) ва «Спортинг» (1:1; 3:2) ҳам ортиқча қаршилик кўрсата олмайди.

    Лотин Америкаси вакиллари Халк ва Фалькаодан иборат бўлган тандем ушбу чемпионликни қўлга киритишда муҳим рол ўйнаган. 23 та гол билан бразилиялик мусобақанинг яхши тўпурарига айланган бўлса, колумбиялик 16 та гол билан иккинчи ўринни эгаллайди.

    Португалия чемпионати Европанинг энг кучли лигаси ҳисобланмаслигини айтган ҳолда яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, Боаш шогирдлари ўз муваффақиятли юришини Португалия Кубоги, мамлакат Суперкубоги ва Европа Лигасида ҳам давом эттирган.

    Виллaш-Боаш кетгандан кейин унинг ўрнини Витор Перейра эгаллайди. Ушбу мутахассис ҳам жамоанинг даражасини ушлаб қолади ва кетма-кет икки марта чемпионликни тантана қилади. Аммо 2012/13 йилги мавсум «Порту» учун чинакамига ёрқин кечди, жамоа ўз тарихида иккинчи бор мавсум давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамайди. Тўплар нисбати ҳам шунга монанд бўлади – 30 учрашувда 70 га 14. Баошнинг муваффақиятли мавсумида эса бу кўрсаткич 73 га 16 ни ташкил қилганди.

    «Динамо» ва «Шахтёр»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Украина чемпионатида «Динамо» ва «Шахтёр» клублари мағлубиятга учрамаган ҳолда олтин медалларни қўлга киритган. Киевликлар уч марта шу тарзда чемпионликни тантана қилган – 1999/00, 2006/07, 2014/15 йилги мавсумларда. Биринчи марта ушбу ютуқ Валерий Лобановский даврида қўлга киритилган бўлса, кейинчалик Анатолий Демьяненко ва Сергей Ребров шундай натижага эришган.

    «Шахтёр» эса фақат бир марта, 2001/02 йилги мавсумда «қуруқ» чемпионликни нишонлаган. Ўшанда «кончилар» италиялик мутахассис Невио Скала бошчилигида идеал мавсумни ўтказганди.

    Нисбатан кучсизроқ чемпионатларда ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар юз берган:

    • Хорватия – «Динамо Загреб» 2014/15 йилги мавсум;
    • Чехия – «Спарта» 2009/10 йилги мавсум;
    • Сербия – «Партизан» 2004/05 ва 2009/10 йилги мавсумлар; «Црвена Звезда» 2007/08 йилги мавсум;
    • Греция – ПАОК 2018/19 йилги мавсум;
    • Арманистон – «Пюник» 2003 йилги мавсум;
    • Болгария ЦСКА София 2007/08 йилги мавсум;
    • Кипр – «Aпoллoн Лимассол» 2005/06 йилги мавсум; «Анортосис» 2007/08 йилги мавсум;
    • Венгрия – «Дебрецен» 2011/12 йилги мавсум.
    Бонус. Бенфика – 1977/78 йилги ва «Црвена Звезда» 2007/08 йилги мавсум

    Португалия ва Сербия жамоалари ҳам мукаммал даражадаги мавсумларни ўтказади, аммо уларга ғолибликни қўлга киритиш насиб этмайди. «Бенфика» мавсум давомида 21 ғалаба, 9 та дуранг қайд этиб, ўз дарвозасидан 11 та гол ўтказиб юборади. Бироқ «Порту» чемпионат ўйинларида мағлубиятга учраган бўлса ҳам дуранглар кўплиги учун чемпионликни илиб кетади.

    Шунга ўхшаш ҳолат «Црвена Звезда» билан содир бўлади. «Қизил-оқлар» 21 ўйинда муваффақият қозонади, яна 12 та баҳсда эса дуранг қайд этади. Аммо 75 очко ҳам чемпион бўлиш учун етарли бўлмайди. «Партизан» азалий рақибини 5 очкога ортда қолдириб, чемпионликни тантана қилади.

    Бошқа мақолалар: 

    • Рекордмейстернинг рекордлари: «Бавария» тарихидаги энг қиммат трансферлар
    • Италиядан Польшагача. Ўзбекистонлик легионер футболчилар қайси давлатларда тўп сурмоқда?
    • АПЛдан қувғин қилинганлар. Англияда омадсизликка учраган, аммо бошқа лигаларда жавлон ураётган таниқли футболчилар
    • «Теп, сен мендан яхшироқсан». Криштиану Роналду ҳақида қизиқарли фактлар

    24.02.2021, 16:00   Изоҳ (0)   19103
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роберт Левандовски Чемпионлар Лигаси тўпурарлари рўйхатида Раулни ортда қолдирди. Фақат икки футболчи ундан олдинда

    24.02.2021, 13:26

    Томас Тухель: Месси ва Роналду ўз ўрнини Мбаппега шунчаки бўшатиб бермайди

    24.02.2021, 12:49

    Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорнинг келажаги ҳақида: Одамда ҳеч қачон 2 та «пик» бўлмайди

    24.02.2021, 11:58

    Қатар ЖЧ—2022 мезбонлигини қўлга киритганидан буён 6700 дан ортиқ меҳнат муҳожири вафот этгани маълум бўлди

    24.02.2021, 11:00

    Фазлиддин Ғоибназаров MMA’да жанг қиладими? Боксчининг ўзи жавоб берди

    24.02.2021, 10:25

    Афсонавий гольфчи Тайгер Вудс ЙТҲга учради

    24.02.2021, 09:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.