Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) яккакурашчи ва You Tube блогер Магомед Исмоилов билан бўлган суҳбатда Конор Макгрегор ҳақида фикр билдирди.
— Конор янада кучли бўлиб қайта оладими?
— Ҳеч қачон. Ҳеч қачон одам фаолиятида иккита чўққи бўлмайди. Ҳозир гап унда эмас, бироқ ҳеч бир спортчида иккинчи «пик» бўлмайди, ҳеч қачон! Жамоавий спорт турларида бунинг иложи бор, чунки уларда ўйинчилар алмашиб туради.
Аммо гап биз ҳақимизда кетяпти, тўғрими? Яккалик спортчилар: курашчи, боксчи, атлет, MMA жангчиси фарқи йўқ, у ҳеч қачон иккинчи марта фаолиятининг чўққисига чиқа олмайди, — дейди Ҳабиб.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)