Ғарбий Суссекс графлигида истиқомат қилувчи аёл McDonald’sда навбатда турганлар кўплигидан «Макнонушта» харид қилолмагач полицияга мурожаат қилган. Бу ҳақда Esquire хабар берди.
Аёл нонушта харид қилиш учун узоқ вақт кутган. Унинг навбати келганида соат 11 дан ўтиб кетган. Бу вақтга келиб McDonald’sда нонушта тайёрлаш тўхтатилган. Ярим соатдан кейин норози мижоз ресторан ходимларини унга нисбатан ноҳақ муносабатда бўлганликда айблаб полицияга шикоят қилган.
Маҳаллий инспектор Даррен Тэйлор Twitter саҳифасида қўнғироқ қилган аёлга қандай вазиятларда полицияга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида тушунтириш берилганини маълум қилган. Полиция ходимлари жиноят, бахтсиз ҳодиса, одамларнинг йўқолиши ва бошқа фавқулодда ҳолатлардагина уларга мурожаат қилиш кераклиги, фастфуд сингари бўлмағур масалалар билан уларни безовта қилмасликни илтимос қилган.
Изоҳ (0)