• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оғир йилнинг олғирлари: 2020 йилнинг энг яхши трансферлари ҳақида

    Декабрь ойининг сўнгги куни ҳам ўтиб бормоқда, шундай экан 2020 йилнинг якунларини сарҳисоб қилишнинг айни вақти. Ортда қолаётган йил кўпчилик учун ҳар томонлама оғир кечгани бор гап, аммо бу сўзларнинг ҳозир фикр юритиладиган футболчиларга умуман дахли йўқ. Боиси улар айнан мазкур йилда ижобий натижаларга эришди.

    «Дарё» қуйида ўқувчиларга 2020 йилнинг энг яхши трансферларини ҳавола этади.

    Луис Суарес: «Барселона»дан «Атлетико»га

    Фото: Twitter/@Atletico

    Рўйхатни «Барселона» афсонаси Луис Суарес очиб беради.  Узоқ йиллар давомида каталон клуби шарафини ҳимоя қилган ва у билан кўплаб совринларни қўлга киритган Суаресдан шунчаки воз кечилди. Унинг шунча йиллик  меҳнатлари қадрланмади ҳам. Бироқ истеъдод хор бўлмайди деганларидек, у дарров ўзига янги жамоа топди – Мадриднинг «Атлетико» клуби уни қучоқ очиб кутиб олди. 33 ёшли уругвайлик ҳужумчи янги жамоасида шу қадар ажойиб ва фойдали ҳаракат қилмоқдаки, гўё у ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказаётгандек таассурот уйғонмоқда. Айни дамда Суарес 7 та гол билан Испания Ла Лигасининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди.

    Мавзуга доир: Месси билан ҳозирги муносабати, Рональд Куман, Бартомеу ва «Барса» дарвозасига урган голни нишонламаслиги ҳақида Луис Суарес интервьюси

    Ферран Торрес: «Валенсия»дан «Манчестер Сити»га

    Фото: Twitter

    «Сити» 27 миллион евро эвазига 20 ёшли испаниялик футболчини «Бавария»га кетган Лерой Саненинг ўрнини тўлдириш учун харид қилди. Торрес «шаҳарликлар» билан беш йиллик шартнома имзолади. Ҳозирча бу трансфер ўзини тўлалигича оқламоқда. «Ман Сити»га ўтиш ва Гвардиола қўл остида тўп суриш вингер учун трамплин вазифасини ўтамоқда. Торрес аллақачон «шаҳарликлар» сафида 7 та гол уришга ва ҳатто Испания терма жамоасида дебют қилиш баробарида ҳет-трикни амалга оширишга улгурди. Ҳозирда унинг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

    Ашраф Ҳакими: «Реал»дан «Интер»га

    Фото: «Интер»

    «Реал» тарбияланувчиси ўз клубида қадр топмади ва сўнгги икки мавсумни ижара асосида «Боруссия Дортмунд»да ўтказди. Айнан ўша ерда у футболчи сифатида очилди ва бошқа клублар эътиборини ўзига қаратишга муваффақ бўлди. Немис клуби уни сотиб олмасликка қарор қилгач, «Интер» Ҳакимини ўз сафига қўшиб олди ва йилига 5 миллион евро маошли беш йиллик шартнома имзолади. Марокашлик А Серияга жуда тез мослашди ва Антонио Конте бошчилигидаги «Интер»нинг асосий ўйинчисига айланди. Самарадорлик борасида ҳам унга исталган ҳимоячи фақат ҳавас қилиши мумкин – 14 та ўйин, 4 та гол ва 3 та ассист.

    Эдинсон Кавани: ПСЖдан «Манчестер Юнайтед»га

    Фото: Twitter

    ПСЖ тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан (200 та гол ва 6 та соврин) бири 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра жамоани тарк этадиган бўлди. Уругвайлик ҳужумчининг Париж клуби билан шартномаси ниҳоясига етди, ПСЖ эса келишувни узайтирмасликка ҳаракат қилди. Шу тариқа таниқли ҳужумчининг фаолиятини қаерда давом эттириши сўроқ остида қолди. Асосан, уни MLS билан боғлашди. Аммо Кавани трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришди. Инглиз клуби Эдинсон билан 1+1 кўринишидаги шартнома имзолади. Кавани Премьер Лигада ҳам «йўқолиб» қолгани йўқ, гарчи асосий таркибдан муқим ўрин ололмаган бўлса-да, у ўз имкониятларидан аъло даражада фойдаланмоқда ва уни ҳисобдан чиқарганларга ўзининг нималарга қодирлигини яна бир марта исботлаб қўйди.

    Эдуард Менди: «Ренн»дан «Челси»га

    Фото: Twitter

    Кепанинг «қовун»ларидан тоқати тоқ бўлган «Челси» ниҳоят кузда ўзига янги дарвозабон харид қилди. «Аристократлар» мухлислари Мендини аллақачон «янги Чех» деб аташни бошлаб юборган. Лондон клуби «Ренн» дарвозабони учун 24 миллион евро сарфлади. Менди Фрэнк Лэмпард қўл остида ўтказган 16 ўйиннинг 10 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

    Мавзуга доир: Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида

    Диого Жота: «Вулверҳэмптон»дан «Ливерпуль»га

    Фото: Twitter

    Жотанинг трансфери учун «Ливерпуль» нақ 45 миллион евро тўлади. Бу Салоҳ ёки Манега сарфланган маблағдан кўпроқ эди. Аммо Жота ўз ўйини билан потенциал жиҳатидан на сенегаллик ва на мисрликдан қолишмаслигини исботламоқда. У Клоппнинг ўйин схемасига жуда мос келади ва бир вақтнинг ўзида бир нечта позицияларни ёпиши мумкин. «Ливерпуль» сафида 17 учрашувдан сўнг португалиялик футболчининг ҳисобида 9 та гол, жумладан, Чемпионлар Лигасидаги ҳет-трик бор.

    Мавзуга доир: Салоҳ, Мане ва Фирминодан иборат ҳужум учлигини парчалаган «Ливерпуль»нинг янги қаҳрамони Диогу Жота ҳақида

    Альваро Мората: «Атлетико»дан «Ювентус»га

    Фото: FootBoom

    Моратанинг «Ювентус»га қайтиши ҳам ўтган йилги  трансфер бозорининг асосий воқеаларидан бири бўлди. Испаниялик Роналду билан биргаликда ажойиб тандем ярата олди. Мората «кекса синьора» сафида 17 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Шубҳа йўқки, «Юве» аллақачон футболчининг тўлиқ трансферини қўлга киритиш борасида иш олиб бормоқда.

    Златан Ибрагимович: «Лос-Анжелес Гэлакси»дан «Милан»га

    Фото: Twitter

    Ёш шунчаки оддий рақам эканлигини исботлаб келаётган Златан 39 ёшида ҳам Европани қайтадан забт этмоқда. Йил бошида дастлаб «Милан» билан ярим йиллик (кейин томонлар келишувни яна бир йилга узайтирди) шартнома имзолаган швед бугунги кунга келиб, жамоанинг том маънодаги юраги ҳисобланади. Айнан у келганидан кейин жамоа ўзининг аввалги мавқейини тиклай бошлади. Унинг самарадорлигига эса гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

    Мавзуга доир Қари билганни пари билмас. Қаришни билмайдиган дунёнинг айни дамдаги энг яхши 8 футболчиси ҳақида

    Бруну Фернандеш: «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га

    Бруну Фернандеш

    Бруну Фернандеш
    Фото: Goal

    Бир қанча муваффақиятсиз трансферлардан кейин ниҳоят «Юнайтед» ажойиб танловни амалга оширди. Брунунинг трансфери клуб учун 55 миллион еврога тушганди, аммо португалиялик ўз ўйини билан бу пуллардан-да кўпроғига арзишини исботлади. Фернандеш «қизил иблис»ларнинг ҳақиқий етакчисига айланди, клуб мухлислари эса уни аллақачон Роналду билан таққослашни бошлаб юборди. Бруну нафақат жамоа ўйинини назорат қилади, балки деярли ҳеч бир баҳсни голсиз тарк этмайди.

    Эрлинг Ҳоланд: «Зальцбург»дан «Боруссия Д»га

    Фото: Twitter

    Дортмунднинг «Боруссия»си йилнинг энг яхши трансферига қўл урди деб бемалол айтиш мумкин. «Арилар» норвегиялик катта истеъдод эгаси учун атиги 20 миллион сарфлаганди. Ҳозир эса Ҳоланд дунёнинг энг қиммат футболчилари қаторида тилга олинади. Айтиш жоизки, Эрлинг футбол оламида 2020 йилда коронавирусдан-да кўпроқ шов-шув кўтара олди.

    2020 йилги Golden Boy соврини соҳиби учун бугунги кунда Европанинг энг номдор жамоалари кураш олиб бормоқда, жараённи эса коронавирус оқибатида келиб чиққан инқироз секинлаштириб турибди. Футбол мухлислари 2021 йилнинг ёзига келиб, Ҳоландни бирор топ-клуб сафида кўришса ажаб эмас. Унинг статистикаси ҳақида эса яхшиси гапирмаган маъқул.

    Мавзуга доир: Футболчилик қони, ҳет-триклар, Златан, Роналду ва Чемпионлар Лигаси. Улкан вундеркинд Эрлинг Ҳоланд ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    31.12.2020, 18:14   Изоҳ (0)   14183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иско, Ўзил, Жиру ва бошқалар. Январдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган юлдузлар

    31.12.2020, 16:12

    Воз кечилган ҳашамат: Миллионлар ўйинидаги энг камтар миллионер Нголо Канте қандай ҳаёт кечиради?

    31.12.2020, 14:10

    Карантинли футбол, «такрорланмас» Чемпионлар Лигаси, «Ливерпуль»нинг орзуси ва Мессининг аразлаши. Дунё футболида йил якунлари

    31.12.2020, 12:14

    10 ойга чўзилган Суперлига, А Сериядаги Шомуродов ва бекор бўлган мусобақалар. Ўзбек спортида йил якунлари

    31.12.2020, 10:12

    Ислом динини қабул қилган таниқли футболчилар (фото)

    31.12.2020, 08:10

    Ла Лига. «Реал» аутсайдер майдонида ғалабани қўлдан чиқарди, Луис Суареснинг голи «Атлетико»га 3 очко келтирди

    31.12.2020, 04:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.