• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Элитадан ташқарида: Кучли бешлик чемпионатларида ўйнамайдиган энг қиммат футболчилар

    Футболда ҳар бир ўйинчининг трансфер қиймати тез-тез ўзгариб туради. Бунга турли кўрсаткичлар таъсир қилади: футболчининг муваффақияти, унинг майдондаги фойдалилиги, жароҳатланиш даражаси ва ҳоказолар. Одатда кўпчилик Лионель Месси, Криштиану Роналду, Килиан Мбаппе ва бошқа юлдуз футболчиларнинг трансфер қийматидаги ўзгаришларни кузатиб боради. Бироқ ҳозир нисбатан камроқ эътибор қаратиладиган ижрочилар ҳақида сўз боради, бунга сабаб уларнинг кучли бешлик чемпионатларда қатнашмаслигидир. Қуйида айнан топ-5 лигаларда ўйнамайдиган энг қиммат футболчилари ҳақида фикр юритилади.

    Никола Влашич (25 миллион евро)Клуб: ЦСКАЛига: РПЛ

    Фото: 90min

    Фото: 90min

    Влашич Россия чемпионатининг энг яхши легионерларидан бири ҳисобланади. Хорватияликни ўтган ёзда Италия клублари билан боғлашганди. Аммо футболчининг ўзи ЦСКАда яна камида 1 мавсум қолишга қарор қилди. 2020/21 йилги мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Эҳтимол, Влашич мавсумлар оралиғида ЦСКАни тарк этиши мумкин. Боиси жамоа Еврокубокларда муносиб иштирок эта олмади ва вақти-вақти билан ички чемпионат баҳсларида ҳам очко йўқотмоқда. Илгари унга «Наполи» асосий даъвогар ҳисобланарди. Ким билсин, балки ёзга бориб, Влашични ўз сафида кўришни истайдиганлар сони кўпайиб қолар.

    Дониэлл Мален (25 миллион евро)Клуб: ПСВЛига: Нидерландия Эредивизияси

    Фото: 90min

    Фото: 90min

    Нидерландия чемпионатидан ҳар доим кўплаб яхши футболчиларни топиш мумкин. Худди ана шундай ўйинчилардан бири Малендир. 21 ёшда бўлишига қарамай, у ПСВ етакчиси ҳисобланади. 2020/21 йилги биринчиликда ёш ҳужумчи барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. ПСВнинг мамлакат биринчилиги турнир жадвалида 3-ўринда бораётганида Дониэллнинг хизматлари катта. Топ чемпионатлардаги клублар орасида эса Маленга «Милан» томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда. «Россонери»лар нидерландиялик ёш футболчини ҳар бир учрашувда 90 дақиқа ўйнай олмайдиган Златан Ибрагимовичга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аммо ҳозирча италияликларни ПСВнинг футболчига қўйилган юқори талаблари тўхтатиб турибди.

    Габриэль Верон (25 миллион евро)Клуб: «Палмейрас»Лига: Бразилия А Серияси

    Фoтo: Copa Libertadores

    Фoтo: Copa Libertadores

    Бразилия – Европа клублари учун истеъдодлар макони бўлиб келган. Айни вақтда улар «Палмейрас»нинг 18 ёшли вингери Веронни нишонга олган. Футболчига «Ювентус», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Милан», «Шахтёр Д» ва «Реал» клублари қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда бразилиялик барча мусобақалар доирасида 26 та учрашув ўтказиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳа, футболчининг самарадорлик кўрсаткичи жуда ҳам юқори эмас, лекин унинг бор-йўғи 2020 йилдан бери асосий жамоада ўйнаётганини унутмаслик керак. Шунга қарамай, ёш бразилиялик аллақачон яшил қитъа гигантлари эътиборини торта олган. Афтидан, унинг океанни сузиб ўтишига унчалик кўп вақт қолмаган.

    Николас Тальяфико (28 миллион евро)Клуб: «АяксЛига: Нидерландия Эредивизияси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тальяфико ушбу рейтингнинг энг «кекса» футболчиси саналади. Аргентиналик футболчи 28 ёшда. Охирги мавсумда «Аякс» ҳимоячиси бир нечта клублар, хусусан, инглиз жамоалари томонидан катта қизиқишларга сабаб бўлди. Футболчини «Манчестер Сити» ўз сафида кўришни хоҳлади. Футболчининг ўзи ҳам Премьер Лигада ўйнаш истагини очиқчасига билдирди. Аммо Тальяфикога Нидерландияни тарк этиш насиб этмади. Бунинг устига аргентиналик футболчи бироз муддат олдин «Аякс» билан шартномасини 2023 йилнинг июнигача узайтирди. Бу ҳимоячининг топ клубларда ўйнаш истагига чек қўйганини англатмаса-да, эндиликда вақт унинг фойдасига ишламаслиги аниқ.

    Алехандро Грималдо (28 миллион евро)Клуб: «Бенфика»Лига: Примeйра

    Фото: Record

    Фото: Record

    Ёшлигида «Валенсия» ва «Барселона» академияларида таҳсил олганига қарамай, Грималдо «Бенфика»да қўним топади ва ўша ерда профессионал даражада ўйнай бошлайди. 2017/18 йилги мавсумдан бошлаб у «Бенфика»нинг асосий ҳимоячиларидан бири бўлиб келган ва ҳозиргача яхши ҳаракат қилмоқда. 25 ёшли футболчига топ чемпионатлардан қизиқишлар борлиги ҳақида ҳеч қандай хабарлар йўқ. 2019 йилнинг ёзида «Зенит» испаниялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи бўлди, аммо у «Бенфика» билан ҳамкорликни узайтиришга қарор қилди. «Барселона» битирувчиси учун РПЛга ўтиш олдинга ташланган қадам бўлиш эҳтимоли ҳақиқатдан йироқ эди. Эҳтимол, футболчининг ўзи ҳам худди шундай ўйлаган ва «бургутлар» сафида қолишга қарор қилган.

    Хесус Корона (28 миллион евро)Клуб: «Порту»Лига: Примeйра

    фото: FootBoom

    фото: FootBoom

    Корона 5 йилдан бери «Порту»да ўйнайди ва клуб етакчиларидан бири ҳисобланади. Мексикалик ўтган мавсумда Португалия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилганди. 27 ёшли вингер жамоага ўз узатмалари билан чемпионат ва мамлакат Кубогини ютишига ёрдам берган. Жорий мавсумда Корона барча турнирларда 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Вақти-вақти билан футболчига топ чемпионатлардан ҳам қизиқишлар бўлиб туради. Мисол тариқасида, ўтган ёзда «Севилья» футболчини сотиб олмоқчи бўлди, аммо якунда трансфер амалга ошмади. Мексикалик Португалиядан кетишни истамади.

    Малком (30 миллион евро)Клуб: «Зенит»Лига: РПЛ

    Фото: «Чемпионат»

    Фото: «Чемпионат»

    2019 йилнинг ёзида «Зенит» Малкомни «Барселона»дан 40 миллион евро эвазига сотиб олганди. Ўшандан бери 23 ёшли бразилияликнинг трансфер қийматида 10 миллион йўқотилди. Футболчи кўпинча жароҳатларга мойиллиги ва паст самарадорлик учун танқид қилинади. Масалан, ушбу мавсумда Малком барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, атиги 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Албатта, бу қанот ҳужумчиси учун юқори натижа ҳисобланмайди. Шунга қарамай, «Зенит» устози Сергей Семак легионерга ишонишда давом этмоқда.

    Андре Онана (36 миллион евро)Клуб: «Аякс»Лига: Нидерландия Эредивизияси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барселона» битирувчиси сифатида асосий таркибда ўзини кўрсата олиш имкониятига эга бўлмаган Онана 2015 йилнинг қишида «Аякс»га кўчиб ўтди ва у ерда 2016/17 йилги мавсумдан буён асосий дарвозабон сифатида фаолият юритмоқда. 2019/20 йилги компания давомида футболчи нидерланд клубини тарк этиш истагини очиқчасига билдирди. Ўша пайтда у Кепага ўринбосар излаётган «Челси»ни жиддий қизиқтириб қўйганди. Аммо «кўклар» якунда «Ренн» дарвозабони Эдуард Менди фойдасига танлов қилди ва камерунлик Нидерландияда қолишга мажбур бўлди. Сўнгги пайтларда 24 ёшли дарвозабонга топ чемпионатлардан қизиқишлар тўхтади. Аммо бу Онанада бошқа имконият бўлмайди дегани эмас. Футболчининг позицияси ва ёшини ҳисобга олган ҳолда, у ўзини кўрсатиш учун етарлича вақтга эга.

    Давид Нерес (36 миллион евро)Клуб: «Аякс»Лига: Нидерландия Эредивизияси

    Фото: The Telegraph

    Фото: The Telegraph

    Трансфер бозорида катта қийматга эга бўлган «Аякс»нинг яна бир вакили Давид Нересдир. Нерес ўтган мавсумнинг кўп қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган. Ўшанда «Ливерпуль» унинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирганди. Аммо 23 ёшли бразилиялик ўзини дастлаб «Аякс»да намоён этишга қарор қилди. Айни вақтда вингер жуда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, бироқ мураббий футболчига ишонади. 2017 йилнинг қишида «Аякс»га ўтганидан бери Давид Амстердам клуби сафида 131 ўйин ўтказиб, 37 та гол ва 35 та голли узатмага муаллифлик қилди. Умуман, футболчида Нидерландия чемпионатида узоқ қолмаслик учун етарлича сабаблар мавжуд.

    Мавзуга доир: Месси, Салоҳ, Неймар ва Азар. Трансфер нархи кескин пасайиб кетган машҳур футболчилар ҳақида

    31.12.2020, 22:12   Изоҳ (0)   36140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ливерпуль»: Селекция бўлими сирлари

    31.12.2020, 20:10

    Оғир йилнинг олғирлари: 2020 йилнинг энг яхши трансферлари ҳақида

    31.12.2020, 18:14

    Иско, Ўзил, Жиру ва бошқалар. Январдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган юлдузлар

    31.12.2020, 16:12

    Воз кечилган ҳашамат: Миллионлар ўйинидаги энг камтар миллионер Нголо Канте қандай ҳаёт кечиради?

    31.12.2020, 14:10

    Карантинли футбол, «такрорланмас» Чемпионлар Лигаси, «Ливерпуль»нинг орзуси ва Мессининг аразлаши. Дунё футболида йил якунлари

    31.12.2020, 12:14

    10 ойга чўзилган Суперлига, А Сериядаги Шомуродов ва бекор бўлган мусобақалар. Ўзбек спортида йил якунлари

    31.12.2020, 10:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.