Ўзбекистонлик 28 ёшли аёл М.Б. Туркиянинг Измир шаҳри Каршияк туманида жойлашган кўп қаватли бинонинг 10-қаватидан сакраб, вафот этди. Бу ҳақда Туркиянинг Haberler нашри маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр

Воқеа 2 январь куни соат 14:00 ларда юз берган. Ҳодисага гувоҳ бўлганлар зудлик билан полиция ва тез ёрдамни чақирган ва ўз жонига қасд қилгани гумон қилинаётган ўзбекистонлик аёл зудлик билан Бакирчой университети шифохонасига ётқизилган. Кўрилган чораларга қарамай аёл оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.

Қайд этилишича, аёлнинг психологик муаммолари бўлган. Айни пайтда ҳодиса юзасидан маҳаллий полиция терговга қадар суриштирув бошлаган.

2020 йилнинг январь ойида Туркияда 31 ёшли ўзбекистонлик тиланчи томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. 12 декабрь куни Туркияда яна бир ўзбекистонлик қотиллик қурбони бўлди. Истанбулнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1986 йилда туғилган Х.Х.  жароҳат олиб, вафот этди.