Марказий банк 5 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,48 сўмга тушиб, 10 449,44 сўмни ташкил қилди. Евро 24,13 сўмга тушиб, 12 761,90 сўм бўлди.
Бу доллар расмий курсининг 9 ҳафталик кўтарилишдан сўнг илк бор пасайиши. Охирги марта у 27 октябрда пасайганди.
Аввалроқ долларнинг расмий курси 10 476,92 сўмни ташкил қилгани, Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 17 декабрь кунидан бошлаб доллар курси биринчи марта 10 500 сўмгача кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)