• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россиянинг Ўзбекистон помидорлари импортини тақиқлашга асос бўлган ташхиси нотўғри бўлиб чиқди

    Россиянинг Ўзбекистоннинг айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тақиқ қўйишига сабаб бўлган ташхис нотўғри бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова 11 январь, душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларидан помидор ҳамда қалампир, Фарғона вилоятидан барча маҳсулотларнинг импортига Россия томонидан тақиқ қўйилган эди.

    Брифингда маълум қилинишича, тақиқ эълон қилинган куни мазкур касалликни аниқлаш учун Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси марказий аппарати, ўсимликлар карантини илмий маркази ҳамда марказий карантин лабораториясидан иборат махсус ишчи гуруҳи ҳудудларга сафарбар этилди. Инспекция раҳбарияти «Росселхознадзор» вакиллари билан музокаралар ўтказиб, уларнинг тажрибавий тавсияларини инобатга олган ҳолда, помидор ва булғор қалампири маҳсулоти ҳамда унинг экспортига жиддий зарар етказувчи ушбу касалликнинг аломатлари, тарқалиш йўллари ва қарши кураш механизми аниқ белгилаб олинди.

    Республиканинг вирусдан холи эканлигини тасдиқлаш мақсадида нафақат Қашқадарё, Навоий, Фарғона, балки ҳар бир ҳудуд кесимида маҳсулот етиштирилувчи иссиқхоналарнинг жойлашган ўрни, майдони, тури ва фитосанитар тозалиги тўғрисидаги маълумотномаси, яъни паспорти шакллантирилиб, Россия томонига тақдим этилди.

    Хусусан, Фарғона вилоятида бугунги кунда мавжуд иссиқхоналарнинг 99,11 гектар майдонини помидор экинлари ташкил этиб, уларнинг барчаси саноат иссиқхоналари ҳисобланади. Шундан 36,46 гектарни ташкил этган 18 та иссиқхонада помидор етиштирилиши давом этмоқда. Республика бўйлаб ўтказилган махсус фитосанитар дала назорати чоғида барча иссиқхона раҳбар ва ходимларига касаллик ва зараркунандалар ҳамда помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси касаллиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Халқаро мутахассислар ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида айтишим мумкинки, ҳозирга қадар Ўзбекистонда «Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги»нинг ташқи симптоматик аломатлари қайд этилмади.

    Инспекция ходимлари томонидан олиб борилган қатъий фитосанитар текширувлар, шунингдек, «Ўздавкарантин» ҳамда «Росселхознадзор» ўртасидаги музокаралар натижасида 2020 йилнинг 18 декабридан бошлаб Фарғона вилоятида жойлашган 7 та корхонадан помидор ва қалампир маҳсулотларини, 2021 йилнинг 1 январдан бошлаб эса Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан 34 та корхона помидор маҳсулотини, Фарғона вилоятидан қуритилган маҳсулотларнинг Россияга экспорт қилинишига рухсат олинди.

    Эслатиб ўтамиз, Фарғонага вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россияга юборилган помидордан чиққан касаллик Фарғонадаги бирорта иссиқхонада аниқланмаганини айтган эди. Ҳокимнинг Россиянинг ваколатли органлари томонидан Фарғонада етиштирилган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқ вилоятга жуда салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, тақиқ олиб ташланмаса, «Фарғонага оғир бўлишини» айтганди.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов Россия томонидан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қўйилган тақиққа муносабат билдириб, «бундай ҳаракатлар Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликни тезлаштириш лозимлигини яна бир бор эслатаётгани»ни таъкидлаб ўтган эди.

    Telegram’даги «Давлетовуз» канали эса Ўзбекистон қалампири ва помидорига қарши Россия томонидан қўйилаётган тақиқлар «Ўзбекистон ҳукумати Россия вакцинасини расман (худди Қозоғистон каби) сотиб олмаётгани ёки ‘маҳаллийлаштирмаётгани’ туфайли» жорий этилаётган бўлиши мумкинлигини айтганди.

    11.01.2021, 16:43   Изоҳ (0)   26016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 7 давлат билан халқаро авиақатновлар бўйича чеклов муддатини узайтирди

    11.01.2021, 16:31

    Ўзбекистонга Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиб, ҳарорат 15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    11.01.2021, 15:42

    Ўзбекистонда 12 январь куни ҳаво ҳарорати 12 даражагача кўтарилади

    11.01.2021, 15:13

    Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди. Президент 11 январь куни Жиззахдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди

    11.01.2021, 15:10

    Андижондаги марказий ичимлик суви қувури нима сабабдан ёрилгани маълум бўлди

    11.01.2021, 14:41

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    11.01.2021, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.