«Бавария» Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал дастлабки ўйинида «Лацио»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги биринчи голга мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски муаллиф бўлди. Бу полшалик форвард учун мусобақа доирасидаги 72-гол бўлди.
Шу тариқа Левандовски Чемпионлар Лигаси тарихидаги тўпурарлар рўйхатида «Реал» ва «Шальке-04» собиқ ҳужумчиси Раулнинг (71 та гол) натижасини ортда қолдирди.
Чемпионлар Лигасида энг кўп гол уриш борасида «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду (134) етакчилик қилаётган бўлса, «Барселона» сардори Лионель Месси (119) иккинчи поғонадан жой олган.
Мавзуга доир: Йозуа Киммих Европа Чемпионлар Лигаси рекордини ўрнатди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)