БААдаги (Абу-Даби) «Жангчилар ороли»да 20 январь, чоршанба куни UFC Fight Island 8 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа доирасидаги иккинчи жангда ўта енгил вазн тоифаси вакили Умар Нурмагомедов (13-0) промоушендаги дебютини ўтказди. Унга яна бир дебютант, қозоғистонлик Сергей Морозов (16-4) рақиб бўлди.
Жангнинг дастлабки раунди тўлиқ россиялик яккакурашчининг устунлигида кечди. Иккинчи раундда ҳам фаолликни пасайтирмаган Умар рақибига бўғиш усулини қўллаб муддатидан аввал таслим этди.
Жангни мана бу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин — ВИДЕО.
Шу тариқа енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси промоушендаги дебютини ғалаба билан бошлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа ўзбекистонлик Зарруҳ Адашев (3-2) UFC’даги иккинчи жангида хитойлик Су Мудаэржига (13-4) қарши октагонга кўтарилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)