«Пахтакор» клуби ҳимоячи Марлен Чобанов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Эркин агент мақомида жамоага қўшилган Чобанов «Пахтакор» билан икки йиллик шартнома имзолади.
20 ёшли футболчи «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланиб, кейинчалик «шерлар» сафини тарк этганди. Чобанов 2017—2019 йиллар давомида Украинанинг «Оболон» жамоасида теп тепган.
Маълумот учун, Марлен 1989—2000 йиллар давомида Ўзбекистоннинг бир қатор клубларида тўп сурган Бургандин Чобановнинг ўғли ҳисобланади. Бургандин «Трактор», «Нурафшон» (ҳозирги «Бухоро»), «Динамо Урганч» ва «Гулистон» клубларида ҳаракат қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)