Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пандемия пайтида чегаралар ёпиқлиги туфайли Шимолий Кореядан Жанубий Кореяга қочиб ўтганлар сони кескин камайди. 2019 йилда икки давлат чегарасини 1047 нафар қочқин кесиб ўтган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 229 нафарни ташкил қилган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги Кореяни Бирлаштириш вазирлигига асосланиб хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Одатда Шимолий Корея қочқинлари Таиланд, Вьетнам ёки Хитой каби Жануби-шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларига саёҳат қилгандан сўнг Жанубий Кореяга бориб жойлашади.

Аммо COVID-19 касаллиги тарқалиши сабаб Шимолий Кореянинг чегаралари 2020 йилнинг январь ойидан бери ёпилган. Қочиб кетганлар учун вазиятни мураккаблаштирадиган нарса шундаки, уларнинг кўпчилиги вируснинг ўчоғи бўлган Хитой орқали Жанубий Кореяга қочиб ўтишар эди.

Шимолий Корея COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича статистик маълумотларни ошкор қилмайди. 2020 йил июль ойида мамлакат COVID-19 касаллигида гумон қилинган биргина ҳолат ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Шимолий Кореянинг Марказий телеграф агентлиги юқтириш эҳтимоли бўлган одам чегарани ноқонуний кесиб ўтганлиги ҳақида хабар берган. У билан мулоқотда бўлган барча одамлар карантинга юборилган.

Шу билан бирга, Жанубий Кореянинг Joong Ang Ilbo нашрининг ёзишича, КХДРда биринчи коронавирус билан боғлиқ ҳолат февраль ойида аниқланган. Манбанинг таъкидлашича, коронавирус Хитойдан келган Пхенянда яшовчи шахсда аниқланган.

2020 йил ёзида Шимолий Кореянинг етакчиси, КХДР Меҳнат партиясининг раиси Ким Чен Ин «партиянинг Марказий қўмитаси раҳбарлигининг узоқни кўра билиши ва бутун халқнинг онгли равишда бирдамлиги» туфайли мамлакатда биронта касал одам йўқлигини айтган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди