«Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд дунёнинг энг кучли ҳимоячиларини санаб ўтди.
«Мен кўплаб кучли ҳимоячиларга қарши тўп сурганман. Жаҳон футболидаги уч нафар энг яхши ҳимоячи сифатида Серхио Рамос, Виржил ван Дейк ва Калиду Кулибалини айта оламан.
Уларнинг барчаси кучли ва ақлли ҳимоячи», — дейди норвегиялик футболчи.
20 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада 8 ўйин ўтказиб, 10 гол ва 2 та голли узатмага муаллиф бўлди. У айни дамда жароҳатини тиклаш билан банд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)