Россия футбол иттифоқи (РФС) Этика қўмитаси «СКА-Хабаровск» бош мураббийи Сергей Юранни ўзбекистонлик футболчи Остон Ўруновнинг ёши ҳақидаги гаплари учун 250 минг рубль миқдорида жарима тортилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар қилмоқда.
Аввалроқ мутахассис «Спартак» ярим ҳимоячиси Ўрунов аслида 4-5 ёшга катта экани ҳақида гапирганди.
Шундан кейин Ўзбекистон футбол ассоциацияси Юрандан ушбу асоссиз гаплар учун кечирим сўрашни, РФСдан эса мутахассисга нисбатан чора кўришни сўраганди.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон Суперлигасининг энг ёш футболчиси аслида икки ёшга катта экани маълум бўлди. Унга ҳозирча ҳеч қандай жазо тайинланмаган
- Одил Аҳмедов Остон Ўруновнинг ёши кичрайтирилганлиги ҳақидаги гапларга жавоб қайтарди
- Андрей Фёдоров Сергей Юраннинг гаплари ҳақида: «Ўзбекистонда ёши кичрайтирилган футболчилар бўлган, лекин Остон Ўрунов борасида ҳеч ким аниғини билмайди»
Ўрунов Россия чемпионати 2020/21 йилги мавсумида 8 та ўйинда майдонга тушди (бир марта асосий таркибда) ва бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)