• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда вазни ярим кило бўлган чақалоқларнинг яшаб қолиш фоизи сўнгги уч йилда икки баробарга ортди

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан чақалоқ 22 ҳафтадан бошлаб туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлса, ФҲДЁ идораларда қайд этилиши белгиланган. Бу ҳақда вазир ўринбосари Элмира Боситхоновага таяниб, ССВ матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Боситхонова Ўзбекистонда неонатал тиббиётнинг ривожланиш босқичлари ҳақида маълумот берди.

    Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар бир мамлакат учун шу йўналиш бўйича ривожланганлик даражасини белгиловчи мезонларни ишлаб чиққан. Унга кўра, агар бола ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасида туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ, бўйи 25 сантиметр ва ундан ортиқ бўлса, у тирик туғилган ҳисобланади. Таъкидланишича, қатор давлатлар бу тавсияларни ўзларидаги неонатология соҳаси ривожига қараб, турли йилларда қабул қилган. Масалан, баъзи мамлакатларда бу мезонлар 28 ҳафтадан бошлаб, боланинг вазни 1000 грамм, бўйи 35 сантиметр деб ҳам белгиланган.

    Тўғри, 22 ҳафталик ҳомила жуда кам вазнли бўлиш билан бирга функционал ўта етилмаган ва яшаб қолиши учун юқори технология ва малакали мутахассислар парваришини тақозо этади. Шу сабаб, Ўзбекистонда бу мезонларга ўтиш учун қабул қилинган давлат дастурларида қатор долзарб вазифалар, аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилди. Ушбу гуруҳдаги болаларнинг парвариши, тиббий ёрдам кўрсатиш учун етарлича жиҳозлар, муносиб муассасалар ва малакали мутахассислар тайёрлаш лозим эди. Бу йўлда ҳам мамлакатимизда муҳим амалий ишлар қилинди.

    Сўнгги йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигидаги «Ўзбекистонда оналик ва болалик хизматини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида мамлакатнинг барча туғруқ муассасалари тиббиёт ходимлари чақалоқлар парвариши асослари, неонатал жиҳозлардан самарали фойдаланиш, чақалоқлар реанимацияси ва бошқа бир қатор янги самарали технологиялар бўйича халқаро экспертлар ва миллий тренерлар томонидан ўқитилди. Ўтган йиллар давомида «Саломатлик 1, 2 ва 3» лойиҳалари бўйича барча туғруқ муассасалари энг асосий парвариш ва чақалоқлар реанимацияси учун зарур замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан туғилиш мезонлари ЖССТ тавсияларига кўра, чақалоқ 22 ҳафтадан бошлаб туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлса, ФҲДЁ идораларда қайд этилиши белгиланди.

    Ривожланган давлатлардаги каби бизда ҳам ўта кам вазнли чақалоқларда нафас бузилиш синдроми профилактикаси ва давоси учун энг замонавий препаратлар марказлашган ҳолда харид қилиниб, жойларга етказиб берилди. Амалга оширилаётган ана шундай саъй-ҳаракатлар сабаб бу гуруҳдаги болалар орасида яшаб қолиш фоизи кейинги 3 йил давомида 2 баробарга ортди.

    Элмира Боситхонова, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

    Эслатиб ўтамиз, шу йилдан бошлаб Ўзбекистонда 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади. Бу жараён билан 2021 йилда – 11 миллион, 2022 йилда – 17 миллион киши қамраб олинади ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Қолаверса, аёллар ва болаларни ёд, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида камқонлик 25 фоизга камайтирилади.

    04.01.2021, 10:21   Изоҳ (0)   22245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент Шавкат Мирзиёев таътилга чиқди

    04.01.2021, 09:58

    Ўзбекистондаги кўзи ожиз болаларнинг муаллимлари 12 йиллик таълимни сақлаб қолишни сўраб, Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

    04.01.2021, 09:56

    «Сабабни бартараф этмай, оқибатларга қарши курашиб бўлмайди». Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидларидаги уруғ-аймоқчилик ҳолатлари юзасидан баёнот бе...

    04.01.2021, 09:32

    ИИВ: Ўзбекистонда 120 дан ортиқ одам пиротехника воситалари оқибатида жароҳат олган

    04.01.2021, 09:04

    Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    04.01.2021, 08:17

    Ўзбекистонда шифокор маоши қанча ва у билан тирикчилик қилса бўладими?

    04.01.2021, 07:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болаларни ит каби акиллатган дефектологга яна жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 14:09

    Индиана Жонс образи билан танилган Ҳаррисон Форд 83 ёшда: актёр ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    Кино | 15 июл, 13:49

    Минимал ойлик 800 доллар: ўзбекистонликлар Қатарга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 15 июл, 13:41

    Фарғонада чиқинди ташиш хизмати учун аҳолидан 1,7 млрд сўм асоссиз ундирилгани рад этилди  

    Ўзбекистон | 15 июл, 13:32

    “Барселона” “Бавария” футболчиси билан жамоани кучайтирмоқчи

    Спорт | 15 июл, 13:24

    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити — бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим

    Реклама | 15 июл, 12:00

    Камбожа 19 йилда илк бор армияга чақирув эълон қилди

    Дунё | 15 июл, 13:20

    “БМТ Эронга санкция қўлласа, бунга тегишли жавоб қайтарамиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 15 июл, 13:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.