• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    10 ойга чўзилган Суперлига, А Сериядаги Шомуродов ва бекор бўлган мусобақалар. Ўзбек спортида йил якунлари

    2020 йил барча соҳаларда бўлгани каби ўзбек спортида ҳам синовларга бой бўлди. Бутун дунё аҳолисини «уйда ўтириш»га мажбур қилган коронавирус туфайли бир қатор ўзгаришлар ва мушкул вазиятлар юзага келди. «Дарё» 2020 йил ўзбек спортида юз берган муҳим воқеаларни ёдга олади.

    Муроджон Аҳмадалиевнинг тарихий натижаси билан бошланган йил

    Январь ойининг сўнгги кунида бокс бўйича ярим енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF камарлари соҳиби Даниэль Романга қарши жанг қилди. 12 раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра (115:113, 115:113, 113:115) ўзбекистонлик боксчи ғолиб деб топилди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Профессионал боксдаги 8-жангидаёқ иккита камарга эга чиққан Аҳмадалиев бу борада жаҳон рекордини такрорлади. 42 йил аввал Леон Спинкс ўзининг проф рингдаги саккизинчи жангида афсонавий Муҳаммад Алини енгиб, иккита камарга энг тез эришган боксчига айланганди.

    Боксчининг бу ғалабаси Ўзбекистонда ҳам муносиб тақдирланди. Президент томонидан Аҳмадалиев «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди. Унга Президент совғаси сифатида Chevrolet Tracker автомобили ва пойтахтдан 3 хонали уй калити топширилди. Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан боксчига Damas автомобили берилди.

    Олимпиадага бир қадам қолганда ёхуд U-23 Осиё чемпионати

    Таиландда ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Любинко Друлович қўл остида терма жамоа йўл олди. «Ўлим гуруҳи»дан жой олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эрон ва Хитойни ортда қолдирган ҳолда иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Друлович шогирдларидан юқори ўринни Жанубий Корея қўлга киритди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Чорак финалда БАА ёшлари 5:1 ҳисобида тор-мор этилди. Саудия Арабистонига қарши ўтган ярим финал баҳси аламли мағлубият билан тугади. Учрашув давомида ёмон кўринмаган ўзбекистонликлар 87-дақиқада гол ўтказиб юборди ва Олимпиадага тўғридан-тўғри йўл олиш имкониятини қўлдан чиқарди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Австралия рақиб бўлди. Рақиб футболчисининг индивидуал маҳорати эвазига урилган ва мусобақа кашфиёти бўлган Ойбек Бозоровнинг четлатилиши баҳс тақдирини ҳал қилди. Афсуски, Ўзбекистон Олимпия ўйинлари учинчи квотасидан ҳам маҳрум бўлди.

    Коронавирус ўчоғига ташриф

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси Токио—2020 Олимпиадаси йўлланмалари ўйналадиган лицензион мусобақада қатнашиш учун январнинг иккинчи ярмида Хитойнинг Ухань шаҳрига учиб кетди. Айни ўша вақтларда Уханда коронавирус авж ола бошлади ва Ўзбекистон делегацияси тезда ортга қайтарилди. Февраль ойида бошида бўлиб ўтиши белгиланган лицензион мусобақа эса қолдирилди.

    Фото: Бокс федерацияси

    Фото: Бокс федерацияси

    Кейинчалик ушбу мусобақа Иорданияга кўчирилди. Март ойида Амман шаҳрида ўтказилган лицензион мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар боксчиси Токио Олимпиадасига йўлланма олди: Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов, Бобоусмон Ботуров, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалолов ва Турсуной Раҳимова. Шунингдек, Мирзахалилов, Абдураимов ва Жалолов лицензион мусобақа олтин медалларига эга чиқди. Зоиров, Ботуров ва Турсунов эса бронза билан чекланди.

    Бироқ Токио Олимпиадаси коронавирус туфайли 2021 йилга қолдирилди. Мусобақанинг 2021 йилда бўлиб ўтиши ҳам катта сўроқ остида турибди.

    «Ҳумо» хоккей клуби таркибининг тарқатиб юборилиши

    Фото: «Ҳумо»

    Фото: «Ҳумо»

    Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби 2019 йилда Олий хоккей Лигасида (ОХЛ, Россиянинг хоккей бўйича иккинчи дивизиони) иштирок этишини маълум қилди. Қатор легионерлар билан бойитилган клуб мавсум якунларига келиб, муаммоларга дуч кела бошлади. Коронавирус туфайли белгиланган чекловлар сабаб клуб бир нечта ўйинни «Ҳумо-Арена»дан бошқа жойда ўтказишга мажбур бўлди. Охир-оқибат апрель ойида клуб келаси мавсум ОХЛда иштирок этмаслигини маълум қилди. Кейинчалик жамоа хоккейчилари бошқа клублар сари йўл олишни бошлади. Ҳозирга келиб, «Ҳумо» хоккей клубининг тақдири қандай бўлиши номаълум бўлиб қолмоқда.

    Учга бўлинган ва қишгача чўзилган Суперлига

    Март ойида старт олган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси коронавирус туфайли икки бор тўхтаб қолди. Аввалига дастлабки уч турдан кейин мамлакатда карантин чоралари кучайтирилгач, барча спорт турлари қатори Суперлига ва бош футбол мусобақалари ҳам вақтинча тўхтатилди. Рестарт эса кутилганидан анча муддатга чўзилиб кетди ва роппа-роса уч ой ўтиб, футбол мавсуми қайта тикланди. Бироқ бу ҳаммаси ортда қолганини англатмас эди, қатор чекловлар сабаб июль ойининг ярмида Суперлига яна бир ойга тўхтади. Август ойида биринчи давранинг сўнгги тўртта тури марказлашган тизимда Тошкент ва Тошкент вилоятида ўтказилди.

    ФИФА кунларини айтмаганда сентябрдан бошлаб Суперлига учрашувлар бир маромда ўтказилди. Сўнгги тур ўйинлари 3 декабрь куни ўтказилди ва ўн ойга чўзилган чемпионат мавсуми якун топди.

    «Пахтакор»нинг «олтин дубли» ва ОЧЛдаги аламли мағлубият

    Коронавирус пандемияси даврида барча каби катта қийинчиликларни бошдан кечирган «Пахтакор» рестартни ёмон ўтказмади. Август ва сентябрь ойларида кетма-кет ўйинларда иштирок этган Шота Арвеладзе шогирдлари сентябрнинг иккинчи ярмида Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашиш учун Қатарга йўл олди.

    Дастлабки икки турдан кейин тўхтаб қолган мусобақа Доҳада марказлашган тизимда бўлиб ўтди. Унда «шерлар» гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади. 1/8 финалда тошкентликлар Эроннинг «Истиқлол» жамоасини мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди. «Персеполис»га қарши кечган чорак финал ўйинини ёмон бошламаган «Пахтакор» Жалолиддин Машариповнинг эрта қизил карточкасидан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйди ва мусобақадаги иштирокини эрта якунлашга мажбур бўлди.

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Бир фронтни бой бергандан кейин бор эътиборни миллий чемпионатга қаратган «шерлар» муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди ва 13 марта Ўзбекистонда тенгсиз эканини исботлади. Суперлига якунланганидан кейин қисқа муддат ичида Ўзбекистон Кубоги ҳам ўтказилди. Финалда қаторасига учинчи мавсум «Пахтакор» ва ОКМК ўзаро тўқнаш келди. Унда пойтахтликлар кутилганидек ғолиб чиқди ва мавсумдаги иккинчи совринга эга чиқди.

    Мавсум якунлангач «Пахтакор» устози Шота Арвеладзе уч йиллик фаолиятдан кейин жамоани тарк этишини маълум қилди.

    Интригага бой бўлган Про-Лига ва «яккакурашчи» Тўрақуловнинг 10 йилга четлатилиши

    Саккиз жамоа иштирокида ўтган Про-Лига мусобақаси қизиқлиги борасида Суперлигадан қолишмади. Икки давра ўйинларидан кейин лига иккига бўлинди: чемпионлик учун ва лигада жон сақлаб қолиш учун кураш кечди. Суперлигага йўлланма тақдим этадиган чемпионлик масаласи сўнгги турга қолди. Фарғонанинг икки клуби «Нефтчи» ва «Турон» финалга тенг ўйинда ўзаро баҳс юритди. Учрашув меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади ва бу яйпанликларга чемпионлик билан бирга, Суперлига йўлланмасини тақдим этди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Учрашувдан кейин эса ҳакамлар, мезбон футболчилар ва томошабинлар иштирокида тўполон бўлди. Вазиятларнинг бирида фарғоналиклар вакили Жамшид Тўрақулов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берди. Албатта, бу ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг эътиборидан четда қолмади ва футболчи ўн йилга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.

    Шомуродов Италияда, Ўрунов Москвада, Жалолиддинов-чи?

    2020 йил ўзбекистонлик легионер футболчилар учун саргузаштларга бой ўтди. Элдор Шомуродова ёзги трансфер ойнасида Генуянинг «Женоа»сига йўл олди. Элдор Италия футболи ва «Женоа»нинг «антифутбол»ига мослашиши учун бирмунча вақт керак бўлди, шунингдек, жароҳат ҳам адаптация жараёнини бироз секинлаштирди. Бироқ вақт ўтиб Элдор таркибда ўз ўрнига эга бўла бошлади ва А Серияда гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди. Элдор учун ҳақиқий мавсум энди бошланмоқда, мусобақанинг иккинчи даврасида Шомуродов таркибдан муқим ўрин олади деган умид бор.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шомуродовнинг ишлари «беш» бўлса-да, Россияда фаолият юритаётган легионерлар ҳақида бундай деб бўлмайди. «Уфа»да ёрқин ўйин намойиш қилиб, «Спартак» сафига ўтган Остон Ўрунов ҳамон асосий таркибдан ўрин ололмаяпти. «Қизил-оқлар» мухлислари Остоннинг майдондаги эмас, балки, унинг ташқарисидаги вазиятини муҳокама қилиш билан банд (қиммат брендлар сурати ва «4-5 ёшга катта» воқеалари). Жасур Жалолиддиновнинг «Локомотив М»га трансфери ҳам муваффақиятли бўлди деб бўлмайди. Москваликлар жамоасида ҳатто РПЛ қайдномасига ҳам кира олмаган Жасур ижара асосида «Тамбов»га йўл олди. Бироқ у ерда ҳам ўйин амалиётисиз қолмоқда.

    Беларусга йўл олган Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров трансферларини муваффақиятли деб атаса бўлади. Аввалига «Энергетик-БГУ»да тўп сурган футболчилар, кейинчалик Беларуснинг номдор жамоалари сафига ўтди. Жасур мавсум ўртасидаёқ «Шахтёр Солигорск»га йўл олди ва бу жамоа билан чемпионликни қўлга киритди. Умаров эса мавсум якунида БАТЭ футболчисига айланди.

    MMA, UFC

    2020 йилда бир қатор ўзбекистонлик яккакурашчилар дунёнинг номдор промоушенларида дебют қилди. Зарруҳ Адашев ва Лилия Шокирова UFC’даги дебют жангларини ўтказди, бироқ уларнинг дебюти муваффақиятли бўлмади. Адашев илк раунддаёқ нокаутга учраган бўлса, Шокирова тажрибали рақибига қарши бир ярим раунд «туриб берди». Таъкидлаш жоиз, ҳар икки яккакурашчи UFC билан жуда тез шартнома имзолади ва жангга тайёргарлик кўриш учун етарли вақтга эга бўлмади.

    Муайтай бўйича Ўзбекистон афсонаси Анвар Бойназаров Combat Night Pro промоушенидаги дебют жангида рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

    Коронавирус туфайли амалга ошмаган воқеалар

    Пандемия сабаб 2020 йилда бир қатор мусобақалар қолдирилди ёки бекор қилинди. Хусусан, футбол бўйича Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасидан воз кечилди. Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон клублари иштирокида бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур мусобақа чегаралар ёпилгани ва тақвим тиғизлиги сабаб ўтказилмади.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    Октябрь ойидаги ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбон бўлиши белгиланганди. Бироқ мазкур мусобақа 2021 йилнинг баҳорига кўчирилди. Аввалроқ ФИФА ёшлар ўртасида 2021 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасини бекор қилди. Ўз навбатида яқин орада Ўзбекистонда ўтиши керак бўлган Осиё чемпионати ҳам бекор қилиниши мумкин.

    Қуйида йилнинг бошқа ҳодисалари ва қаҳрамонларини ўзига хос номинацияларда эслаб ўтамиз:
    • Йил спортчиси — Муроджон Аҳмадалиев (бокс);
    • Йилнинг энг яхши ёш спортчиси — Давлат Бобонов (дзюдо);
    • Йил ташкилоти — ПФЛ ва Эспорц;
    • Йил жамоаси — «Пахтакор» футбол клуби;
    • Йил иқтибоси — «У энди юқорида, биз эса пастроқдамиз» (Бокс терма жамоаси мураббийи Раҳматжон Рўзиохуновнинг Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига муносабати)
    • Йил ўйини — «Нефтчи» — «Турон» (0:1)
    • Йил йўқотиши — Жамшид Асадов (Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон Чемпиони қилган мураббий)

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА
    • Йил ҳазили — «Остон Ўрунов аслида 4-5 ёшга катта»;
    • Йил омадсизи — Жасур Жалолиддинов («Локомотив М»);
    • Йил салбий қаҳрамони — Шахмат федерацияси;
    • Йил қарама-қаршилиги — Алишер Никимбаев — ПФЛ.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    31.12.2020, 10:12   Изоҳ (0)   22159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ислом динини қабул қилган таниқли футболчилар (фото)

    31.12.2020, 08:10

    Ла Лига. «Реал» аутсайдер майдонида ғалабани қўлдан чиқарди, Луис Суареснинг голи «Атлетико»га 3 очко келтирди

    31.12.2020, 04:06

    АПЛ. «Ливерпуль» кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотди

    31.12.2020, 03:36

    Филиппе Коутиньо жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди

    30.12.2020, 22:35

    «Тоттенҳэм» — «Фулҳэм» учрашуви коронавирус сабаб қолдирилди

    30.12.2020, 20:47

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг энг яхши спортчиси аниқланди

    30.12.2020, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бюджет пулидан ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган”. Депутат Бандлик вазирлиги самарасиз ишлаётганини айтди

    Ўзбекистон | 10 май, 17:18

    Ўзбекистонда якшанба куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?

    Ўзбекистон | 10 май, 17:10

    Совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулаб тушди

    Дунё | 10 май, 16:45

    “Юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 10 май, 16:18

    “Ўтган йили 326 млрд сўмлик шартномалар тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган”—Меҳриддин Абдуллаев

    Ўзбекистон | 10 май, 16:15

    “Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради

    Маданият | 10 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.