• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Янги мавсумдаги янги номлар: 2020/21 йилги мавсумда ўзини танитган футболчилар ҳақида

    2020/21 йилги мавсум узоқ вақт давомида кўпчиликнинг ёдида қолиши аниқ. Бунга етарлича сабаблар бор: биринчидан, мавсум кеч ва томошабинларсиз бошланди, иккинчидан, тақвим жуда тиғиз тузилган, ўйинлар оралиғидаги муддат жуда қисқа. Бундай шароитда кимдир ўзини яхши томондан намоён қилаётган бўлса, яна кимдир ҳанузгача оптимал формасини тиклай олгани йўқ. «Реал», «Барселона», «Ювентус» ва «Манчестер Сити» каби номдор жамоалар мавсумни жуда суст бошлади. Кўплаб футболчилар эса ё коронавирусга чалинди ёки жиддий жароҳатлар олди.

    Аммо баъзи ўйинчиларда юқоридагиларнинг таъсири деярли сезилмади ва аксинча, улар дастлабки дақиқаларданоқ ўз мухлисларини хурсанд қилишни бошлади. Булар қаторига Криштиану Роналду, Златан Ибрагимович, Ҳарри Кейн, Роберт Левандовски ва бир қатор юлдузларни киритиш мумкин. Бироқ ҳозир улар тўғрисида эмас, балки 2020/21 йилги мавсумнинг бошида порлаган янги номлар ҳақида ҳикоя қилинади.

    Тайлер Адамс («Лейпциг»)

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Сўнгги йилларда топ-лигаларда америкалик футболчилар сони тобора кўпайиб бормоқда. Жумладан, «Нью-Йорк Ред Буллз»нинг собиқ вакили Тайлер Адамс ҳам Бундеслигадаги муваффақиятли легионерлардан бирига айланди.

    2019 йилдан бери жамоада ўйнаётган Адамснинг дастлабки мавсумда ишлари юришмаганди, камига жароҳат олиб, етти ойга сафдан ҳам чиққанди. Юлиан Нагелсманн жамаога келганидан сўнг эса кўпчилик америкаликнинг клубдан кетишини тахмин қилганди, аммо бунинг акси содир бўлди: ёш мутахассис Тайлерга ишонч билдирди, гарчи ўзига бегона бўлган ҳимоя позицияда ўйнашга тўғри келган бўлса ҳам, Адамс мураббийни уялтириб қўймади.

    Айнан у Чемпионлар Лигасидаги «Атлетико»га қарши ўйинда ғалаба голини урди. Тайлер майдонда ўз ўйинидан завқ олиб ўйнайди, шу билан бирга у бутун жамоанинг савиясини ҳам кўтаради. Маълумотларга кўра Тайлер футболдан ташқари таълим олишни ҳам канда қилмайди – ҳозирда у психология бўйича илмий иш олиб бормоқда.

    «Баъзан тезкорлик билан мослаша олиш ва инстинктларга ишониш энг муҳими бўлиб қолади. Мураббийлар биздан тезда мослашиб, турли тактикаларда ўйнашимизни кутади. Шунинг учун мен ҳимояда бўлсам ҳам, ярим ҳимояга чиқиб, рақибларга босим ўтказа оламан».

    Алессандро Бастони («Интер»)

    Фото: Mediagol

    Фото: Mediagol

    2016/17 йилги мавсумда «Аталанта»да дебютини ўтказган Алессандро Бастони тезда Италиянинг энг иқтидорли ҳимоячиларидан бирига айланди.

    21 ёшли «Интер» футболчиси ўзининг тўғри позиция танлай олиш маҳорати, тактик зукколиги ва ҳужумдаги фойдали ўйинлари билан ижобий таассурот қолдирмоқда. 2019/20 йилги мавсумда у 2 та гол уриб, Италия терма жамоасида ўз ўрнига эга бўлди.

    Гарчи, «Интер» уч ҳимоячи, Италия эса тўрт ҳимоячи схемасини афзал кўрса-да, Бастони ҳар иккала услубга осонгина мослаша олади.

    Узоқ вақтдан бери «Ливерпуль» қизиқиб келган футболчи аста-секинлик билан ўсиб бормоқда. Шубҳасиз, бунда унга Антонио Конте катта ёрдам бермоқда.

    «Мен унинг қўл остида катта ўсишга эришганимдан мамнунман. Мен ҳам руҳан ҳам жисмонан ўсишга эришдим. Ўзимга бўлган ишончим ҳар қачонгидан устун».

    Педри

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Педри сўнгги йилларда «Барселона» академиясида етишиб чиққан энг ёрқин истеъдодлардан бири.

    У эндигина 18 ёшга тўлган бўлишига қарамай, аллақачон Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида гол уришга эришди. Рональд Куман бошчилигидаги муаммоли мавсумнинг босимига қарамай, у (жуда) яхши ҳаракат қилмоқда. Педрини ҳатто Месси билан ҳам таққослашмоқда! Ажабланарли ери йўқ, боиси йигитча камдан-кам ҳолатларда таркибдан тушиб қолади.

    Педри ўзининг кўп қирралилиги ва тактик мослашувчанлиги билан ажралиб туради, шу туфайли Куман ундан ҳар иккала қанот ва ярим ҳимояда фойдаланиши мумкин. Ҳозирда у жамоадошлари Серхио Бускетс, Миралем Пьянич каби номдор футболчилардан кўпроқ ўйин ўтказишга улгурди.

    Рис Жеймс («Челси»)

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Рис Жеймснинг кутилмаганда «Челси»нинг асосий футболчисига айлангани кўпчиликни ҳайратга қўймай қолмади.

    21 ёшли ҳимоячи аллақачон Англиянинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари қаторида тилга олинмоқда. Агар у бундан ҳам кўпроқ голли узатмаларни амалга оширадиган бўлса, ҳатто Трент Александер-Арнольд ҳам хавотирлана бошлаши аниқ. Жеймснинг энг устун жиҳати, бу унинг кроссларидир. Шунингдек, у голлар ҳам уриб туради.

    Шу билан бирга Жеймс ярим ҳимояда ва ҳаттоки ҳужумда ҳам яхши ўйнайди. «Аристократлар» устози Фрэнк Лэмпард ундан жудаям мамнун эканлигини яшириб ўтирмади:

    «Унинг ўсиш суръати ҳайратланарли даражада. У «Уиган»да ўйнаганида, мен уни «Дерби»га жалб қилмоқчи эдим, аммо бу амалга ошмай қолганди. Доимо унга қойил қолганман. У янада ўсишни истайди, келажакда бундан-да кучлироқ бўлади деб ўйлайман».

    Кёртис Жонс («Ливерпуль»)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Жонс ўзининг биринчи 2019/20 йилги мавсумида олтита ўйинда 1 та гол уриб, жамоасининг сўнгги 30 йилликдаги илк чемпионлигини қўлга киритишида ёрдам берганди.

    19 ёшли ярим ҳимоячи 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб, тез-тез ва яхшироқ ўйнай бошлади. Айнан у «Аякс» дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, «Ливерпуль»ни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига олиб чиқди. Шу билан бирга, у «қизиллар» тарихидаги учинчи энг ёш гол муаллифига айланди.

    Кёртис, шубҳасиз, асосий жамоанинг футболчиси. Албатта, бу ҳали набираларга айтиб беришга арзийдиган ютуқ эмас, аммо унинг ёшидаги футболчи учун анчагина жиддий натижа ҳисобланади.

    Бошқа мақолалар:

    • Обамеянг, Мане ва Салоҳ. Африканинг айни дамдаги энг яхши футболчилари
    • Алисон Бекердан Неймаргача. Пентакампеонлар юртининг айни дамдаги энг яхши футболчилари
    • Ҳавога совурилган пуллар. XXI асрда амалга оширилган энг омадсиз ва қиммат трансферлар
    • Ярим эмас, бутун жамоа. Дунёнинг айни дамдаги энг яхши дарвозабонлари
    • Сотқинларми ёки унутилганлар? Маҳаллийлаштирилган юлдуз футболчилар ҳақида

    29.12.2020, 16:59   Изоҳ (0)   26015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бартомеунинг ёлғонлари, Марадонанинг ўлими, клубдан кетмоқчи бўлгани ва 8:2 ҳақида. Лионель Месси билан катта интервью

    29.12.2020, 15:57

    Расман: ПСЖ Томас Тухель истеъфога чиқарилганини маълум қилди

    29.12.2020, 15:22

    «Эвертон» «Манчестер Сити»га қарши ўйиннинг қолдирилиши сабабларини билмоқчи ва бу борада АПЛга сўров юборди

    29.12.2020, 15:00

    Лионель Месси ва Луис Суарес яна бир клубда ўйнаши мумкин

    29.12.2020, 14:00

    «Челси» Жозе Моуриньо давридан кейинги энг ёмон мавсум стартини қайд этди

    29.12.2020, 12:59

    Эрлинг Ҳоланд дунёнинг энг кучли ҳимоячиларини санаб ўтди

    29.12.2020, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.