• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Карантинли футбол, «такрорланмас» Чемпионлар Лигаси, «Ливерпуль»нинг орзуси ва Мессининг аразлаши. Дунё футболида йил якунлари

    Барча учун оғир ва синовли ўтган 2020 йил ҳам охирлаб бормоқда. Мазкур йилда коронавирус пандемияси сабаб кўплаб йирик спорт мусобақалари қолдирилди. Хусусан, Токио—2020 Олимпиадаси ва Евро–2020 каби муҳим аҳамият касб этувчи турнирлар бир йил муддатга кечиктирилди. Бошқаларини эса бироз ноодатий форматда ўтказишга тўғри келди. Шунингдек, ортда қолаётган йил спорт олами учун катта йўқотишлари билан ҳам ёдда қолди. Диего Марадона, Коби Брайант, Паоло Росси ва Абдулманап Нурмагомедов каби буюк спорт дарғалари бу фоний дунё билан видолашди. Шунга қарамай, 2020 йил эслашга арзийдиган воқеаларга бой бўлди деб айтиш мумкин.

    «Дарё» қуйида сизни 2020 йилда Жаҳон футболида содир бўлган энг эътиборга молик воқеаларни эслашга таклиф этади.

    «Карантинли футбол»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Спорт турлари орасида футбол пандемия ҳолатидан биринчилардан бўлиб чиқди. Ўйинлар мухлисларсиз ва карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Бунда футболчиларга майдонга тупуриш, ўзаро либос алмашиш ва гол урилганидан сўнг бир-бирини қучоқлаб (кейинчалик бекор қилди) табриклаш тақиқланди. Кулгили-а, шундайми? Бироқ пандемия шунга мажбур қилди, начора. Шунингдек, карантин сабаб юзага келган тақвимдаги тиғизлик туфайли футболчиларни авайлаш учун замонавий футболда илк бор бир ўйин давомида бештагача футболчи алмаштиришга рухсат берилди. Хурсанд қиладиган жиҳат, йил якунига бориб, кўплаб мамлакатларда мухлислар ташрифига рухсат берилди, бу эса футбол ишқибозлари билан биргаликда ўйинчиларни ҳам бирдек хушнуд этди. Ахир, футбол мухлислар учун ўйналади-ку...

    «Такрорланмас» Чемпионлар Лигаси

    Шубҳасиз, пандемия туфайли ортда қолган Чемпионлар Лигаси мавсуми ҳам ўзига хос ва ноёб тарзда ўтди. Барча миллий чемпионатлар амал-тақал қилиб тугатилгач, кун тартибидаги асосий масала Еврокубоклар бўлиб қолди. Шунда УЕФА барча жамоаларни Лиссабонга (Португалия) йиғишга ва мусобақани марказлашган ҳолда якунлашга қарор қилди. Ушбу ҳолатда плей-офф ўйинлари битта баҳсдан иборат бўлди. Бу қарорга келиш ташкилот учун қанчалик оғир бўлмасин, вазият шуни тақозо этарди. Чунки чор-атрофда кўринмас бало изғиб юрарди.

    Хўш, COVID-19 Чемпионлар Лигаси финалига таъсир қилдими? Бунинг учун 2018/19 йилги «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги учрашувни эслашнинг ўзи кифоя. Ўшанда ҳатто гавжум стадион ҳам ўйинни «қиздириб» бера олмаганди. Бу йили трибуналар бўш, биринчи бўлим голсиз ўтган бўлса ҳам, олдинги йилги Чемпионлар Лигаси финалига қараганда кўпроқ воқеаларга бой бўлди дейиш мумкин, бу ерда мотивация ўз сўзини айтди. Бу билан ўтган йилги финалда мотивация йўқ эди деган фикр илгари сурилмаяпти. Шунчаки Неймар барчага Мессисиз ҳам кучли эканлигини исботлашни, Мбаппе 21 ёшида ҳам терма жамоа (Мбаппе 2018 йилда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган), ҳам клуб миқёсидаги энг катта иккита йирик мусобақада ғолиб бўлишни истарди. Левандовски бошчилигидаги «Бавария» эса ўзининг Европадаги тенгсиз эканлигини кўрсатмоқчи эди.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Якунда «футболни 22 киши ўйнайди, якунда эса немислар ғалаба қозонади» деган ибора ўз исботини топди, «Бавария» тизимли футболнинг натижасини кўрсатди. Жамоа карантиндан олдин ҳам ғалаба қозонаётганди, ундан кейин ҳам тўхтамади. Афтидан, унга ҳеч нарса таъсир қилмайдигандек, на коронавирус ва карантин. Нима бўлса ҳам ғалаба қозонаверади.

    Ушбу Чемпионлар Лигасини эслаб қолинг. Тўғри, унинг ғолиби ҳеч кимни ажаблантирмади, аммо жамоаларнинг финалгача бўлган йўли мислсиз ҳодиса эди. Бунақаси энди бошқа бўлмайди (бўлишини ҳеч ким хоҳламаса ҳам керак).

    «Ливерпуль»нинг 30 йиллик орзуси

    Англиянинг энг тарихий клубларидан бири «Ливерпуль» сўнгги йилларда ўз номини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Жамоада Виржил ван Дейк, Allison, Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане каби юлдузлар пайдо бўлди. Юрген Клопп жамоаси 2018/19 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиққан эди, 2020 йилда эса нақ 30 йиллик танаффусдан кейин Англия Премьер Лигасида зафар қучди. Бунинг учун Мерсисайд клуби узоқ ва оғир йўлни босиб ўтди.

    Фото: «Ливерпуль»

    Фото: «Ливерпуль»

    «Ливерпуль» ўтган мавсумда Премьер Лигадаги аксарият рекордларнинг ҳам муаллифи бўлди. Мисол учун, «қизиллар» турнирда 31 та ўйинда ғалаба қозониб, бир мавсумда бундай кўрсаткичга эришган ягона жамоага айланди. Бундан ташқари, мерсисайдликлар лига тарихидаги энг эрта чемпионликни қайд этди. «Қизиллар» чемпионат якунланишига 7 тур қолганида ўзлари учун чемпионликни кафолатлаб қўйганди. Умуман олганда, «Ливерпуль»нинг такрорлаган, янгилаган ва ўрнатган рекордлари ҳақида соатлаб тўхтамасдан гапириш мумкин. Асосийси, «қизиллар» 30 йиллик танаффусдан кейин муносиб тарзда чемпионликни қўлга кирита олди. Муҳими шу.

    Мессининг аразлаши

    2020 йилнинг энг асосий воқеаларидан яна бири, фаолияти давомида фақат «Барселона» сафида тўп сурган Мессининг каталон клубини тарк этишга қарор қилгани бўлди. Уни клубнинг сўнгги йиллардаги натижалари, мақсадлари ва раҳбарияти қониқтирмади. Шунингдек, унинг бирин-кетин дўстлари ҳам клубдан бадарға қилина бошлади. Месси шу сабаблар туфайли клуб раҳбариятига кетиши тўғрисида бюрофакс юборди. Бироқ собиқ президент Хосеп Бартомеу бунга йўл қўймади ва пандемия шароитида унинг товон пулини 700 миллион евро этиб белгилади. Якунда Месси жамоада қолишга мажбур бўлди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Доимо «Барселона» менинг ҳаётим эканини айтиб келганман. 13 ёшимдан шу ерда яшайман. Мен ҳам клуб, ҳам шаҳарда катта бўлдим. Ватаним Аргентинага қараганда, Барселонада узоқроқ яшаганман. Бу ерда ҳамма нарсани ўргандим, клуб мени футболчи ва инсон сифатида тарбиялади. «Барса» менга ҳамма нарсани берди, мен ҳам доимо «Барселона» учун боримни берганман.

    Агар ўтган ёзда бепул кетмоқчи бўлганимда, судга мурожаат қилиб, ишни ютиб чиқардим. Бу ҳақида менга кўплаб адвокатлар айтди. Бироқ шунчаки бу тарзда кетишни хоҳламадим», — дейди Месси жамоадан кетмоқчи бўлгани ҳақида.

    Умуман олганда, футбол олами 2020 йилда жуда кўплаб воқеаларга бой бўлди. Афсуски, уларнинг барчасини санаб ўтишнинг имкони йўқ. Шунинг учун айбга буюрмайсиз деган умиддамиз. Кириб келаётган 2021 йилда сизга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт доимий ҳамроҳ бўлсин!

    Билол ЭРКИН тайёрлади

    31.12.2020, 12:14   Изоҳ (0)   23394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    10 ойга чўзилган Суперлига, А Сериядаги Шомуродов ва бекор бўлган мусобақалар. Ўзбек спортида йил якунлари

    31.12.2020, 10:12

    Ислом динини қабул қилган таниқли футболчилар (фото)

    31.12.2020, 08:10

    Ла Лига. «Реал» аутсайдер майдонида ғалабани қўлдан чиқарди, Луис Суареснинг голи «Атлетико»га 3 очко келтирди

    31.12.2020, 04:06

    АПЛ. «Ливерпуль» кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотди

    31.12.2020, 03:36

    Филиппе Коутиньо жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди

    30.12.2020, 22:35

    «Тоттенҳэм» — «Фулҳэм» учрашуви коронавирус сабаб қолдирилди

    30.12.2020, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.