Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Изоҳ (0)