• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Сайлов нега сурилди, коронавируснинг «британча» штамми қанақа, санъатдан сиёсатга юриш

    Қишнинг илиқ об-ҳавоси остида Аҳад Қаюмнинг узуқ-юлуқ видеолари муҳокамаси билан яна бир ҳафтани ўтказдик. Дайжестимиз хабарларида ҳам ҳафта об-ҳавоси сингари илиқлик йўқ эмас. Фалокатлар бўлмаса, нархлар жойида қолса, яширинча ёзилган бақир-чақирли аудиолар тарқалмаса – яхши ҳафта деганлари шу.

    Коронавирус пандемияси чекловлари яна-да юмшатиляпти. 28 январдан концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди. Албатта, маълум шартлар асосида. Концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш; концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш; концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда бўлиш талаб қилинади. Бу чеклов ўтган йилнинг 15 мартида жорий қилинган, шундан кейин ҳамма концертлар Instagram’га кўчганди.

    Шу куни кафе ва ресторанлар 23:00 гача ишлашига бўлган тақиқ ҳам олиб ташланди. Аввалроқ тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР-тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аммо 30 январь куни Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг «британча» штамми қайд этилди. Бу воқеани кутилмаган дейиш қийин, чунки бутун дунёга тарқалаётган британча вирус бизгача етиб келишига ажабланмаса ҳам бўлади (шунга қарамасдан, сайтимизнинг «энг кўп ўқилган» бўлимида турибди). «Британча» штаммни ўзбекистонлик фуқаро Дубайдан юқтириб келди. Айтилишича, беморнинг аҳволи қониқарли, шикояти йўқ. Янги турнинг ватани бўлган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу турдаги коронавирус аввалгиларидан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан хавфлироқ эмас.

    * * *

    Аҳолининг кўпроқ қисмини унча қизиқтирмаган, фақат айримларни қизиқтирган бир хабаримиз бор. Президент сайлови декабрда эмас, октябрда ўтказиладиган бўлди. Қонундаги бандлардан бири билан Президент, Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Жўрқорғи Кенгеси, шунингдек, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари учун ўтказиладиган сайловлар санаси декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасидан октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига кўчирилди (2021 йилда ушбу сана 24 октябрга тўғри келмоқда).

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайлов икки ой олдинга кўчирилишини кейинги сиёсий тадбирларни ўтказиш, жумладан, Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотларнинг кечиктирилишига сабаб бўлиши билан изоҳлади.

    Шундай қилиб, электр ва газ муаммолари бошланган декабрь ойида эмас, айни пишиқчилик, ҳосиллар йиғиб-терилиб, тўйлар авж олган, аҳолимизнинг кайфияти соз бўлган октябрь ойида президент сайлаймиз. Сайловда фаол бўламиз, азиз ватандошлар.

    * * *

    Йигирма йилдан бери телеэкрандан тушмай келаётган энг умри узоқ интеллектуал ўйин «Заковат» яна давом этади. «Заковат» ўтган йиллар давомида учта телеканалда узатилди. Аммо яқинда намойиши тўхтаб қолганди. Шундан сўнг Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева «Заковат» лойиҳасини оталиғига олганди. Шу ҳафта Комил Алламжонов «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат-нотижорат  ташкилоти тузилиши ҳақида хабар қилди. Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ҳам бу янгиликни улашди ва «...Хотин-қизларни бу ажойиб интеллектуал ўйинда фаол қатнашиб, ўз потенциалларини намойиш этишга чақирамиз», деб ёзди.

    Фото: Telegram / Комил Алламжонов

    Фото: Telegram / Комил Алламжонов

    Айтиш лозимки, «Заковат» кўрсатуви орқали юзлаб ёшлар кашф қилинди. Уларнинг орасида катта муваффақиятга эришганлари кўп. Лойиҳа ўз вақтида билимдон ёшларни жалб этишнинг уддасидан чиққан ва ҳозир ҳам истиқболи бор.

    * * *

    Одатда, дайжестимизга «Шоу-бизнес» саҳифасидан хабар танламаймиз. Бироқ охирги вақтда шоу-бизнесчиларимиз фаоллигини ошириб шоу-бизнес форматида чиқиб, ҳаттоки, ижтимоий-сиёсий рукнларга ўтиб қоляпти. Буларнинг бири собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновдир.

    Аввалроқ у президентликка номзодини қўймоқчилиги ҳақида гапириб, шов-шувни бошлаб берганди. Ўзбекистонни Ўрта Осиёдаги энг зўр давлат қилиш ниятини ҳам айтган. Кўп ўтмасдан «президентлик»дан «ҳокимлик» даражасига тушиб, Шавкат Мирзиёевдан Ўзбекистондаги энг қолоқ туман ҳокимлиги лавозимини сўради ва уни бошқариб ривожлантириш хоҳиши борлигини билдирди.

    «Уммон» гуруҳининг собиқ қўшиқчиларидан бири дарҳол унга ўринбосарлик қилиш истагини ёзди. Жаҳонгир Отажоновнинг нияти жиддий чиқиб, «Халқ манфаатлари» номли партия тузиб рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигигача борди, аммо вазирлик қандай жавоб берганини билмаймиз. Қизиғи шундаки, «Халқ манфаатлари» деган номдаги партия аввалдан бор экан.

    Шоир ва режиссёр Аҳад Қаюм эса суҳбатлардан бирида ўзини Ўрта Осиёдаги энг яхши продюсер ва режиссёр, Ўзбекистондаги энг зўр актёр деб ҳисоблашини айтиб, ҳамманинг оғзига тушди. Бу шоу-бизнесчиларимизга асло тараф йўқлигидан яна бир бир далолат беради.

    * * *

    27 январь куни президент жами ўнта вазирни ишдан олиш бўйича Бош вазирга топшириқ берди:

    «Садоқати бор, лекин аравани торта олмаётгани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали. Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас», – деган президент. Бу ҳақда ЎзА ёзди.

    Шундан кейин Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилди ва бошқа соҳалардаги бир неча масъул лавозимдагилар ҳам алмаштирилди.

    * * *

    30 январь мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. Ислом Каримов ҳаёт бўлганида 83 ёшга тўлган бўларди. Гарчи, охирги йилларда Ислом Каримовнинг мероси хусусидаги бир-бирига зид қарашлар айтилаётган бўлса-да, ўтиш даврида мамлакатга узоқ йиллар раҳбарлик қилган бу сиёсатчининг фаолиятига асл баҳони вақт беради, деб айтиш мумкин. Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан кейин Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатишни анъанага айлантирди. Хусусан, бу йил ҳам Самарқанд ва Қашқадарёда Ислом Каримов таваллудига бағишланган хотира тадбирлари ўтказилди. Шавкат Мирзиёев шу куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг ишлари ва инсоний фазилатлари ёдга олинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ислом Каримовнинг «Ўзбекистонда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмайди», деган фикри унинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини тавсифлайди, дейиш мумкин. Шавкат Мирзиёев президент вазифасини вақтинча эгаллаганда ҳам ушбу сиёсатни давом эттиришини айтганди. Ислом Каримовнинг 1990—1992 йиллардаги хос соқчилари бошлиғи бўлган Саъдулла Муҳамадқулов шу кунларда уни хотирлаб Ислом Каримов кам таъминланганлар билан кўп пул эгаларининг орасидаги масофани камайтириш керак, дегани ҳақида гапириб берди. Интервьюни тўлиқ ўқиш ва эшитиш.

    Биз ҳам «Дарё» нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги энг зўр сайт, деб ҳисоблаймиз. «Дарё»да қолинг. Карантин қоидаларига риоя қилишни унутманг.

    31.01.2021, 23:25   Изоҳ (0)   82376
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда COVID-19’га қарши вакцина синовида иштирок этадиганлар сони қарийб икки баравар оширилди

    31.01.2021, 23:15

    Шавкат Мирзиёев: «2021 йилда ‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида 105 минг нафар ёш IT-технологиялар бўйича онлайн ўқитилади»

    31.01.2021, 22:59

    Қарши туман ҳокимининг хизмат хонасида мурожаатчи аёлларни «разбор» қилгани айтилган аёл журналист экани, шу ҳаракати сабаб ишдан бўшатилгани маълум қилинди

    31.01.2021, 22:17

    «Бизга нефть беринг, ишлашни хоҳлаймиз». Фарғонадаги завод ишчилари ишсиз қолаётганини айтмоқда

    31.01.2021, 21:37

    Олимхон Рустамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

    31.01.2021, 21:16

    Шавкат Мирзиёев ҳар бир вилоятда «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини амалга ошириш кераклигини таъкидлади

    31.01.2021, 20:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.