Навоийда фан олимпиадасига икки ўқувчи ва икки ўқитувчини олиб кетаётган Nexia аварияга учради, деб хабар беради «Kun.uz».
Маълум қилинишича, 5 январь куни Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг вилоят босқичи бошланган. Нурота туманидан мазкур олимпиадага икки ўқувчи ва икки ўқитувчини олиб келаётган Nexia автомашинаси йўлда аварияга учраган.
Нурота тумани халқ таълими бўлими мудири Байрамали Бобоназаровнинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисасига учраган фуқаролар тумандаги 2-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари бўлган.
Машина «Қорақарға» довонидан ўтаётганда йўлдан чиқиб кетган. Оқибатда бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчи тезликни оширгани сабаб бўлиши мумкин.
Аввалроқ Наманганда 4 нафар ўсмир сайр қилиб келиш баҳонасида Spark’ни олиб қочиб, ЙТҲга учрагани, Элликқалъада Cobalt ва Spark иштирокида юз берган аварияда тўрт киши ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)