Уйғониш даври рассоми − флоренсиялик Сандро Боттичелли томонидан «Медальонли йигит» сурати Sotheby’s кимошди савдосида 92,2 миллион долларга сотилди, деб ёзади Meduza.

Фото; «moscsp.ru»

Харидорнинг шахси ошкор қилинмаган. Портрет тахминан 1480 йилда чизилган. Унда ким тасвирлангани ҳам номаълум. Маълумотларга кўра, бу Флоренциянинг қудратли Медичи оиласи вакили, деб тахмин қилинади. XVIII асрдан буён сурат Буюк Британиянинг Нюборо баронлари оиласида сақланиб келинаётган эди. 1982 йилда уни кимошди савдосида 1,3 миллион доллар эвазига аввалги эгаси – америкалик тадбиркор Шелдон Солоу сотиб олган.