• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Индонезиядаги зилзила, иккинчи марта импичмент олган Трамп, Туркиядаги қурғоқчилик, Британиядаги «бразилча» коронавирус штамми. Жаҳон ҳафта ичида

    «Дарё» анъанавий ҳафталик дайжестида жаҳонда юз берган муҳим воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

    Иккинчи импичмент

    АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампга нисбатан иккинчи марта импичмент эълон қилинди. Масала Демократик партиянинг кўпчилик овози (222 та) билан қабул қилинган, бундан ташқари, Республикачилар партиясининг 10 та вакили ҳам Трампга нисбатан импичмент эълон қилинишини маъқуллаб овоз берган.

    Фото: Nikkei

    Фото: Nikkei

    Умумий ҳисобда Трампга нисбатан импичментни палатанинг 232 аъзоси маъқуллади. 197 нафар конгрессмен эса қарши овоз берди — уларнинг бари Республикачилар партиясидан сайланган вакиллардир.

    Трампнинг ҳокимиятдан четлатилиши масаласини энди 19 январга қадар таътилда бўлган АҚШ Сенати кўриб чиқиши керак, Трампнинг АҚШ президенти сифатидаги ваколати эса 20 январь куни якунига етади.

    Шундай қилиб, Трамп президентлик муддати давомида икки марта импичмент эълон қилинган АҚШ тарихидаги биринчи давлат раҳбарига айланди. Вакиллар палатаси унга нисбатан биринчи импичментни 2019 йилниг декабрида эълон қилган эди (ўшанда республикачиларнинг бари қарши овоз берган, бироқ палатада демократлар кўпчилик ўрин эгаси эди), лекин Сенат президентни ҳокимиятдан четлатишга қарши чиққан эди.

    Bloomberg’нинг 12 январдаги ахборотига кўра, Трамп 6 январь кунги воқеалар (Капитолийнинг штурм қилиниши) учун «ҳар қандай жавобгарлик»ни рад этган, импичментни эса «жодугарларни овлаш»га ўхшатган.

    13 январь куни Вакиллар палатасининг мажлиси давом этаётган вақтда Fox News телеканали Трампнинг баёнотини тарқатди, унда президент «барча америкаликларни хотиржамликка» чақирган.

    «Янги намойишлар ташкил этилиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгани муносабати билан, мен ҳеч қандай зўравонлик, ҳеч қандай қонунбузарлик ва ҳеч қандай вандализм ҳаракатларини содир этмасликка чақираман. Бу мен қўллаб-қувватлайдиган ҳолатлар эмас, бу Америка қўллаб-қувватлайдиган ҳолатлар эмас», — дея Трампнинг сўзларини келтирмоқда телеканал сайти.

    Индонезияда зилзила

    15 январь куни Индонезияда 6,2 магнитудали зилзила юз берди. Ер ости силкинишлари Ғарбий Сулавеси провинциясида қайд этилган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Зилзила натижасида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 56 кишига етган. Табиий офатларга қарши кураш миллий агентлигининг аниқлик киритишича, энг кўп қурбонлар Мамужу шаҳрида — 47 киши. Мажен шаҳрида 9 киши ҳалок бўлган. «Бундан ташқари, Маженда 637 киши жароҳатланган, шуларнинг 12 нафари жиддий даражада, 200 нафари ўрта оғирлик даражасида ва 425 нафари енгил даража шикастланган. Мамужуда 189 киши жиддий жароҳатлар олган ёки касалхонага ётқизилган», — деди агентлик вакили Радитя Жати.

    Зилзила кучли бўлган, аммо 7 сониядан узоқ давом этмаган. Эпимарказ 10 км чуқурликда жойлашган. Ер ости силкинишлари сунамини келтириб чиқармаган.

    Минтақа Тинч океани ҳавзасидаги ёриқ чизиқларда, «оловли ҳалқа»да ва вулқонлар ёйида жойлашгани учун, Индонезияда зилзилалар тез-тез бўлиб туради.

    Ҳозир Маженда электр таъминоти қисман қайта тикланган. BNPB маҳаллий ҳукумат ва кўнгиллилар билан биргаликда жабрланганларни эвакуация қилишда ва ер ости силкинишлари оқибатларини бартараф этишда давом этмоқда.

    Туркияда қурғоқчилик

    Туркияда қурғоқчилик сабаб йирик шаҳарлар сувсиз қолиши мумкин. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, Истанбулни сув билан таъминловчи сув омборида 138 миллион куб метр сув қолган. Бу сув захираси тахминан 45 кунга етиши мумкин. Измир ва Бурсани сув билан таъминловчи сув омборлари мос равишда 36 ва 24 фоизга тўлган. Анқарада сув заҳираси 110 кунга етиши мумкин, деган пойтахт мери Мансур Яваш.

    Фото: Дарё

    Фото: Дарё

    Қурғоқчиликка 2020 йилнинг иккинчи ярмида ёғингарчиликнинг рекорд даражада камайиши сабаб бўлган. Хусусан, ноябрь ойида бир йил аввалгига қараганда 50 фоиз камроқ ёғингарчилик бўлган.

    Бундан ташқари, мутахассислар мавжуд вазиятнинг сабаблари сифатида урбанизация жараёнида ўрмонларнинг меъёридан ортиқ кесилиши ва яшил майдонларнинг қисқариши, саноатлаштириш, аҳоли сонининг кўпайиши ва иқлим ўзгаришини кўрсатмоқда.

    Ўтган асрнинг 80 йилларидан бошлаб ушбу сабаблар туфайли Туркияда бир неча йирик қурғоқчиликлар бўлган. Муҳандис-кимёгарлар палатаси мутахассислари шаҳар маъмуриятидан аҳоли учун сув меъёрини имкон қадар тезроқ жорий этишни ўйлаб кўришни қатъий тавсия қилмоқда.

    Британияда «бразилча» коронавирус штамми

    Буюк Британияда коронавирус инфекциясининг «бразилча» штамми билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат қайд этилди. Янги COVID-мутацияларини ўрганиш билан шуғулланаётган профессор Венди Барклейнинг сўзларига кўра, инфекциянинг «бразилча» вариантининг иккита тури мавжуд. Улардан бири Британияда қайд этилган.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Вирусологнинг таъкидлашича, афтидан, мазкур штамм мамлакатга «яқинда» кириб келган.

    Унинг Бразилиядаги ҳамкасбларига таяниб қўшимча қилишича, янги штаммни юқтириб олган одамларда касалликнинг оғир белгилари кузатилмоқда.

    Аввалроқ АҚШнинг Огайо университети олимлари коронавируснинг иккита янги штаммини аниқлаган эди. Қайд этилишича, улардан бири «британча» штаммга ўхшаш, иккинчиси вируснинг янада юқумли бўлишига хизмат қилади.

    Буюк Британия ҳукумати коронавируснинг юқумлироқ тури аниқланганини декабрь ойи ўрталарида маълум қилганди. Кейинчалик SARS-CoV-2’нинг ушбу варианти бошқа бир қатор давлатларда аниқланди. ЖССТ маълумотларига кўра, вируснинг ушбу тури дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларида аниқланган.

    Коронаинфо

    Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2 миллион кишидан ошди.

    Пандемия бошланганидан буён дунёнинг 191 давлатида касалланиш бўйича 95,1 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 67 миллиондан ортиқ бемор соғайган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (405 минг киши), Бразилия (209 минг киши) ва Ҳиндистонда (152 минг киши) қайд этилган.

    Касалланиш кўрсаткичи бўйича АҚШ ҳамон етакчи бўлиб турибди — COVID-19’ни юқтириб олиш билан боғлиқ 24 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,5 миллион бемор), учинчи ўринда эса Бразилия (8,4 миллион бемор).

    Сўнгги вақтларда коронавирусга чалиниш ҳолати кўпайгани боис Токио билан Лондонда фавқулодда ҳолат, Қозоғистон ҳамда Германияда коронавирус туфайли чекловлар кучайтирилди, Ливан ва Шотландияда эса яна карантин жорий этилди. Италияда эса фавқулодда ҳолат режими апрель ойининг охиригача узайтирилди.

    18.01.2021, 10:27   Изоҳ (0)   48156
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроилда коронавирусга қарши эмланган 13 кишида юз фалажи юзага келди

    18.01.2021, 10:11

    Қуролланган америкаликлар тўртта штатдаги парламент бинолари қаршисида тўпланди (видео)

    18.01.2021, 09:05

    Данияда ҳам коронавируснинг «африкача» штамми аниқланди

    18.01.2021, 08:25

    Буқалар жанги, қорга бурканган Европа, янги туғилган каркидон. 17 январь суратлари

    17.01.2021, 22:27

    Трампнинг адвокати импичмент иши бўйича тафсилотларни маълум қилди

    17.01.2021, 21:05

    Туркия соҳиллари яқинида Россия юк кемаси чўкиб кетди, камида 2 киши ҳалок бўлди

    17.01.2021, 18:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.