• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ливерпуль»: Селекция бўлими сирлари

    Майкл Эдвардс (клуб спорт директори) «Ливерпуль» скаутлари ўзларининг ҳисоботларини ёзганда, баландпарвоз гаплардан қўрқмасликларига умид қилади. Потенциал селекционерларни баҳолаш тизимини соддалаштириш учун у ҳар бир ўйинчига маълум бир баҳо қўйиладиган махсус тизимни жорий этган.

    Энг юқори баҳо – «А» бўлса, энг пасти «Д» ҳисобланади. Баҳоси қанча юқори бўлса, ўйинчига шунчалик кўпроқ эътибор қаратилиши керак. «А» – асосий жамоада ўйнаш учун салоҳият мавжудлигини англаца, «Б» – янги ўйинчининг қабул қилиниши жамоани қайсидир маънода кучайтириши ва келажакда ривожланиши мумкинлигини билдиради. «C» эса – уни вақти-вақти билан эслаб туриш кераклиги белгисидир. Ва охирги «Д» категорияси – унинг ҳеч нимага ярамаслигини англатади.

    Фото: Liverpool Echo

    Фото: Liverpool Echo

    Шунга қарамай, «Ливерпуль» базасидаги аксарият ўйинчилар юқоридаги ҳарфларнинг сўнгги иккисига тегишлидир, боиси Юрген Клоппнинг талаб ва меъёрлари ўта юқори. «А»ни топиш улкан муваффақият. Скаутлар Эдвардсга шошилинч ҳаракат қилиш кераклигини айтади. Четдан қараганда скаут (шартли) ҳимоячининг 15-20 та ўйинини томоша қилиб, кейин эса мос эмас деган қарорга келиши ғалати туюлиши мумкин. Аммо фақат шу жараёнгина хатоларни минимал даражагача камайтиришга имкон беради.

    Эдвардс учун айни вақт келажак каби муҳим эмас. Ҳатто клуб Виржил ван Дейк ва Aллисон Бекернинг трансферига рекорд даражадаги сумма сарфлаганида ҳам у зудлик билан захира вариантларини излай бошлаган – келишув ўз самарасини бериши ҳеч қачон кафолатланмаган-ку ахир. Ўзгармас ҳақиқат бор: қаердандир яхшироқ ўйинчини топиш мумкин. Аммо «муаммо», бу иккисидан кучлироғини топиш осон масала эмаслигида.

    Фото: Daily Post

    Фото: Daily Post

    Дарҳақиқат, «Ливерпуль»нинг скаутлар бўлими рақобатдошларига қараганда сезиларли даражада кичик. Ўтган йилгача «Манчестер Юнайтед» барча футбол мамлакатларида ўз вакилларига эга эди. Бу клубда, тахминан, 80 дан ортиқ скаут фаолият олиб боради деганидир. «Ливерпуль»да эса бу кўрсаткич 15 тадан кўп эмас! Ҳар бир скаут 2-3 мамлакат ва минтақалар учун жавобгар. Скаутлар қанча кам бўлса, шунча масъулият кўпаяди деб ҳисоблайди Эдварс. Тўғри, бошқа клубларда ходимлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, аммо натижаларни яхшироқ деб бўлмайди.

    «Ливерпуль» скаутлари ўзларининг «кир ишлардан» қўрқмасликлари билан ном қозонган. Бошқа топ-клубларда кўпинча скаутлар фақат элита жамоалари ўйинларига ташриф буюради деган фикр бор. Аммо «Ливерпуль»да футбол кўришдан тўхтай олмайдиган «телбалар» ишлайди. Ҳар қандай футболни.

    Бутун жараён Эдвардс томонидан бошқарилади. Унинг скаутлари тўлиқ автоном бўлиб, уларда аниқ кўрсатмалар мавжуд, аммо ҳеч ким ўз услубини қўллашга ва 24 ёшдан катта бўлган «дастурлаштирилмаган» футболчиларни излашга тўсқинлик қилмайди. Улар ҳатто самолёт чипталарини ҳам ўзлари буюртма беради, тўғри, бунинг учун клуб ҳисоб рақамларидан фойдаланиш мумкин. Эдвардс уларга тўлалигича ишонади ва бундай иш услуби ҳамма учун мос келади.

    Ҳар бир ҳисобот онлайн тизимга юкланади. Гарчи клуб эгаларида ҳар доим бундай имконият бўлса-да, ҳисоботни юклаган шахс уни кўриши мумкин бўлганлар сонини чеклаш имкониятига эга. Шунингдек, ҳисоботларда статистика ва шарҳлар учун ҳам алоҳида жой мавжуд. Мисол учун, футболчининг шахсий ҳаётида муаммолар борлигини ёки қимор ўйинларига берилиб кетганлигини кўрсатиш мумкин. Кўпинча бу ерда агар футболчининг агенти унинг отаси бўлса, унинг ўғлига қанчалик ғамхўрлик қилишини таъкидлаш муҳим. Тафсилотлар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Ва ҳозирда ҳар бир ўйин ёзиб олинаётгани сабабли, видеолар ҳам ҳисоботга илова қилинмоқда. Бунинг учун InStat’дан фойдаланилади.

    Бундан ташқари «Ливерпуль» Scout7 деб номланган хизматдан ҳам фойдаланиб келади, ушбу платформа дунё бўйлаб ўйинлар ҳақида маълумот тўплаш имконини беради. Клубдагилар ўзларининг ҳам шундай тизимини яратиш ҳақида ўйлаганди, аммо бунга жуда катта меҳнат сарф этилишидан чўчиган.

    «Асосийси, маълумотлар қандай қабул қилинишида эмас, балки улардан фойдаланишдадир», – деб ҳисоблайди Премьер Лиганинг бошқа бир клуби вакили. Ва бу борада ҳам «қизиллар» яна бошқалардан анча олдинлаб кетган. Бу эса аналитика бўлимига масъул бўлган Иэн Гремнинг саъй-ҳаракатлари туфайлидир. Шунингдек, «махфий қурол» – дастурчи Уильям Спирманни ҳам унутмаслик керак.
    Эдвардс жуда камдан кам ҳолатларда барча скаутларни бир жойга тўплайди. Эҳтимол, бу йилига бир ёки икки марта содир бўлиши мумкин, шунда ҳам қоида тариқасида фақат Буюк Британияда фаолият юритадиганлар келади. Баъзан тушлик ташкил этилса, яна шахсан Клоппнинг ўзи йиғилишни ташкил этган ҳолатлар кузатилган. Скаутларни жисмонан бир жойга тўплаш жуда мураккаб иш.

    Аммо шуни унутмаслик керакки, бундай уйғунлик ҳар доим ҳам кузатилмаган. Эдвардс энди ишга киришганида бир уюм қоғозларга ўралишиб юрар ва кўпчилик унинг устидан куларди. Табиийки, бу жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Брендан Рожерсга дарҳол ёқмаган – янги ходимнинг хатти-ҳаракатлари унинг обрўйига таҳдид солаётгандек таассурот уйғонган.

    Аммо Эдвардс хотиржамликни йўқотмаган, уни Fenway Sports Group вакили Майк Гордон қўллаб-қувватларди. Гордонга Эдвардснинг холислиги ва бутун жараённи қандай йўл қўйгани маъқул келганди. Клопп тайинланишидан олдин ҳам Гордон бу жуфтликнинг муваффақиятли ишлашига умид қилган. Мана 5 йилдирки, улар яхши муносабатда ва айнан уларнинг муҳокамаларидан сўнг катта аҳамиятга эга қарорлар қабул қилинмоқда.

    Фото: Liverpool Echo

    Фото: Liverpool Echo

    Ўн йил олдин «Ливерпуль» бошқа мамлакатларда скаутларга эга эмас эди. Ҳеч бўлмаганда доимий фаолият юритадиган. Бундай олиб қаралганда, ҳеч қандай стратегия ҳам бўлмаган.

    Видеони ёзиб олиш жараёни ишни сезиларли даражада осонлаштирганига қарамай, ўйинчини жонли равишда кўриш жуда муҳим. Пандемияда бу қийинроқ, аммо скаутлар имкон қадар саёҳат қилишга ҳаракат қилади. Айнан шу орқали бирор бир футболчининг фазилатларини ҳақиқатан ҳам кўриш, баҳолаш мумкин. Бу видеода амалга ошириб бўлмайдиган жиҳатдир.

    Келиши мумкин бўлган футболчиларнинг потенциал рўйхатлари шакллантирилганда яна учта жиҳат биринчи планга чиқади – истеъдод, эҳтиёж ва нарх. Одатда футболчиларнинг трансфер қиймати ўйнаб туриши ҳеч кимга сир эмас.

    Скаутлар эса рақамлар билан ишламайди – барча «математиклар» Грем сингари Челтенҳемда ёки клуб базасида ўтиради. Таҳлилчилар муҳим, бироқ айрим клублар инсон омилидан бутунлай воз кечишга улгурган, бошқалари эса ҳамон эски жараённи афзал кўрмоқда. Бу ҳолатда «Ливерпуль» ҳар иккала ёндашувни бирлаштириб иш олиб бормоқда.

    Тажрибали скаутлар замонавий усуллардан фойдаланишни хоҳламайди. Шу тариқа кимдир бу ишдан кетишга ҳам мажбур бўлган. Шундай инсонлардан бири Мел Жонсон «Ливерпуль»га кетишидан олдин «Тоттенҳэм»нинг асосий скаути бўлган ва айнан Гарет Бэйлни сотиб олишни у маслаҳат берган. Аммо ўтган йиллардаги ютуқлар аллақачон ўз аҳамиятини йўқотиб бўлган – технологиялар асри кириб келди. 25 йил давомида онлайн тизимсиз ишлаб келганлар ўзининг хотираси ва қўл ёзмаларига ишонишда давом этди. Бошқа жиҳатдан олиб қаралганда, бу жуда хавфли: «Ливерпуль» назарида, агар рақиблар скаутни ўзига жалб қила олса, унинг (ёки «Ливерпуль»нинг) топилмалари ҳам кетади. Шунинг учун, барча маълумотлар учун хавфсиз жой зарур эди.
    Фаолият муваффақиятининг сири ўзаро бир-бирини тушунишда. Клопп ва Эдвардс ўртасида доим ҳамжиҳатлик бўлган. Скаутларга ҳам немиснинг фалсафаси осон ва тушунарли эканлиги ёрдам беради: у клубга келганидаёқ барчани йиғган, аммо учрашув узоққа чўзилмаган. Скаутлар керакли нарсани қандай топишни билади. Улар футболчи қайси тактикага мос келиши кераклигини билади. Агар бу тушунча бўлмаганида эди, уларнинг иши анча мураккаб тус оларди.

    Шунинг билан бирга Клоппнинг иш этикаси ҳам бошқаларга ўтмай қолмайди. Айтишларича, скаутлар таътилга чиқмайди ва ҳеч қачон футболни унутиб қўймайди.

    Улар ҳар доим ўйинларга ташриф буюради ва улар жуда ақлли. Улар тўғри саволларни беради, лекин ҳеч қачон саволга жавоб бермайди. Улардан қайси ўйинчи қизиқиш уйғотгани ҳақида сўралса, жавоб ҳар доим бир хил бўлади: «Ҳа, мен шунчаки футбол томоша қилиш учун келгандим ...».

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    31.12.2020, 20:10   Изоҳ (0)   13170
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оғир йилнинг олғирлари: 2020 йилнинг энг яхши трансферлари ҳақида

    31.12.2020, 18:14

    Иско, Ўзил, Жиру ва бошқалар. Январдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган юлдузлар

    31.12.2020, 16:12

    Воз кечилган ҳашамат: Миллионлар ўйинидаги энг камтар миллионер Нголо Канте қандай ҳаёт кечиради?

    31.12.2020, 14:10

    Карантинли футбол, «такрорланмас» Чемпионлар Лигаси, «Ливерпуль»нинг орзуси ва Мессининг аразлаши. Дунё футболида йил якунлари

    31.12.2020, 12:14

    10 ойга чўзилган Суперлига, А Сериядаги Шомуродов ва бекор бўлган мусобақалар. Ўзбек спортида йил якунлари

    31.12.2020, 10:12

    Ислом динини қабул қилган таниқли футболчилар (фото)

    31.12.2020, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.