Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да 20 январь, чоршанба куни UFC Fight Island 8 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: UFC

Фото: UFC

Мусобақанинг асосий жанги Майкл Кьеза ва Нил Магни ўртасида кечди. Унда Кьеза ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилди.

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик яккакурашчи Зарруҳ Адашев (3-3) промошендаги иккинчи жангини ўтказди ва унда хитойлик Су Мудаэржига (14-4) ютқазиб қўйди.

UFC’да дебют қилган Умар Нурмагомедов эса иккинчи раундда бўғиш усулини қўллаб, қозоғистонлик Сергей Морозовни таслим этди.

UFC Fight Island 8 мусобақаси жангларини бу ерда кўриш мумкин — ВИДЕО.

Асосий кард натижалари билан танишинг:

  • Майкл Кьеза (18-4) очколар ҳисобга Нил Магнидан (24-8) устун келди;
  • Ворли Алвес (14-4) биринчи раунддаги техник нокаут эвазига Мунир Лассесни (10-2) енгди;
  • Ике Виллануэва (18-11) иккинчи раундда Винисиус Морейрани (9-5) нокаутга учратди;
  • Вивиане Араужу (10-2) очколар ҳисобига Роксанна Модафферини (25-18) мағлуб этди;
  • Мэтт Шнелл (15-5) ҳакамлар қарорига кўра Тайсон Немдан (20-12-1) устун келди;
  • Лерон Мёрфи (10-0) очколар ҳисобига Дуглас Сильва ди Андрадидан (23-4) устун келди;
  • Омари Аҳмедов (20-4-1) иккинчи раундда бўғиш усулини қўллаб Том Бризни (12-3) доғда қолдирди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди