Ўзбекистонда ўтган ҳафта охирида совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклон совуқ периферияси таъсири пасая бошлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
26 январь куни республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиққача кўтарилади, кечалари эса 3-6 даража совуқ атрофида, баъзи жойларда 8 даража совуқ бўлиши мумкин.
Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади, бу иқлим меъёрларидан 4-6 даражага юқоридир.
25—27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 26 январь куни 8 даражагача совуқ бўлади
Изоҳ (0)