Ҳайвонларни ҳимоя қилиш қироллик жамияти олти ёшли денгиз чўчқачаларини ўз қармоғига олди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Эссекс графлигида яшайдиган эгасининг бундан буён ғамхўрлик қила олмаслиги сабаб асраб олинган чўчқачалардан бири — Эминининг кўзлари кўрмайди. Бундан ташқари, унинг боши қийшиқ ва қулоғида ҳам муаммо бор.
Аммо ушбу камчиликлар Эмига халақит бермайди, чунки опаси Юки уни ёлғиз ташлаб қўймайди. Уларга келтирилган таом пакетининг шиқирлаганини эшитиб, биринчи бўлиб Эми кўриниш беради. Лекин у Юкининг келиши ва унга кўмаклашишини кутади.
Ташкилот ходимлари опа-сингиллар ўртасидаги алоқаларнинг кучли экани сабаб уларни бир-биридан айиришни истамайди ва ҳар иккисини баравар асраб оладиган инсонни қидирмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)